Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкент қандай бўлиши кўрсатилди

Президент Янги Тошкент ҳудудида бир қатор таълим, маърифат ва маданият муассасалари қурилишини бошлаб берди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ишлайдиган пенсионерлар ва ишловчи талабаларнинг сони қанча?

Батафсил видеоинфографикада

Telegram | Instagram | Facebook
Комилжон Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шаҳло Турдиқулова фанлар академиясининг вице-президенти лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шоҳрух Далиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Отабек Маҳкамов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли карори билан:

Абдурауф Абдуқаюмов
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

Одилжон Тохиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;

Азамат Абдурахманов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Рамазон ҳайити муносабати билан ходимлар неча кун дам олади?

Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет уч кун дам олиши кутилмоқда. Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Шундай қилиб, Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ой кўринишига қараб Рамазон ҳайити куни ўзгариши мумкин. Бунда дам олиш кунларида ҳам ўзгариш бўлади. Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилди

2024 йил 2 апрелдан бошлаб аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15%га кўтарилгани маълум қилинди.

Истеъмолчилар 27 мартдан 2 апрелгача иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун оширилган ставкаларда тўловларни амалга оширган бўлсалар, тўланган ошиқча сумма аванс сифатида ҳисобга олинади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Қадимги Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Президентлар минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.

Telegram | Instagram | Facebook
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташриф билан мамлакатимизга келди. Урганч халқаро аэропортида уни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари рўйхати эълон қилинди.

▪️ Ғолиблар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Хиванинг бой тарихий ва маданий мероси билан танишдилар

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори (05.04.2024 й. ПҚ-153-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, талабгорларга ажратиладиган ер майдонлари ўлчамлари “маҳалла еттилиги” таклифига кўра аниқланади.

Бунда:

ишни яхши ташкил қиладиган тадбиркорлар, маҳсулотни қайта ишловчи ёки экспорт қилувчиларга “Ёшлар дафтари”даги бир нечта ёшларнинг бандлигини таъминлаш мажбурияти билан яхлит контурдаги ер майдонларини беришга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

Талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратилади. Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни “маҳалла еттилиги”нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.

талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан — 33 млн сўмгача кредит ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Сизлар учун фойдали маълумотларни жамладик! Ушбу маълумотлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш учун ўзингизга керакли матн устига босинг!

▪️Кредит калькулятори;

▪️Телеграм орқали Uzcard ва Humo карталарни бошқариш;

▪️Банкларнинг HR саҳифалари;

▪️Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари;

▪️Йўловчи ташиш учун мўлжалланган микроавтобус сотиб олишга ажратиладиган имтиёзли кредитлар;

▪️Банк карталарининг Uzcard ва Humo тизимидаги бинкодлари;

▪️Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими?;

▪️Қуёш панели сотиб олиш учун кредитлар;

▪️100 млн сўмгача микроқарзлар;

▪️Кредитни аннуитет усулда тўлаган фойдалими ёки дифференциал?;

▪️Кредит тарихи қанча вақтда тозаланади;

▪️Тўй қилиш ёки даволаниш учун кредитлар;

▪️Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари;

▪️Бирламчи бозор учун ипотека кредитлари;

▪️Уй-жойни таъмирлаш учун кредитлар;

▪️Иккиламчи бозор учун паст фоизли ипотека кредити;

▪️Фоизсиз кредит карталар;

▪️Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ажратиладиган кредитлар рўйхати;

▪️Расмий даромадсиз автокредит;

▪️Бошланғич тўловсиз автокредитлар;

▪️Бирламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Иккиламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Картадан-картага фоизсиз пул ўтказадиган иловалар;

▪️Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш;

▪️Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларида мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати;

▪️Тижорат банкларидаги бўш иш ўринлари рўйхати;

▪️Чорвачилик учун 10 йилгача кредит;

▪️Имтиёзли таълим кредит ажратаётган банк рўйхати;

▪️Банкларнинг телефон рақамлари;

▪️Телеграмдаги фойдали ботлар;

▪️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот;

▪️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган кредитлар учун бизнес режалар;

▪️Тадбиркорлик субъектлари учун 100 млн сўмгача гаровсиз, 1.5 млрд сўмгача кредитлар;

▪️Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайн юклаб олиш тартиби(Больничный);

▪️Давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш учун, фойдали порталлар.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Рамазон ҳайити муносабати билан ходимлар неча кун дам олади?

Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет уч кун дам олиши кутилмоқда. Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Шундай қилиб, Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ой кўринишига қараб Рамазон ҳайити куни ўзгариши мумкин. Бунда дам олиш кунларида ҳам ўзгариш бўлади. Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.

Президент саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади. Янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади Президент фармони

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

Бунда:

субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими жорий этилади — Президент фармони

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади — Президент фармони

2024 йил 1 июндан
қуйидагилар йўлга қўйилади:

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти.

Telegram | Instagram | Facebook
10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/01 22:35:12
Back to Top
HTML Embed Code: