Telegram Web Link
❗️Рақобат қўмитаси электр энергияси ортиқча ҳисоблананаётган ҳолатларни ўрганади

Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Истеъмолчилар юқоридаги каби муаммоли ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига ёки Telegram мессенжерида @rquzBot орқали мурожаат қилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
“Автотеррористлар” содир этган йўл транспорт ҳодисалари

Хатирчи туманида 1 июль куни 2-синф ўқувчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганида уни BYD машинаси босиб кетган. Машина тагида қолиб кетган 9 ёшли қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Самарқандда 3 июль куни Nexia-2 уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди.

Қаршида 4 июль куни BYD Song Plus ортга қайрилиб олмоқчи бўлган Spark билан тўқнашди. Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. BYD Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Порахўр прокурорлар ушланди

Пойтахтда ва Сурхондарёда прокурорлар қамоққа олинди. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳам қўлга тушган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.

Президент ўз нутқида ушбу учрашув туркий дунёнинг маданият пойтахтларидан бири бўлган Шуша шаҳрида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассамлигини таъкидлаб, президент Илҳом Алиев раҳбарлигида Қорабоғда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини юксак баҳолади.

Ташкилот доирасида Темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузиш ва унинг дирекциясини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ташаббуси илгари сурилди.

Президент иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш учун Туркий экология кенгашини тузиш ва унинг бош қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштириш таклиф қилинди.

Саммит якунида Қорабоғ декларацияси ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
18%
Маҳалла раиси
9%
Профилактика инспектори
14%
Ҳоким ёрдамчиси
32%
Хотин-қизлар фаоли
17%
Ёшлар етакчиси
10%
Ижтимоий ходим
Автомобилларга экостикерлар бериш 2025 йилда бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

биноларнинг томлари ва фасадларига қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш учун давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш талабини бекор қилиш;

атроф-муҳитга ва унга туташ ҳудудларга таъсир кўрсатадиган саноат корхоналарида "яшил белбоғлар" яратиш ва этиштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

“Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини ўзгартириш. У 2025 йил 1 мартда бошланади (2024 йил 1 июндан бошлаб эди). Худди шу кундан бошлаб транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

❗️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

Telegram | Instagram | Facebook
“200 кВт·соат лимитни оширишга асос мавжуд эмас” – Энергетика вазирлиги

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда аҳоли учун 2024 йил 1 майдан жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг 200 кВт·соат ойлик базавий меъёри эътирозларга сабаб бўлаётганди.

Энергетика вазирлиги расмий баёнот билдириб, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Электр ҳисоблагичлар истеъмолчилардан ортиқча киловатт учун пул олгани қайд этилмаган. Ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарлар мутлақо асоссизЭнергетика вазирлиги

Шунингдек, вазирлик тасдиқланмаган хабарларни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллангиздаги хотин-қизлар фаоли лавозимида ишлаётган масъулни танийсизми?
Anonymous Poll
68%
Ҳа
32%
Йўқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Маънавият фестивали” ҳудудлар бўйлаб йўлга чиқди

Биз билан бирга, бирлашиб, юқори кайфиятда фестивалда қатнашинг!

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банкдан пул ўғриламоқчи бўлганлар ушланди

Кибержиноятчилар дастлаб банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Бюджет маблағларининг молиявий назорати кучайтирилади

Ҳозирги тизимда фақат бюджет ва мақсадли жамғармалар харажати ташқи аудит билан қамраб олинган. Бу жами харажатларнинг 86 фоизини ташкил этади.

Шу боис Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатларни ҳам қамраб олиш имконини беради.

Сўнгги йилларда ҳудудлар ривожига катта маблағлар йўналтирилаяпти. Лекин маҳаллий кенгашлар бюджет муҳокамасида асосан вилоят ёки туман бюджети билан чекланаяпти. Бу – ҳар бир ҳудудга барча манбалардан берилаётган маблағларнинг 65-70 фоизи уларнинг назоратидан четда қолаяпти, дегани.

Шу боис Ҳисоб палатаси бюджет жараёнини нафақат Олий Мажлис палаталарида, балки маҳаллий кенгашларда ҳам муҳокама қилиб бориши кераклиги қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Розуқулов BYD компанияси билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.

Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 25 июлга қадар ўтказилади.

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маънавият ва маърифат маркази “Ўзбекистон тарихи” телеканали билан ҳамкорликда буюк тарихимизни ёш авлодга етказишга қаратилган янги лойиҳаларни бошлади.

Шулардан бири – “Буюк саркардаларимиз” ҳақида. Улар тарихимизда катта ўрин тутган, бироқ бу ҳақида етарлича билмайсиз ҳам.

Ёшларга қизиқарли тасвирлар сунъий интеллект ёрдамида яратилди.

Бугун мактабда Ўзбекистон тарихи дарсини ўқиш билан бирга, бу каби қўшимча маълумотларни билиш ҳам фойдали ҳам қизиқарли бўлиши табиий.

Тарих дарси ўқитувчиларига методик ёрдамчи бўлиши учун лойиҳа мактаб дарсликларига қўшимча тарзда маълумотлар билан бойитилиб, тизимли ва кўп сонли бўлиши билан аҳамиятлидир.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 04:33:36
Back to Top
HTML Embed Code: