Telegram Web Link
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Қосимов Улуғбек Бердиқобилович – Сурхондарё вилояти ҳокими;

Оринбаев Аманбай Тлеубаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси;

Рахимов Жўрабек Рахимович – Хоразм вилояти ҳокими мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабули қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келади

27-29 август кунлари рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даражагача тушади, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бошқа ҳудудларда кечаси 15-20° кундузи 28-33° бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур зиёрат Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳи "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ижодкорлар ўртасида йирик кўрик-танлов эълон қилади.

Мазкур танлов қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтади:
“Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик”

“Энг яхши  ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ”

“Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър”

Танлов 2 босқичда:
ҳудудий босчиқлар — 30 августга қадар;
республика босқичи — 15 сентябрга қадар бўлиб ўтади.

❗️Шошилинг! Танлов тугашига 4️⃣ кун қолди!

🌐 Ижодий ишларни www.tg-me.com/ManaviyatTanlovlar_bot манзилига жўнатишингиз мумкин.
📞 Мурожаат учун телефон: +998971448025

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Фармонни имзолади.

Фармон билан мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини оширишга хизмат қиладиган энг муҳим олтита йўналиши белгилаб берилди.

Президент давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари учун муносиб лойиҳаларни танлаб олиш сифати ва шаффофлигини ошириш мақсадида соҳадаги институционал ўзгаришларни қўллаб-қувватлади.

Хусусан, Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланади, бюрократияга чек қўйилади.

Фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.

Фармонга кўра, ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий этилмоқда:

ҳар йили давлат органлари ижтимоий буюртма танловлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади;

давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1 000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилади;

ҳар йили Ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш бўйича дастур қабул қилади.

Ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:

давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилмоқда;

2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи 2 бараварга камайтирилмоқда;

ҳомийлик ташкилотларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга хайрия пулининг солиқ солинмайдиган миқдори амалдаги 15 млн сўмдан 34 млн сўмгача (БҲМнинг 100 баравари) оширилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқандга ташриф буюриб, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги ўқув йилининг бошланиш саналари:

мактабларда — 4 сентябрь;
академик лицейларда — 4 сентябрь;
касб-ҳунар мактабларида — 4 сентябрь;
коллеж ва техникумларнинг иккинчи ва ундан юқори курслари учун — 4 сентябрь.

Олий таълим муассасаларида (барча курслар учун) — 9 сентябрь;

❗️Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун қабул давом этмоқда, шу сабабли янги ўқув йилининг бошланиш санаси ҳали аниқ эмас, бу бўйича кейинроқ қўшимча маълумот берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмалари ташкил этилади

Фонд жами 45 та, шу жумладан, ижро этувчи девон – 17 та, алоҳида бўлинмалар – 28 та штат бирлигидан иборат бўлади

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади.

Ҳар йили жамоатчилик кенгашларининг фаолияти самарадорлиги баҳоланади ва унинг натижалари эълон қилинади;

Жамоатчилик кенгашларининг фаол аъзолари давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириб борилади.

“Юксалиш” ҳаракатига ҳар йили жамоатчилик кенгашлари фаолият самарадорлигини баҳолаш ва унинг натижаларини ўз расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиб бориш тавсия этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан янги кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳар йили декабрь ойининг биринчи ҳафтасида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” ўтказиб борилади.

Ҳафталик доирасида фуқаролик жамияти институтларини рағбатлантириш, шу жумладан, “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш тадбирлари ташкил этилади.

Шунингдек, ҳар икки йилда тақдирланадиган “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти таъсис этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

— Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида турибмиз. Илоҳим, мустақиллигимиз бардавом бўлсин, юртимизга кўз тегмасин. Халқимизни рози қилиш бўйича ишларимизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Бу мажмуани қуришдан мақсадимиз ҳам Имом Бухорий бобомизнинг қадрини янада кўтариш, жаҳонга баралла айтишга асос яратиш. Бундай хайрли ишларимиз кўп бўлсин.

Бу мажмуа буюк маънавий устун бўлиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
Учқун Елмуратов Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Ориф Рахмонкулов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram
| Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шерали Қосимов Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Поп тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Солиқ қўмитаси бизнесга ортиқча тўсиқ яратган таклифни муҳокамаларсиз жорий қилди”

Kun.uz мухбири: Бугунги кунда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишда Ҳукумат таркибига кирувчи қайси вазирлик ва идораларнинг фаолиятини қониқарсиз, деб баҳолайсиз?

ЎзЛиДеП раиси Актам Ҳайитов:


Электорат манфаатидан келиб чиқиб, баъзи вазирлик ва идораларнинг айрим қарорлари юзасидан ўз мулоҳазаларимни айтиб ўтмасам бўлмайди.

Солиқ кодексининг 221-моддасига кўра, касса чекини бермаганлик ва терминал орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик учун 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланган.

Бунда тадбиркорнинг тоифаси (микро, кичик, ўрта, йирик), сотиб олинган маҳсулотнинг қиймати, кунлик товарооборот ҳажми ҳисобга олинмаган. Масалан, чекка ҳудуддаги кичик савдо дўконига ҳам, катта савдо тармоғига ҳам бир хилда жарима қўлланилмоқда.

Солиқ қўмитаси томонидан ушбу масала бўйича бирон-бир таклиф билдирилмади.

Яна бир масала. Солиқ қўмитаси рақамлаштириш баҳонасида бизнесга ортиқча тўсиқ яратган таклифни муҳокамаларсиз жорий қилди. Энди, ҳеч нарса бўлмаганидек “E-aktiv” дастуридан осонгина воз кечилди. Унгача қанча тадбиркорлар қийналди. Нега Қўмита ташаббусни чуқур ўйламасдан илгари суради? Қўмита нотўғрилигини тан олиб, хулоса чиқариши керак.

Манба

Telegram | Instagram | Facebook
2024/11/05 18:48:04
Back to Top
HTML Embed Code: