Жиноят оламида “қонундаги ўғри — Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bakalavr KVOTA-2024.pdf
4.2 MB
❗️Квоталар тасдиқланди
Бакалавр ва магистратура қабули учун жами 44 203 та давлат гранти ўринлари ажратилди.
Президентнинг 2024 йил 19 июлдаги Ф–36-сонли фармойиши билан 2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.
Унга кўра:
➖ бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар;
➖ магистрлар тайёрлаш бўйича – 9 365 нафар грант ўринлари ажратилди.

Magistratura KVOTA-2024.pdf
6.3 MB
Президентга спорт ва олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди
Шу йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Парижда бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади.
Аҳамиятлиси, анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Қолаверса, бу йилги олимпиячиларимизнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Президент Олимпия ўйинларида спортчиларимизга муваффақият тилади.

❗️ 2024 йил 1 декабргача юртимиздаги барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади.
Транспорт вазирлиги:
➖ авиа, темир йўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилади;
➖ Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни, Янги йил байрами ва Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ҳамда Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида республика ҳудудларини боғловчи қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновларини йўлга қўйади;
➖ амалга оширилаётган тадбирлар, жумладан, очилаётган янги рейслар, рейслардаги юкламалар, шакллантирилаётган янги авиа ва темир йўл маршрутлари тўғрисида маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради.
Telegram | Instagram | Facebook
Транспорт вазирлиги:
➖ авиа, темир йўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилади;
➖ Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни, Янги йил байрами ва Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ҳамда Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида республика ҳудудларини боғловчи қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновларини йўлга қўйади;
➖ амалга оширилаётган тадбирлар, жумладан, очилаётган янги рейслар, рейслардаги юкламалар, шакллантирилаётган янги авиа ва темир йўл маршрутлари тўғрисида маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради.
Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ:
Боту Бабирович Алимов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
Боту Бабирович Алимов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон бугун Парижда Испанияга қарши ўйнайди
Олимпия ўйинлари расман 26 июль - 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.
Терма жамоаларимиз ушбу нуфузли мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрди. Ҳар бир спортчи бўйича индивидуал стратегия қабул қилиниб, уларнинг саралаш мусобақаларидаги, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулотлардаги иштироки таъминланди.
Спортчиларимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз!

MyUZTELECOM bilan KOMISSIYASIZ pul o‘tkazmalarini amalga oshiring!😎
MyUZTELECOM — bu qulay ilova, uning yordamida operator xizmatlarini osongina boshqarishingiz, pul o‘tkazmalarini amalga oshirishingiz va turli xizmatlar uchun to‘lovlarni amalga oshirishingiz mumkin.
📌Faqat 31-iyulga qadar MyUZTELECOM ilovasi orqali kartadan kartaga pul o‘tkazish komissiyasiz amalga oshirilishi mumkin. Shuningdek, MyUZTELECOM ilovasida ro‘yxatdan o‘tganingizda siz 1️⃣0️⃣ GB mobil Internet-trafik bonusiga ega bo‘lasiz.
UZTELECOM – doimo Sizga yaqin bo‘lgan operator!
MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.
Мактубларда Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида юртимиз давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаклари, мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.

❗️Президент совғалар қабул қилмайди
«Давлат раҳбари туғилган кунида ишламоқда, оқшомни эса оиласи даврасида камтарона ўтказади. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан бир қатор телефон мулоқотлари ҳам режалаштирилган», — демоқда Президент матбуот котиби.
Унинг сўзларига кўра, Президент совғалар қабул қилмайди. Анъанага кўра, шу куни хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбобларидан ёзма табрикномалар келади.

Ов қилишга бўлган тақиқ 15 августгача давом этади
Экология вазирлигининг хабар беришича, 2024 йилнинг I ва II-чоракларида ов қилиш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 287 та ҳолатда 298 нафар шахсга нисбатан 957 млн сўмлик жарима белгиланган.
2023 йилдаги назорат тадбирларида эса ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 997 та ҳолат аниқланган ва 995 нафар шахсга нисбатан 1,7 млрд сўмлик чоралар кўрилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан юртимизда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ов қилиш муддати якунланган. Тақиқ 15 августгача давом этади.

❗️Ўзгидромет жуда иссиқдан огоҳлантирмоқда
Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади
Мактубда шундай дейилади:
“Муҳтарам Президент жаноблари, азиз биродарим!
Ушбу қутлуғ кунда Сизга энг самимий табрикларимни йўллайман.
Яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифим чоғида кўрсатган бағрикенг меҳмондўстлигингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман.
Ўзимнинг энг самимий саломим ва чуқур миннатдорлигим билан...”

❗️Марказий банк асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилади.
Ушбу қарор инфляциянинг кутилаётган динамикаси ва инфляцияни оширувчи хатарларнинг камайганлигини инобатга олиб қабул қилинган.
Telegram | Instagram | Facebook
Ушбу қарор инфляциянинг кутилаётган динамикаси ва инфляцияни оширувчи хатарларнинг камайганлигини инобатга олиб қабул қилинган.
Telegram | Instagram | Facebook
Safety Perceptions Index 2023’да Ўзбекистон дунёда 1-ўринда қайд этилди. Яъни 5 хил йўналишдаги хавфлар орасида одамлар ўзини энг хавфсиз ҳис қиладиган давлат айнан Ўзбекистон экани кўрсатилган.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бунга эътибор қаратиб, “Бу ҳам охирги йиллардаги мамлакатимиз учун энг катта ютуқлардан бири деб бемалол айтса муболаға бўлмаса керак. Чет элдаги ҳамкорларингизга бу ҳисоботни юбориб Ўзбекистонга таклиф қилаверинглар”, деб ёзди.

❗️27 октябрь – Ўзбекистонда сайлов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.
Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганини эълон қилди.