Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига борди. Президентни Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Касбий (ижодий) имтиҳонлар 5 июлдан бошланади ва 19 июлгача давом этади

Касбий (ижодий) имтиҳонлар жами 53 та олий таълим муассасасида ўтказилиши белгиланди.

Касбий (ижодий) имтиҳоннинг аниқ санаси, вақти ва манзили ҳар бир абитуриентнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетига юборилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, абитуриентлардан:

ўзларининг шахсий кабинетлари орқали касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этиш рухсатномасини юклаб олишлари;
рухсатномада белгиланган муддат ва манзилга имтиҳон бошланишидан бир соат олдин етиб боришлари сўралади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маруфжон Ходжаев “Худудгазтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги”нинг вазифалари:

маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди

Президент фармони билан Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди ҳамда Агентлик ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Соврин жамғармаси 300 млн. сўм бўлган "BRB Fintech Hackcelerator"да иштирок этинг!

Бизнесни ривожлантириш банки сизни долзарб масалаларни ҳал қилиш ва қимматбаҳо совринларга эга бўлиш учун танловда қатнашишга таклиф этади.

Ахборот технологиялари соҳасидаги кўникмаларингизни намойиш этинг!

Иштирок этишнинг афзалликлари:

🌟 Совринлар: 1-ўрин — 150 000 000 сўм, 2-ўрин — 100 000 000 сўм, 3-ўрин — 50 000 000 сўм.
🌟 Етакчи экспертлар билан ишлаш.
🌟 Кучли жамоа яратиш ва янги дўстлар топиш имконияти.

Ўзингизни синаб кўришга тайёрмисиз? Ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг
https://brb.uz/hackcelerator 🔙
2024 йил 1 августдан қуйидагилар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибига ўтказилади:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;

имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёшингиз нечада?
(Ушбу сўровнома канал аудиториясини аниқлаш учун ўтказилмоқда)
Anonymous Poll
2%
18 ёшдан кичик
10%
18-24
38%
25-34
35%
35-44
13%
45-59
2%
60 ёшдан ошган
❗️1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ой 100 фоизгача устама тўланади

Бу 22 июнь куни қабул қилинган Президент фармонида кўзда тутилган. Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябргача:

ихтисослаштирилган спорт мактабларида иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади;
ҳар бир туман ва шаҳардан камида 3 тадан энг намунали давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олиниб, гимнастика хоналари ташкил қилинади.

▪️Ихтисослаштирилган спорт мактабларида:
таълим жараёни ўқувчилар сони 12 нафардан 24 нафаргача синфларда амалга оширилади;
ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади.

Шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Бунда:

▪️ Лойиҳалар киритиш: 6 − 26 июль;
▪️ Лойиҳаларни саралаш: 26 июль – 15 август;
▪️ Тарғибот қилиш: 15 август – 22 август;
▪️ Овоз бериш: 22 август – 1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍋🌱🍹 Ҳар бир банкада ёзнинг салқин ҳарорати! 🌴

🍋😍 "Очаково"дан ҳақиқий "Мохито" FRESH — иссиқ кунлар учун махсус яратилган ичимлик.

🌱🌞 Табиий ингредиентлар: янги узилган лайм, ялпиз ва тоза сув — мукаммал тетиклик учун керак барча маҳсулотни ўзида жамлаган.

😋 Чанқоқни бир зумда қондиради
🧊 Ҳар бир қултумда салқинлик лаззати

‼️ Такрорлашга уринманг — профессионаллар томонидан ижро этилган!

«Очаково»дан ҳақиқий «Мохито» FRESH билан ёзингиз янада ёрқинроқ ва мазали бўлади.

Расмий Instagram саҳифамизга обуна бўлинг: instagram.com/moxito_uzbekistan/

Реклама
“Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот беради

Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2024 йилдаги 334-сонли қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан жамоатчиликни маҳалла еттилиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тасдиқланди.

Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.

Шунингдек, Қарор билан кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Рақобат қўмитаси электр энергияси ортиқча ҳисоблананаётган ҳолатларни ўрганади

Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Истеъмолчилар юқоридаги каби муаммоли ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига ёки Telegram мессенжерида @rquzBot орқали мурожаат қилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
“Автотеррористлар” содир этган йўл транспорт ҳодисалари

Хатирчи туманида 1 июль куни 2-синф ўқувчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганида уни BYD машинаси босиб кетган. Машина тагида қолиб кетган 9 ёшли қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Самарқандда 3 июль куни Nexia-2 уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди.

Қаршида 4 июль куни BYD Song Plus ортга қайрилиб олмоқчи бўлган Spark билан тўқнашди. Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. BYD Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Порахўр прокурорлар ушланди

Пойтахтда ва Сурхондарёда прокурорлар қамоққа олинди. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳам қўлга тушган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.

Президент ўз нутқида ушбу учрашув туркий дунёнинг маданият пойтахтларидан бири бўлган Шуша шаҳрида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассамлигини таъкидлаб, президент Илҳом Алиев раҳбарлигида Қорабоғда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини юксак баҳолади.

Ташкилот доирасида Темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузиш ва унинг дирекциясини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ташаббуси илгари сурилди.

Президент иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш учун Туркий экология кенгашини тузиш ва унинг бош қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштириш таклиф қилинди.

Саммит якунида Қорабоғ декларацияси ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/29 14:28:11
Back to Top
HTML Embed Code: