Telegram Web Link
❗️Президент томонидан мутасадди ташкилотларга ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Турон” театри танлови ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказиладиган бўлди. Ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳокимлар меҳнат ярмаркаларини ўтказиб, камида 150 минг ёшларни ишга жойлаштириши мумкин.

Ёз ойларида “қурилиш отрядлари”ни ташкил этиб, 100 минг ёшларни ойлик берадиган ишларга жалб қилинади.

Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб, коллеж, техникум ўқувчиларини касбга ўргатиб, иш бераётган тадбиркорларнинг бу харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланади. Ўқувчиларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.

❗️ Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фаол ёшларга давлат мукофотларини топширди

Бугун Кўксаройда «Келажак бунёдкори» медали ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
БМТ бош котиби Антониу Гуттереш Ўзбекистонга ташриф буюради. Бош котиб президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 30 июнь — Ўзбекистонда ёшлар куни

Азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми муборак бўлсин, азиз ёшлар!

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукумат қарори билан Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ой 100 фоизгача устама тўланади

Бу 22 июнь куни қабул қилинган Президент фармонида кўзда тутилган. Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябргача:

ихтисослаштирилган спорт мактабларида иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади;
ҳар бир туман ва шаҳардан камида 3 тадан энг намунали давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олиниб, гимнастика хоналари ташкил қилинади.

▪️Ихтисослаштирилган спорт мактабларида:
таълим жараёни ўқувчилар сони 12 нафардан 24 нафаргача синфларда амалга оширилади;
ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади.

Шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Магистратурага қабул бошланди

1 июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.

2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Куксарой қароргоҳида расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ўзбекистон президенти бош котибнинг халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, БМТ ва унинг асосий органларини ислоҳ қилиш ҳамда жорий йилда Нью-Йорк шаҳрида Келажак саммитини ўтказиш ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Июль ойи учун пенсия қачон тўланади?

Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картасида пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 июлгача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 июль санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://www.tg-me.com/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy
Июлда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ўзгидромет прогнозига кўра, июль ойи қулай шароитлардан бошланади, 1-3 июль кунлари ҳаво ҳарорати 31-36 даража атрофида, жанубда 38-40 даражагача бўлади.

Сўнгра июль ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда. Ойнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача бўлади. Фақат айрим кунларда ҳарорат бу қийматлардан 2-3 даражага юқори бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида июль ойи учун энг юқори ҳарорат Қизилқум чўлида 1983 йилда қайд этилган — 50 даража. Пойтахтда эса 1997 йилда қайд этилган 44,6 даража рекорд ҳаво ҳарорати сифатида сақланиб турибди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2,5 мингдан 20 минг долларгача: учта туман ҳокимининг ўринбосарлари пора олаётганда қўлга олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк бор БМТ Давлат хизмати форуми ўтказилади

Ушбу форумнинг ўтказилиши ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан ўтказилган учрашувда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Давлат хизмати форуми давлат бошқаруви салоҳиятини ривожлантириш бўйича глобал тадбир бўлиб, у қуйидагиларни муҳокама қилиш ва ўрганиш учун уникал платформани тақдим этади:

давлат бошқарувида пайдо бўлаётган муаммолар, қийинчиликлар ва тенденциялар;
муаммоларни ҳал қилиш учун инновацион амалиётлар;
барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун давлат хизмати салоҳиятни ривожлантириш стратегиялари, ёндашувлари ва воситалари.

Форум ҳар йили давлат бошқарувининг муайян муҳим соҳасига эътибор қаратади ва унинг турли ўлчовлари, таркибий қисмларини яхлит тарзда ўрганади.

2025 йилнинг 24-26 июнь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Форум етакчи сиёсатчилар, амалиётчилар, бошқарув соҳасидаги инноваторлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, нотижорат ташкилотлар ва хусусий сектор вакилларини бирлаштиради.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/29 08:30:07
Back to Top
HTML Embed Code: