Telegram Web Link
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

11:29 да Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида зилзила содир бўлди. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 8 км.

Зилзила фақат Қашқадарё вилоятида сезилди (2-3 балл).

Маълумот учун, бироз аввал Қирғизистонда ҳам зилзила содир бўлган эди. Магнитуда М=4,9.

Telegram | Instagram | Facebook
Барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларида 2025 йил 1 январдан бошлаб амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича вазифалар юклатилади ҳамда энергия менежери лавозими киритилади.

Президентнинг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни янада жадаллаштириш ва республика иқтисодиёт тармоқларининг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Энергетика вазирлиги марказий аппаратида умумий штатлар сони доирасида барча ташкилот ва корхоналарда энергия ресурслари истеъмолининг таҳлилини ўтказиш билан шуғулланувчи таркибий бўлинма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарорига кўра, бир гуруҳ хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида топширилади.

Совриндорларнинг ҳар бирига БҲМнинг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келади Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ўтказган тезкор тадбирларда Асака тумани прокурори ўринбосари, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғи қўлга олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Жамолиддин Ходжиманов Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликка кўра, хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди.

Тўрт қаватли замонавий бинонинг биринчи қаватда асосий спорт зали, сузиш ҳавзаси, тиббиёт хонаси ва ошхона бор. Иккинчи қаватда психология, хорижий тиллар, назарий машғулотлар, информатика ва ўқитувчилар хоналари, шунингдек, 45 ўринли меҳмонхона жойлашган. Учинчи ва тўртинчи қаватларда 235 ўринли ётоқхона, маънавият хонаси ташкил этилган.

Бокс мактаби 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5-11-синфларга ҳар йили 25 нафардан ўқувчи саралаб олинади. Бугунги кунда 50 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Улар бутун мамлакатимиздан келган талабгорлар орасидан саралаб олинган.

Ёш боксчилар умумтаълим фанларини шу ерда ўқишади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Агар шогирд шайхулислом, агар қозидур, агар устоз рози – Тангри розидур» — Алишер Навоий

Японларда эса шундай нақл бор: «Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!»

Республика Маънавият ва маърифат маркази жамиятда ўқитувчиларнинг мақомини юксалтиришга қаратилган навбатдаги видеороликни тақдим этди.

Telegram | Instagram | Facebook
Анваржон Очилов Бухоро вилоятининг Бухоро тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Ромитан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаллликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев “Tashkent City Mall” мажмуасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида IMAX форматдаги кинотеатрга кириб, қисқа фильм томоша қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ғайратжон Эшпулатов Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маънавий-маърифий ишлар самарадор ва таъсирчан бўлиши учун қайси бўғинга асосий эътиборни қаратиш лозим деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
44%
Болаларга (3-14 ёш)
44%
Ёшларга (15-30 ёш)
12%
Ёши катталарга (31 ёшдан юқори)
2024/09/30 22:12:35
Back to Top
HTML Embed Code: