Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Нажот таълимда, нажот билимда, нажот муаллимда»
Аждодларимиз бошидан ўтказган биринчи, иккинчи ренессанснинг давомчилари бўлишимиз керак.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилаётган “Устоз” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова.
Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги:
Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.
Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.
Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради.

Эрон президенти Иброҳим Раисий ва вертолётда бўлганларнинг ўлими расман тасдиқланди. 63 ёшли Раисий 2021 йилдан мамлакат президенти эди.
Эрон Конституциясига кўра, 68 ёшли вице-президент Муҳаммад Мухбар мамлакатнинг вақтинчалик президенти бўлади.
Эронда янги президентлик сайловлари 50 кун ичида бўлиб ўтиши керак.
Telegram | Instagram | Facebook
Эрон Конституциясига кўра, 68 ёшли вице-президент Муҳаммад Мухбар мамлакатнинг вақтинчалик президенти бўлади.
Эронда янги президентлик сайловлари 50 кун ичида бўлиб ўтиши керак.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.
Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.
Ўзбекистон президенти дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимларнинг лавозим маоши оширилади — Президент фармони
Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида мустақил юридик шахс сифатида қуйидагилар ташкил этилади:
➖ Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги;
➖ Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти.
Вазирликнинг Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати негизида Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази негизида Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази фаолияти йўлга қўйилади.
Экология вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё бошқармаси» негизида хўжалик ҳисобидаги «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасаси ташкил этилади.
1 июлдан бошлаб вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари оширилган миқдорда ҳамда 2025 йилдан бошлаб кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ойлик устамалар қўлланади.
❗️Фармонга мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари томонидан сув ресурсларини бошқариш борасидаги фаолиятига учинчи шахслар, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аралашуви тақиқланади.

Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши кутилмоқда
21 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг бориши ҳам муҳокама қилинган.
Telegram | Instagram | Facebook
21 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг бориши ҳам муҳокама қилинган.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Эроннинг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 гача фақатгина 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилади.
2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:
➖ турли ресторан, кафелар ва хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли пул маблағларини йиғиш;
➖ битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.
➖ ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Грантга ўқиш бўйича янги тартиб кимларга татбиқ этилади?
Давлат гранти фақат 1 йилга берилиши ҳақидаги янги тартиб фақат жорий йилда ўқишга кирадиган 1-босқич талабалари учун тааллуқли бўлади.
Ҳозирда грантда таҳсил олаётган биринчи ва ундан юқори босқичдаги талабаларда ўқишининг охиригача давлат гранти сақланиб қолади, уларга ушбу янги тартиб амал қилмайди.

2024 йилда пойтахтда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади
Эътиборлиси, бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлади ва аҳолидан қўшимча бадаллар ундирилмайди.
Тиббий суғурта доирасида:
➖ давлат томонидан аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг кафолатланган пакети жорий этилади;
➖ беморларни ўзлари бириктирилган оилавий шифокорлар орқали тор соҳа мутахассисларига ёки шифохоналарга йўллаш тизими ташкил қилинади. Бунда ушбу тартибга риоя қилинган ҳолдагина бепул тиббий хизматлар кўрсатилади;
➖ аҳолига кафолатланган пакет доирасида энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари электрон рецепт асосида дорихоналар орқали бепул берилади.

❗️Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси талаблари асосидаги 17-18 %ли ипотека кредитларини қайта молиялаштириш амалиётлари давом этмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
▪️Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади ➖ (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);
▪️Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади ➖ (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);
▪️Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди ➖ (ВМҚ-246-сон, 29.04.2024 й.);
▪️Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди ➖ (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.);
▪️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади ➖ (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);
▪️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);
▪️ Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади ➖ (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);
▪️ Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади ➖ (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);
▪️ Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади ➖ (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);
▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади ➖ (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.);
▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди ➖ (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.).

Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди
Халқаро облигациялардан тушган маблағлар буджет дефицитини қоплаш ва барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштиришга йўналтирилади.
21 май куни Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб $1,5 млрдга тенг навбатдаги суверен облигациялари биринчи маротаба 3 та валютада халқаро молия бозорларида жойлаштирилди.
Хусусан, 3 та валюта – АҚШ долларида 7 йиллик, еврода “Барқарор ривожланиш мақсадлари"ни молиялаштиришга 3 йиллик ва миллий валютада суверен облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди.
Кун давомида Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами $5,5 млрд миқдоридаги буюртмалар келиб тушди.
Шундан АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга — $3 млрд, евродаги (3 йиллик) облигацияларга — 2 млрд евро ҳамда сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга 4 трлн сўм таклиф этилган.

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади — Президент фармони
Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).
Бунда:
➖ субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.