Telegram Web Link
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари Туркияга қилинган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама этилди. Хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Доллар курси 12 800 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 805 сўмгача кўтарилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда, уларда фаолият юритаётган 116 нафар бошқарув ходим 107 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқландиКоррупцияга қарши курашиш агентлиги

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тўй қилсангиз, мени ҳам таклиф қилинг” — Шавкат Мирзиёев

Бугун Кўксарой қароргоҳида Паралимпия ўйинларида юксак натижага эришган Ўзбекистон делегациясининг бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирдан сўнг Шавкат Мирзиёев чемпион ва совриндорлар, уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийлари билан эсдалик учун суратга тушди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сизнингча маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси лавозими қайси вазирлик ёки идора тузилмасида бўлгани мақсадга мувофиқ?
Anonymous Poll
20%
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
13%
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
38%
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
29%
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Исроил Адхамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Президент раислигида ўтказилган йиғилишда камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул Бош прокурорнинг алоҳида ўринбосари лавозими жорий этилиши айтилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Германия канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.

Жумладан:

▫️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;

▫️лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;

▫️маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
17%
Маҳалла раиси
9%
Профилактика инспектори
17%
Ҳоким ёрдамчиси
32%
Хотин-қизлар фаоли
14%
Ёшлар етакчиси
11%
Ижтимоий ходим
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди

Самарқанд шаҳри аэропортида уни бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев кутиб олди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шольц Регистонда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Inbazar’нинг миси чиқди: Ишчиларни калтаклаш одатий ҳолат бўлганми?

Компания раҳбари Омадбек Холматовнинг ўзи ишчиларни калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди. Уни оқлашга ҳаракат қилган вайнер, блогер ва ҳаттоки машҳур спортчилар ҳам уялиб қолишди ва хато қилганини тан олишди.

Барчаси шу йилнинг 14 сентябрь куни Inbazar’нинг Сергели туманидаги савдо маркази масъули Меҳрож исмли ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалганидан сўнг бошланди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва фаоллар ушбу савдо марказини бойкот қилишга чақирмоқда.

МанбаKun.uz

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Канцлери Олаф Шольц қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабининг очилишига бағишланган маросимда иштирок этдилар.

Лойиҳа Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси томонидан Бавария давлат бошқаруви мактаби билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев эртага Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси иккинчи "Марказий Осиё — Германия" саммити тадбирларида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тилида хатосиз ёзишга ёрдам берувчи “Соф тил” номли бот ишга туширилди

Махсус бот Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан яратилган бўлиб, ўзбек тилида хатосиз ёзишни кенг тарғиб қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Агар сиз рекламаларда, пешлавҳалар, овқатланиш жойлари, савдо шохобчалари ва қаерда бўлмасин ўзбек тилида хато ёзилган сўзларни кўрсангиз, уни суратга олинг ва @softil_bot'га юборинг. Суратга манзилни ҳам киритинг.

Мутахассис ва масъуллар билан биргаликда сиз юборган манзилдаги хатолик бартараф этилади.

Тилимизга бефарқ бўлманг!

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/01 09:33:47
Back to Top
HTML Embed Code: