Telegram Web Link
Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади ва сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.

Биринчидан, янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши таъкидланди. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Иккинчидан, тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади.

Учинчидан, яқин вақтда саноат зоналари тизимида мутлақо янгича ёндашувлар жорий этилади. Саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш амалиёти кенгайтирилади. Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент топшириғига кўра, Тошкентда YUNESKO томонидан “Жаҳон Хотираси” рўйхатига киритилган Усмон мусъҳафи (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмасини консервация ва реставрация қилиш ишлари режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:

ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади;

кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;

камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2024 йил 1 майдан
қуйидаги тартиблар ўрнатилади бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади.

2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.

2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади.

Мажлис доирасида давлатимиз раҳбари қатор компаниялар раҳбарларини қабул қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади

Зўравонлик ҳолатларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, маҳалла даражасида ижтимоий ходим, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли томонидан тазйиқ ҳолати ўрганилиб, доимий кузатиб борилади.

Таълим ва меҳнат муносабатларида зўравонликнинг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади ва “Инсон” маркази билан келишган ҳолда амалга оширилади. Ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.

Зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар стандарти ишлаб чиқилади. Бу соҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари ривожлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент инвестиция форумида умумий қиймати $26,6 миллиардлик шартномалар имзоланди

III Халқаро инвестиция форуми 93 давлатдан 2,5 мингдан ортиқ иштирокчини жамлади. Тадбир натижасида жами $26,6 миллиардлик шартномалар имзоланди. Таққослаш учун, 2022 йилда бу кўрсаткич $11 млрдни ташкил этганди, бу эса мамлакатга сармоявий қизиқиш ортганидан далолат беради.

Жумладан, “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш ($1 млрд), “маълумотларни қайта ишлаш маркази”ни яратиш ($3 млрд), Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси ва электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш ($6,2 млрд) ва бошқалар бўйича келишувларга эришилди.

Форум халқаро ОАВларининг эътиборини тортди ва уни дунёнинг 30 давлатидан 110 дан ортиқ хорижий нашрлар, жумладан, жаҳоннинг етакчи ОАВлари: “CNN”, “Euronews”, “London Post” ва “Associated Press” ёритиб борди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонликлар 9 май байрами муносабати билан неча кун дам олади?

Бу йил Хотира ва қадрлаш кунида ўзбекистонликлар фақат бир кун дам олади.

Байрам куни — 9 май, пайшанба.

Президент фармонига кўра, қўшимча дам олиш куни белгиланмаган. 10 май, жума — барча ходимлар учун иш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ипотека кредитини расмийлаштиришда мажбурий суғурта қилиш талаби бекор қилинди

Президент фармони билан 1 майдан бошлаб бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди.

Бу фуқароларнинг камида 5 миллион сўм атрофидаги маблағини тежаш имконини беради.

Telegram | Instagram | Facebook
Уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун субсидия кимларга берилади?

Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган.

Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача);

Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача).

Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 050 000 сўм.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди давлат гранти ўринлари энг юқори балл тўплаган абитуриентлар танлови асосида белгиланади.

Яна бир янгилик: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Ҳозирги қабул тизими, квоталарнинг тақсимланиши рақобатни тўлиқ таъминламаяпти. Айрим абитуриентлар юқори балл тўпласа-да, топширган олийгоҳининг квотаси сонига қараб, ўқишга киролмай қолиши мумкин. 

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди. 

Шунингдек, таълим жараёнларини рақамлаштирган ҳолда деканатлар ва бошқа маъмурий тузилмалар оптималлаштирилади.

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил қилиниб, иш берувчилар билан бирга малака талаблари тўлиқ ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази этиб қайта ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция — бало!

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари, Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари, Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт тумани филиали бошлиғи қўлга олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Президент фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/01 11:32:18
Back to Top
HTML Embed Code: