Telegram Web Link
❗️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади

Президент Қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:

Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.

2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун ёшлар учун бир қанча янгиликлар эълон қилиниши кутилмоқда

Бугун, 28 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади.

Техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади.

❗️ Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда:

IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади;

улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади;

IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади;

ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
Магистрал йўллар бўйида 50 мингта кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, ёшларга ижарага берилади. Бунда, дастлабки 6 ойда ёшларга ижара ҳақи ва солиқдан имтиёз берилади.

Бу йил 60 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Эндиликда ҳар бир вилоятда 2 тадан туманда Ёшлар кооперацияси ташкил қилинади, уларга керакли техника, ускуналар ва уруғлик етказиб берилади.

Тадбиркорлар ҳам ёшлар учун бундай лойиҳа қиламан деса, жамғарма уларнинг кредит фоизини қисман қоплаб беради. Ушбу мақсадларга ҳам 10 миллион доллар ажратилади.

Шунингдек, деҳқончиликни янгидан бошлаган 150 минг ёшларга тажрибали фермерлар ва уста деҳқонлар бириктирилиб, сердаромад ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга ўргатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим берадиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент томонидан мутасадди ташкилотларга ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Турон” театри танлови ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказиладиган бўлди. Ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳокимлар меҳнат ярмаркаларини ўтказиб, камида 150 минг ёшларни ишга жойлаштириши мумкин.

Ёз ойларида “қурилиш отрядлари”ни ташкил этиб, 100 минг ёшларни ойлик берадиган ишларга жалб қилинади.

Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб, коллеж, техникум ўқувчиларини касбга ўргатиб, иш бераётган тадбиркорларнинг бу харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланади. Ўқувчиларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.

❗️ Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фаол ёшларга давлат мукофотларини топширди

Бугун Кўксаройда «Келажак бунёдкори» медали ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
БМТ бош котиби Антониу Гуттереш Ўзбекистонга ташриф буюради. Бош котиб президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 30 июнь — Ўзбекистонда ёшлар куни

Азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми муборак бўлсин, азиз ёшлар!

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукумат қарори билан Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ой 100 фоизгача устама тўланади

Бу 22 июнь куни қабул қилинган Президент фармонида кўзда тутилган. Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябргача:

ихтисослаштирилган спорт мактабларида иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади;
ҳар бир туман ва шаҳардан камида 3 тадан энг намунали давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олиниб, гимнастика хоналари ташкил қилинади.

▪️Ихтисослаштирилган спорт мактабларида:
таълим жараёни ўқувчилар сони 12 нафардан 24 нафаргача синфларда амалга оширилади;
ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади.

Шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Магистратурага қабул бошланди

1 июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.

2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Куксарой қароргоҳида расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ўзбекистон президенти бош котибнинг халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, БМТ ва унинг асосий органларини ислоҳ қилиш ҳамда жорий йилда Нью-Йорк шаҳрида Келажак саммитини ўтказиш ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 16:29:17
Back to Top
HTML Embed Code: