Telegram Web Link
Энди ҳокимлар маҳаллий Кенгашларга раислик қилмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган Раис бошчилик қилиши;

кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида “Кенгаш сўрови”, “Кенгаш текшируви” каби янги институтлар киритилмоқда.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги Конституцияда халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги мустаҳкамланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Маънавият янги куч, янги ҳаракатга айланмоқда

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Наманган ва Фарғона вилоятларида “Маънавият анжуманлари” ташкил этилди.

Бундай кенг масштабда илк бор ўтказилган анжуманда — маҳаллалар, таълим муассасалари, шунингдек, меҳнат жамоаларида маънавият ва маърифат масалаларига масъул бўлган фаоллар қатнашди.

Бугун тарғиботчилар сафи янада кенгайиб, Ҳаж зиёратини адо этиб қайтган юртдошларимиз биз билан бирга ишлашни бошлашди. Демак, катта бир жамоа қандай ҳаракат қилади, кучларни қандай бирлаштириш ва амалиётда самарали ишлаш мумкин? Шулар ҳақида гаплашиб олдик”, дейди Марказ раҳбари Отабек Ҳасанов.

Яна бир янгилик. Энди тарғибот ишлари ҳам рақамлаштирилади. Водий вилоятларида ўтказилаётган анжуманлар доирасида “Маърифат” тарғиботчиларига тарғибот материаллари ва энг сўнгги методик қўлланмалардан фойдаланиш учун махсус QR-кодлар берилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокимининг ўринбосари 25 минг доллар пора билан қўлга олинди.

Шунингдек, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳам ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Унда техника йўналишидаги 36 та олийгоҳда ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини илғор тажриба асосида тўлиқ ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.

Масалан, Тошкент техника университетида меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликларни қисқартириш, кафедраларни бирлаштириш мумкин. Университет тўлиқ дуал таълим тизимига ўтади. Фанлар камида 30 фоизга қисқаради.

Олийгоҳдаги таълим Дрезден техника университети (Германия) ва Цукуба университети (Япония) дастурларига мослаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Айрим ОТМлар бирлаштирилади

36 та муҳандислик олийгоҳи
ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолади. Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан техника университети бўлади.

Ректорлар ҳамкорлик учун хорижий олийгоҳларни танлашда улар фаолиятига тўғри келишини таҳлил қилиб, шошма-шошарликсиз қарор қабул қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир олийгоҳ Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур каби ривожланган ҳамкор давлатларнинг нуфузли техника университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур.

Telegram | Instagram | Facebook
Эртага, 21 июнь куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш, Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масалалари кўриб чиқилади. 

Telegram | Instagram | Facebook
“Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони тақдим этилди

Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради.

Бугунги сиёсий-маърифат соатида:

Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари;
“Давлат хизматчиси этикаси” ҳақида;
“Жадид” газетасида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз;
“Маҳалладан гапирамиз” рукнида Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз боради;
Маҳаллалар уюшмаси янги танлов эълон қилади;
“Мутолаа” рукнида давлат хизматчилари Ферҳат Кардашнинг “Ҳаракатда давом эт” номли асари мутолаасига чорланади.

Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда.

▪️ Тўлиқ кўриш

Telegram | Instagram | Facebook
Олий Мажлис Сенатининг 53-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисни онлайн кўришингиз мумкин:

▪️ YouTube

Telegram | Instagram | Facebook
Ахмад Сувонқулов “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Жавлонбек Умарходжаев “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у компания раиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаб келаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тайинловлар

Абдуваққос Рафиқов
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;

Азим Ахмедхаджаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;

Олимжон Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;

Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси;

Амриддин Абдурахмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилмоқда

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот беради

Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2024 йилдаги 334-сонли қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан жамоатчиликни маҳалла еттилиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тасдиқланди.

Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.

Шунингдек, Қарор билан кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ниғматилла Йўлдошев иккинчи муддатга Ўзбекистон бош прокурори лавозимига маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, янги Конституцияга кўра, илк бор бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиш Сенат томонидан амалга оширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/29 18:17:33
Back to Top
HTML Embed Code: