Telegram Web Link
Шерзод Рахманов Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Қабул жараёни якунланди. Абитуриентлар сони охирги 6 йилда энг кам миқдорни ташкил этди

Кеча абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди. БМБ Агентлиги берган маълумотга кўра, 894 минг 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Шундан:

жорий йил битирувчилари — 410 минг 334 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари — 483 минг 945 нафар.

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

эркаклар — 431 минг 806 нафар;
аёллар — 462 минг 473 нафар.

Йиллар кесимида абтуриентлар сони (охирги 6 йил):

2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
2021 йил — 948 минг 211 нафар;
2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
2024 йил — 894 минг 279 нафар.

Telegram | Instagram | Facebook
🔥 Дунё учинчи жаҳон уруши остонасида турибди: бу ёз дунё харитасида ва геосиёсий кўринишида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Дунёни 2024 йилда нималар кутиб турибди? 2025 йилдачи? НАТО Россияга қарши урушга тайёрланмоқда. Исроил Ливанга хужум қилмоқчи. Ғазода ва Украинада уруш давом этмоқда. Хитой Тайванга шу ёзда ҳужум қилишими мумкин. Доллар синди(ми?)

Жириновскийнинг айтганлари содир бўладими?

Бу нимани англатади? Бу урушлар ва ўзгаришлар Ўзбекистонга ва СИЗга қандай таьсири бор? Тўлиқроқ маьлумотларни қаердан ўқиб бориш мумкин? Бунга яхши мисол Gorizont телеграм каналидир. Бу канал барча сиёсий янгиликларни биринчилардан бўлиб ёритиб боради ва содда тилда тушунтириб беради.

Gorizont - Ҳозирги таҳликали замонда сизга энг керакли телеграм канал!

👉Каналга аъзо бўлиш👈
https://www.tg-me.com/gorizont_uz
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔹1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Telegram | Instagram | Facebook
“Бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда.

Қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммолар бўйича бериб борилаётган танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда.

Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситаларимиз “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради.

Ахборот майдонида юзага келаётган баҳсли тортишув ва муаммолар фақат ва фақат қонун доирасида, ҳуқуқий меъёрлар негизида ҳал этилиши шарт”.

Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригидан.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон 2025 йилда “UN Public Service Forum”га мезбонлик қилади

Корея Республикасида Давлат хизматлари бўйича БМТ Глобал форумида Ўзбекистон делегацияси, жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирок этмоқда.

2003 йилдан буён ҳар йили ўтказиладиган Форум доирасида БМТнинг давлат хизмати учун нуфузли халқаро мукофоти (UNPSA) ҳар икки йилда бир марта берилади. Ҳозиргача мукофот 82 мамлакатда 250 дан ортиқ ташаббусларга топширилган.

Форумнинг мақсади давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, истеъдодларни давлат хизматига жалб этиш, давлат хизматларини кўрсатишда рақамлаштириш имкониятларидан фойдаланиш соҳасида илғор тажриба, ғоялар ва инновациялар алмашинуви учун юқори даражадаги глобал платформа яратишдан иборат.

Маълумот учун, 2025 йилнинг 24-26 июнь кунлари БМТнинг ушбу Глобал форуми Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган. Унга дунёнинг турли мамлакатларидан 450 нафаргача иштирокчини келиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун, 27 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради.

Шунингдек, давлат раҳбари Зомин туманида II Халқаро мақом санъати фестивалининг тантанали очилишида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Расман: Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ОТМларда тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилинади

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади.

13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.

7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Марказ
— ижтимоий ҳимоя соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, мазкур жараёнда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги муссасаларга илмий кўмаклашади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бир гуруҳ ёшлар мукофотланди

Президент "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Фармон билан азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган етакчи ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

▪️ Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Президент «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарор билан юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизнинг 28 нафари «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.

▪️ Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш бўйича президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан:

2030 йил 1 январгача
паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

2024 йил 1 июлдан парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.

2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хусусий ўқув марказлари рейтинги шакллантирилади ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганлар рағбатлантириладиПрезидент қарори

Қарорга кўра:

имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади;

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади

Президент Қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:

Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.

2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун ёшлар учун бир қанча янгиликлар эълон қилиниши кутилмоқда

Бугун, 28 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади.

Техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади.

❗️ Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда:

IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади;

улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади;

IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади;

ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
Магистрал йўллар бўйида 50 мингта кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, ёшларга ижарага берилади. Бунда, дастлабки 6 ойда ёшларга ижара ҳақи ва солиқдан имтиёз берилади.

Бу йил 60 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Эндиликда ҳар бир вилоятда 2 тадан туманда Ёшлар кооперацияси ташкил қилинади, уларга керакли техника, ускуналар ва уруғлик етказиб берилади.

Тадбиркорлар ҳам ёшлар учун бундай лойиҳа қиламан деса, жамғарма уларнинг кредит фоизини қисман қоплаб беради. Ушбу мақсадларга ҳам 10 миллион доллар ажратилади.

Шунингдек, деҳқончиликни янгидан бошлаган 150 минг ёшларга тажрибали фермерлар ва уста деҳқонлар бириктирилиб, сердаромад ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга ўргатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим берадиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/29 06:26:44
Back to Top
HTML Embed Code: