Telegram Web Link
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Мактубда шундай дейилади:

“Муҳтарам Президент жаноблари, азиз биродарим!

Ушбу қутлуғ кунда Сизга энг самимий табрикларимни йўллайман.

Яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифим чоғида кўрсатган бағрикенг меҳмондўстлигингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман.

Ўзимнинг энг самимий саломим ва чуқур миннатдорлигим билан...”

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Марказий банк асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилади.

Ушбу қарор инфляциянинг кутилаётган динамикаси ва инфляцияни оширувчи хатарларнинг камайганлигини инобатга олиб қабул қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
Safety Perceptions Index 2023’да Ўзбекистон дунёда 1-ўринда қайд этилди. Яъни 5 хил йўналишдаги хавфлар орасида одамлар ўзини энг хавфсиз ҳис қиладиган давлат айнан Ўзбекистон экани кўрсатилган.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бунга эътибор қаратиб, “Бу ҳам охирги йиллардаги мамлакатимиз учун энг катта ютуқлардан бири деб бемалол айтса муболаға бўлмаса керак. Чет элдаги ҳамкорларингизга бу ҳисоботни юбориб Ўзбекистонга таклиф қилаверинглар”, деб ёзди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эртага, 26 июль куни соат 10:00 да Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади.

Шу куннинг ўзида соат 11:30 да ОАВ вакиллари учун Марказий сайлов комиссияси мажлиси тафсилотлари бўйича брифинг ташкил этилади.

Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
❗️27 октябрь – Ўзбекистонда сайлов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганини эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони тақдим этилди

Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради.

Бугунги сиёсий-маърифат соатида:

Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари;
“Жадид” газетасида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз;
“Ҳамма кўриши шарт” рукнида сиёсий фанлар доктори О.Хасанов инсон капитали ҳақида тушунча беради;
“Маҳалладан гапирамиз” рукнида маҳаллалар ҳаётида юз берган янгиликлар ҳақида сўз боради;
“Буюк саркардалар” рукнида Шоҳрух Мирзо ҳаёти ҳақида билиб оласиз;
“Мутолаа” рукнида давлат хизматчилари “Япон зобити” романи мутолаасига чорланади.

Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда.

▪️ Тўлиқ кўриш

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ҳудудларда “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остидаги “Маънавият фестиваллари” ўтказилмоқда.

Фестиваль доирасида Сурхондарё вилоятида тарғибот тадбирлари ва концерт дастурлари ташкил этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бу йилги сайлов қай тартибда ўтказилади?

Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади.

Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади;

Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади;

Партия рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин, ушбу рўйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади;

Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин. Бошқа сиёсий партиянинг аъзолари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин эмас;

депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади;

аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40 фоизини ташкил этиши керак. Бунда партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар 5 нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
“BYD Uzbekistan” ижтимоий тармоқлардаги айрим миш-мишларга муносабат билдирди

“BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ ҚК Сергели омборида содир бўлган портлаш натижасида шикаст етган BYD автомобилларини қайта тиклаган ҳолда расмий дилерлик марказларида сотилиши тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

“Таъкидлаш жоиз, барча таъмирланган автомобиллар ишлаб чиқарувчи томонидан техник кўрикдан ўтказилди. Ушбу автомобиллар тизим корхоналарининг ички эҳтиёжлари учун ва шунингдек, шу корхоналарнинг ходимлари ўртасида таъмирлаш ишлари тўғрисида тўлиқ маълумот берилгандан сўнг, завод кафолати сақланган ҳолда чегирмали нархларда сотилмоқда”, дейилади баёнотда.

Баёнотда якунида компания Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ҳуқуқий макон доирасида Компания шаъни, қадр-қиммати ва ишбилармонлик обрўсини суд орқали қонуний ҳимоя қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидланган.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
#Абитуриентлар_диққатига

Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди


Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.

Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) амалдаги Олимпиада ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абэни енгди.

Шу тариқа Абэнинг 5 йил давом этган мағлубиятсиз серияси тугади.

UPD: Диёра Келдиёрова финалда!

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Диёра Келдиёрова — Олимпиада ўйинлари чемпиони!

Финалда дзюдочимиз яна бир Олимпиада чемпиони косоволик Дистрия Краснични мағлуб этди.

Шу тариқа Диёра Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик дзюдочига айланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев олимпия терма жамоамизга биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Диёра Келдиёрованинг кечаги тарихий ғалабасидан сўнг Ўзбекистон 1 та олтин медал билан жадвалда 10-ўринга чиқди.

Япония (4🥇, 2🥈, 1🥉), Австралия (4🥇, 2🥈) ва АҚШ (3🥇, 6🥈, 3🥉) Париж Олимпиадасида етакчилик қилмоқда.

Қўшниларимиз орасида ҳозирча фақат Қозоғистон (1🥇, 2🥉) медаль қўлга киритган ва 8-ўринда бормоқда.

Бугун эса қиличбозлик, дзюдо, бокс, сузиш ва академик эшкак эшиш бўйича 8 нафар спортчимиз омадини синаб кўради.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Шундай қизим борлигидан фахрланаман”

Шавкат Мирзиёев ва Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрованинг телефон орқали суҳбати

Telegram | Instagram | Facebook
MyUZTELECOMdan “Mobil bonuslar” aksiyasi bilan 10GB bonus oling!

Ortiqcha xarajatlarsiz ko‘proq Internetni xohlaysizmi? Unda bu aksiya siz uchun! MyUZTELECOM ilovasini yuklab olib, ro‘yxatdan o‘ting va 10GB Internetni sovg‘a sifatida oling!

📌MyUZTELECOM – bu xizmatlar bilan qulay boshqaruv, tezkor bildirishnomalar va eksklyuziv takliflar. Tez Internetdan bahramand bo‘ling, xarajatlarni nazorat qiling va UZTELECOM bilan yangi imkoniyatlarni oching.

❗️Bepul Internet olish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang – MyUZTELECOM ilovasini yuklab oling va bonuslardan rohatlaning!

UZTELECOM — doimo Sizga yaqin bo‘lgan operator!

MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
2024/09/30 10:41:37
Back to Top
HTML Embed Code: