Telegram Web Link
“Сиёсий-маърифат соати” — янги форматда!

Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради.

Бугунги сиёсий-маърифат соатида:

Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари;
Давлат фуқаролик хизматчиларида креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантириш;
“Газеталар шарҳи” рукнида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз;
“Устоз” рукнида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг устоз-муаллимлар ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашган;
Ўзбекистон маҳаллаларининг энг сўнгги янгиликларидан хабардор бўласиз;
Жаҳон адабиёти дурдонаси — Тадеуш Доленго-Мостовичнинг “Табиб” асари мутолаасига чорланади.

Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда.

▪️ Тўлиқ кўриш

Telegram | Instagram | Facebook
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шохрух Гуламов ҳамда Акрам Алиев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Биз бугун тарғиботни анъанавийдан замонавий усулга ўзгартирмоқчимиз”Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳудудларда соҳага оид ўрганишлар олиб бормоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – жойлардаги маънавий-маърифий ишларнинг жорий ҳолатини ўрганиш, режаларини тузишдан иборат.

2024 йилнинг май ойида Марказ ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қайтди.

Бундан кейинги фаолиятимизни тизимлаштириш, анъанавийдан замонавий тарғибот усулларига ўтиш борасидаги лойиҳаларимизни кўриб чиқдик. Бу каби учрашувлар барча ҳудудлар бўйлаб давом этади дейди Марказ раҳбари Отабек Ҳасанов.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади Президент фармони

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

Бунда:

субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида;
2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари ушбу туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

❗️Эслатма: «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Яъни бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Марказий Осиёда ҳаёт қандайлигини кўришга қарор қилдим” Дуров, Telegram асосчиси

Павел Дуров бу йил ёзни Марказий Осиёда ўтказишга қарор қилганини ёзди.

“Дубайда ҳаво исиб бормоқда ва менинг дўстларим Франциянинг жануби каби ажойиб жойларга кетишмоқда. Франция фуқароси сифатида мен у ерни энг яхши дам олиш маскани эканлигига қўшиламан.

“Telegram” бош директори сифатида мен таътилларни қабул қилмайман. Бунинг ўрнига ғайриоддий жойларда фойдаланувчиларимиз билан учрашишда давом этаман. Бу ёзда мен Марказий Осиёда ҳаёт қандайлигини кўриш, одамлар “Telegram”дан қандай фойдаланиши ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилдим.

Ўзимнинг кашфиётларим ҳақида сизни каналимда хабардор қилиб тураман”, — деган у ўзининг каналида.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электромобилни хонадонда қувватлашда арзон тариф қўлланади

Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда:

йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади;

Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;

аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.

Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мазут ва кўмир икки йилга бождан озод қилинади. Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар берилади.

Президент томонидан мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қурбон ҳайити байрамида кетма-кет 4 кун дам олинади

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Байрамда ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади:

15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни;

16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити;

17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);

18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан).

Telegram | Instagram | Facebook
Сардор Шукуруллаев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
UZTELECOMdan chiroyli raqamlar uchun qaynoq chegirmalar: 31 avgustgacha 80% gacha!😎

Bu yozda UZTELECOM “Qaynoq chegirmalar” aksiyasini boshlaydi! 80% gacha chegirma 💸 bilan premium toifadagi oltin raqamlarga ega bo‘ling!

🔹 Qanday ulanish mumkin:

- Onlayn ariza berish uchun veb-saytimizga tashrif buyuring.
- Yoki eng yaqin UZTELECOM ofisiga borib, chiroyli raqamni tanlang va maxsus narxda premium aloqadan bahramand bo‘ling.

Shoshiling! Aksiya 31-avgustgacha amal qiladi!

Batafsil

UZTELECOM – doimo Sizga yaqin bo‘lgan operator.

MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади – Ҳукумат қарори

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Фармонига кўра:

2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.

2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
16 июнь, Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади Президент фармони

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

Бунда:

субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 20:29:10
Back to Top
HTML Embed Code: