Telegram Web Link
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция — бало!

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари, Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари, Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт тумани филиали бошлиғи қўлга олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Президент фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

Мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун — қисқартирилган иш куни

Бугун барча ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишлари мумкин. Эртага – 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
🇺🇿 Ўзбекистон ёшлари янги челленжга старт беришди

Ёшлар ўз ташаббуслари билан бирлашиб, 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига турли хил чорловлар билан чиқишмоқда. Республика бўйлаб “Шараф ленталари”ни тарқатиш бошлаб юборилди.

Лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Сиз ҳам ушбу челленжда четда турманг. Фаол фуқаролар сафига қўшилинг!

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Олий таълим тизимида қатор янгиликлар кутилмоқдаМанба

Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Шунингдек, ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланиши кутилмоқда (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл).

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат буюртмаси параметрларини амалдаги олийгоҳлар кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқлаш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, ижтимоий-гуманитар йўналишларга давлат буюртмасини қисқартириб, ушбу квоталарни устувор равишда муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳалари орасида тақсимланади.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади.

Сиртқи таълим шакли босқичма-босқич масофавий таълим шаклини кенгайтириш ва узайтирилган таълим шакли жорий этиш орқали тугатилади.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш куни олдидан уруш фахрийлари билан самимий мулоқот қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Магистратура ва докторантурага айрим йўналишларда хорижий тил билиш сертификати B1 даражага пасайтирилди

Бунда қуйидаги тартиб ўрнатилади:

таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;

соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – B1 даражасига туширилади.

❗️Қуйидагилар сақланиб қолади:

хорижий тиллар йўналишларида эса C1 даража;

аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даража сақланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади

Бунда:

таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;

ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади;

таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Грантга ўқиш бўйича янги тартиб кимларга татбиқ этилади?

Давлат гранти фақат 1 йилга берилиши ҳақидаги янги тартиб фақат жорий йилда ўқишга кирадиган 1-босқич талабалари учун тааллуқли бўлади.

Ҳозирда грантда таҳсил олаётган биринчи ва ундан юқори босқичдаги талабаларда ўқишининг охиригача давлат гранти сақланиб қолади, уларга ушбу янги тартиб амал қилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан пилланинг харид нархи 25 фоизга оширилди.

Шунингдек, пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/02 06:33:30
Back to Top
HTML Embed Code: