Telegram Web Link
Элёрбек Асронқулов Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бунгача у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
Аҳрор Мансуров Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бунгача у Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сардор Эргашев Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бунгача у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олади

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади:

▪️ 31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
▪️ 2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;
▪️ 3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги “HET BILLING” дастури тўлиқ ишга туширилди

Айни пайтда истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни кузатиб боришлари мумкин.

Янгиланган тизим орқали истеъмолчилар бевосита ўзи истеъмол қилган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориши имкони яратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш юзасидан Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарор билан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадаиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати ва баҳолаш тартиби бўйича Низомлар тасдиқланди.

Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг samaradorlik.uz электрон платформаси орқали баҳоланади. Бунда баҳоланувчилар hrm.argos.uz платформасига уланишлари талаб этилади.

Самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Раёсат қарори асосида амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Зафарбек Матназаров Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бунга қадар у Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Руслан Ўразбаев Хоразм вилоятининг Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бунга қадар у Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент томонидан “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонун имзоланди

Қонунга кўра, электр энергетикаси соҳасини давлат томонидан тартибга солишни қуйидагилар амалга оширади:

Вазирлар Маҳкамаси;
Энергетика вазирлиги;
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги;
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.

Вазирлар Маҳкамаси электр энергетикаси соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Энергетика вазирлиги электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонун шу йилнинг 10 июлида Сенат томонидан маъқулланганди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг “Олтин Қирон” (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирланди.

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Президент Қасим-Жомарт Тоқаев тантанали равишда топширди.

“Олтин Қирон” олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукумат қарори билан:

2024 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ягона саволнома асосида бирламчи ўрганилади.

Бунда ягона саволнома асосида шакллантирилган буюртмага мувофиқ “маҳалла еттилиги” томонидан муаммолар ўрганилади, таҳлил қилинади ва зарур чоралар кўрилади.

Қарор билан аҳолининг муаммоларини аниқлаш бўйича ягона саволнома намунаси тасдиқланди.

Ягона саволнома Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Рақамли маҳалла” платформаси негизида алоҳида модул сифатида юритилади.

Telegram
| Instagram | Facebook
2024/10/01 13:42:07
Back to Top
HTML Embed Code: