Telegram Web Link
Азим Ахмедхаджаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари — Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Шу муносабат билан у энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Агентликнинг аввалги директори Бахром Мансуров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бахтиёр Маматкаримов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, Азизхўжа Қобилов энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Устозга ҳурматсизлик бевосита отага, онага ҳурматсизлик бўлади”

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилаётган “Устоз” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Aҳмаджон Мелибоев.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсири камайтирилади:

2024 йил 1 июндан бошлаб барча автомототранспортлардан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг ҳавога зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт" тизими жорий этилади;

Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига стикерлар берилади. Шунга кўра, транспорт воситалари «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга бўлинади;

Ҳудудлар 2030 йилгача босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади (Тошкентда — 2026 йилгача). Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш чоралари кўрилади;

Юқоридаги тартибга риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади. Жарима маблағлари эса мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Метан газ нархи кўп ошмайдиган бўлди

Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм этиб белгиланмоқда.

Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

Telegram | Instagram | Facebook
2023 йил якунлари бўйича очиқлик индекси натижалари эълон қилинди

Бунда жами 103 та давлат идоралари ва ташкилотларининг фаолияти қамраб олиниб, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган.

Баҳолаш натижаларига кўра, 31 та идора ва ташкилот “яшил” (71-100 балл), 43 таси “сариқ” (55-71 балл) ва 29 таси “қизил” (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.

Очиқлик индексига кўра, 103 та ташкилот ичида энг охирги ўринларни — Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Андижон вилояти ҳокимлиги эгаллади.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди электромобилларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машиналарга нисбатан 5 баравар арзон бўлади

Бугун, 1 апрелдан бошлаб электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида (510 минг сўм) тўлов белгиланди.

Бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш эса БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида бўлади.

Мазкур имтиёзлар аҳолини яшил энергияда ҳаракатланувчи транспорт воситаларини харид қилишга рағбатлантириш учун тақдим этилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан президент Администрациясида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
Рустам Ғафуров Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент 2024 йил 19 январда “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонунни имзолаган эди. У расман эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ичида кучга киради, яъни шу йилнинг 20 июлидан.

Мазкур қонунга мувофиқ, хўжаликлараро қишлоқ йўлларининг, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг, шаҳар электр транспорти йўлларининг, шунингдек йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг жиҳозланишини ва соз ҳолатда сақланишини таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига киради.

Шунингдек, Қонунда йўл эгасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятлари алоҳида белгиланган.

Йўл учун масъул бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ёки жисмоний шахслар унинг эгалари ҳисобланади. Йўл эгаси йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиб олиш ва тасдиқлашда, шунингдек таъмирлаш ишларини ташкил этишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳусан Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
​​Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди.

❗️ Таклифларга кўра, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.

Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги фуқароларимиз масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.

“Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.

❗️ Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шаҳноза Султанова Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунгача у Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлари амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори вазифасида ишлаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши сессиясида иштирок этади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари пойтахтда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, янги таълим ва туризм объектларида яратилган шароитлар билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Умурзаков Тошкент шаҳрига ҳокими лавозимига тасдиқланди. У 2023 йилнинг март ойида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Амир Темур шоҳ кўчасидаги давлат идоралари бинолари ўрнига тадбиркорлар учун бинолар қурилиши мумкин

Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудудни ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчани 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган.

Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди.

Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Иш ўрни яратган тадбиркорларга кредит фоизлари тушириб берилади

Банклар тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилиш таклиф этилди.

Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Умурзаковни Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/02 16:33:05
Back to Top
HTML Embed Code: