Telegram Web Link
Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қаердан юклаб олиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бунинг қуйидаги икки усулини тақдим этган:

Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали;

Электрон шаҳодатнома ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

❗️ Маълумот ўрнида, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМга қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Жаҳонгир Обиджонов «Ўзенергосотиш» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Ж.Обиджонов 2020-2022 йиллари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. У 2024 йилда Англиянинг “Anglia Rusking University” университетида “Бизнес бошқаруви магистри” магистратура босқичини тамомлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
#Кун_иқтибоси

“Биз сайлов дастуримизда фарзанд кўрган аёлларга тарбия тренингларида иштирок этиш шарти билан 3 йилгача ҳақ тўланадиган оналик таътили бериш таклифи устида ишлаяпмиз

Алишер Қодиров, “Миллий тикланиш” партияси етакчиси

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Айтилишича, Президент мактаби тажрибаси асосида, Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида боғча ва мактабларнинг раҳбар ҳамда педагогларини ҳар 5 йилда малакасини ошириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Ҳудудлардаги 11 та педагогика коллежини Малака ошириш марказлари тасарруфига ўтказиб, хориждан тренерларни жалб этиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар, техникумлар, “Баркамол авлод” мактаби ташкил қилиниши айтилди.

Ўтган йили 500 та мактабда Президент мактаби баҳолаш тизими жорий этилган эди. Бунинг самарасида улардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши 53 фоиздан 59 фоизга ошган. Юқори натижага эришган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама белгиланган.

Шу боис ушбу баҳолаш тизими янги ўқув йилидан яна 1 мингта мактабда қўллана бошлайди. Уларга 182 та ихтисослашган ҳамда 500 та тажрибадан ўтган мактаб бириктирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги 56 календарь кун этиб белгиланган.

Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари билан танишинг.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳамюртларимиз ҳаж сафаридан 22 июнь – 12 июль кунлари қайтишади

Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар бермоқда.

Ҳожиларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб қайтадилар.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан истеъмолчиларга энергия тежамкор қурилмалар ўрнатганликлари натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Magistratura va doktoranturaga chet tili sertifikatlari.pdf
15.9 MB
Магистратура ва докторантурага кириш учун талаб этиладиган чет тили сертификатларининг рўйхати тасдиқланди

Бунда қайси мутахассисликка C1, B2 ва B1 даража талаб этилиши белгиланган.

Мисол учун, тарих мутахассислиги учун B2 даража, соғлиқни сақлаш учун эса B1 даража талаб этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори билан Абдуваққос Рафиқов – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди ҳокимлар маҳаллий Кенгашларга раислик қилмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган Раис бошчилик қилиши;

кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида “Кенгаш сўрови”, “Кенгаш текшируви” каби янги институтлар киритилмоқда.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги Конституцияда халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги мустаҳкамланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Маънавият янги куч, янги ҳаракатга айланмоқда

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Наманган ва Фарғона вилоятларида “Маънавият анжуманлари” ташкил этилди.

Бундай кенг масштабда илк бор ўтказилган анжуманда — маҳаллалар, таълим муассасалари, шунингдек, меҳнат жамоаларида маънавият ва маърифат масалаларига масъул бўлган фаоллар қатнашди.

Бугун тарғиботчилар сафи янада кенгайиб, Ҳаж зиёратини адо этиб қайтган юртдошларимиз биз билан бирга ишлашни бошлашди. Демак, катта бир жамоа қандай ҳаракат қилади, кучларни қандай бирлаштириш ва амалиётда самарали ишлаш мумкин? Шулар ҳақида гаплашиб олдик”, дейди Марказ раҳбари Отабек Ҳасанов.

Яна бир янгилик. Энди тарғибот ишлари ҳам рақамлаштирилади. Водий вилоятларида ўтказилаётган анжуманлар доирасида “Маърифат” тарғиботчиларига тарғибот материаллари ва энг сўнгги методик қўлланмалардан фойдаланиш учун махсус QR-кодлар берилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокимининг ўринбосари 25 минг доллар пора билан қўлга олинди.

Шунингдек, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳам ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 12:15:49
Back to Top
HTML Embed Code: