Telegram Web Link
Автомобилларга экостикерлар бериш 2025 йилда бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

биноларнинг томлари ва фасадларига қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш учун давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш талабини бекор қилиш;

атроф-муҳитга ва унга туташ ҳудудларга таъсир кўрсатадиган саноат корхоналарида "яшил белбоғлар" яратиш ва этиштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

“Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини ўзгартириш. У 2025 йил 1 мартда бошланади (2024 йил 1 июндан бошлаб эди). Худди шу кундан бошлаб транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

❗️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

Telegram | Instagram | Facebook
“200 кВт·соат лимитни оширишга асос мавжуд эмас” – Энергетика вазирлиги

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда аҳоли учун 2024 йил 1 майдан жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг 200 кВт·соат ойлик базавий меъёри эътирозларга сабаб бўлаётганди.

Энергетика вазирлиги расмий баёнот билдириб, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Электр ҳисоблагичлар истеъмолчилардан ортиқча киловатт учун пул олгани қайд этилмаган. Ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарлар мутлақо асоссизЭнергетика вазирлиги

Шунингдек, вазирлик тасдиқланмаган хабарларни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллангиздаги хотин-қизлар фаоли лавозимида ишлаётган масъулни танийсизми?
Anonymous Poll
68%
Ҳа
32%
Йўқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Маънавият фестивали” ҳудудлар бўйлаб йўлга чиқди

Биз билан бирга, бирлашиб, юқори кайфиятда фестивалда қатнашинг!

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банкдан пул ўғриламоқчи бўлганлар ушланди

Кибержиноятчилар дастлаб банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Бюджет маблағларининг молиявий назорати кучайтирилади

Ҳозирги тизимда фақат бюджет ва мақсадли жамғармалар харажати ташқи аудит билан қамраб олинган. Бу жами харажатларнинг 86 фоизини ташкил этади.

Шу боис Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатларни ҳам қамраб олиш имконини беради.

Сўнгги йилларда ҳудудлар ривожига катта маблағлар йўналтирилаяпти. Лекин маҳаллий кенгашлар бюджет муҳокамасида асосан вилоят ёки туман бюджети билан чекланаяпти. Бу – ҳар бир ҳудудга барча манбалардан берилаётган маблағларнинг 65-70 фоизи уларнинг назоратидан четда қолаяпти, дегани.

Шу боис Ҳисоб палатаси бюджет жараёнини нафақат Олий Мажлис палаталарида, балки маҳаллий кенгашларда ҳам муҳокама қилиб бориши кераклиги қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Розуқулов BYD компанияси билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.

Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 25 июлга қадар ўтказилади.

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маънавият ва маърифат маркази “Ўзбекистон тарихи” телеканали билан ҳамкорликда буюк тарихимизни ёш авлодга етказишга қаратилган янги лойиҳаларни бошлади.

Шулардан бири – “Буюк саркардаларимиз” ҳақида. Улар тарихимизда катта ўрин тутган, бироқ бу ҳақида етарлича билмайсиз ҳам.

Ёшларга қизиқарли тасвирлар сунъий интеллект ёрдамида яратилди.

Бугун мактабда Ўзбекистон тарихи дарсини ўқиш билан бирга, бу каби қўшимча маълумотларни билиш ҳам фойдали ҳам қизиқарли бўлиши табиий.

Тарих дарси ўқитувчиларига методик ёрдамчи бўлиши учун лойиҳа мактаб дарсликларига қўшимча тарзда маълумотлар билан бойитилиб, тизимли ва кўп сонли бўлиши билан аҳамиятлидир.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот беради

Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2024 йилдаги 334-сонли қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан жамоатчиликни маҳалла еттилиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тасдиқланди.

Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.

Шунингдек, Қарор билан кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари:

Фарзандларимизга эътибор бермасак, бизни дунёи охиратда қийинчилик кутмоқда, чунки бола-чақа бизга омонат берилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан озод этилди

Фарход Абдуллаев “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди. Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.

Учтепа тумани ҳокими вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллангизда тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига масъул бўлган ходим - ҳоким ёрдамчисининг фаолиятига неча балл берган бўлардингиз?
Anonymous Poll
41%
1 балл
6%
2 балл
6%
3 балл
4%
4 балл
43%
5 балл
Энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади – Президент

Telegram | Instagram | Facebook
“Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақомга эга эмаслиги боис хорижий туристлар Шоҳимардон ва Ёрдонга Ўш орқали айланиб келишига тўғри келмоқда. Бу масала ҳал бўлса, тадбиркорлар ушбу 2 та қишлоққа 100 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр.

❗️ Бу борада қўшни мамлакат билан тегишли музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Тошкент – Андижон” йўналишида йўловчи поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?
Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

Тўлаш қачондан бошланади?
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

Қандай ҳужжатлар керак?
банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Иккита янги университет ташкил этилади

❗️ Ҳозир Сурхондарёда Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти бор. Уларни йириклаштириш орқали Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Янги университетда Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Унга билими юқори талабалар танлов асосида олиниб, амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.

❗️ Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда.

Унинг фаолияти 2024/25 ўқув йилидан бошланади. Университетда муҳандислик, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрланади. Битирувчиларга Aризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 00:30:32
Back to Top
HTML Embed Code: