Telegram Web Link
Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори доктор Нгози Оконжо-Ивеалани қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши борасида кўрилаётган амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Қисқа муддат ичида Ишчи гуруҳнинг иккита йиғилиши ўтказилгани, аъзо мамлакатлар билан фаол музокаралар олиб борилаётгани, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш шартлари муҳокама қилина бошлангани ва миллий қонунчиликни ташкилотнинг меъёр ва қоидаларига мувофиқлаштириш ишлари давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, электрон савдо ва рақамли хизматлар экспортини ошириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент ЖСТ бош директорини давра суҳбатида иштирок этгани ва Ўзбекистоннинг етакчи университетлари талабалари билан учрашгани учун миннатдорлик билдириб, унга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фахрий доктори унвони берилгани билан табриклади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун имзоланди

Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди.

Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда қандай маълумотлар бўлиши белгиланди

❗️ Қонунга кўра, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарнома ҳамда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларация тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг лавозими ҳамда унинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими яқин қариндошларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, уларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек иш жойи ва лавозими;

▪️давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёки унинг яқин қариндошлари акциядор бўлган акциядорлик жамиятининг расмий номи ва унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;

▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндоши муассис (иштирокчи), бошқарув органи аъзоси бўлган юридик шахснинг расмий номи, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида хулоса қабул қилади

Қонунга мувофиқ, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида ҳар ярим йилда хулоса қабул қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) кўриб чиқади.

Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларини махсус бўлинма билан биргаликда таҳлил қилади ва давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради.

Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади.

▪️ Қонуннинг тўлиқ матни

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши шарт

Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қуйидаги ҳолларда мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан 1 иш куни ичида мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги хабарномани тўлдириши ва ўзининг бевосита раҳбарига (ташкилот раҳбарига – юқори турувчи раҳбарга) ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт, агар:

1️⃣ Яқин қариндошлари бевосита ходимнинг бўйсунувидаги ишга қабул қилинган бўлса (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимга ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно) ёки ходимнинг ишига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ўзига алоқадор шахслар жалб этилган бўлса;

2️⃣ У ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этаётган бўлса;

3️⃣ Яқин қариндоши текширув ўтказилаётган объектда (юридик шахсда) текширув йўналиши бўйича масъул мансабдор шахс сифатида ишлаётган бўлса ёки мазкур текширув объекти (юридик шахс) унга алоқадор шахс бўлса;

4️⃣ Бошқа ҳар қандай мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолса.

▪️ Қонуннинг тўлиқ матни

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органига ёки бошқа ташкилотга ишга қабул қилинаётган номзод, шунингдек бошқа ишга ўтказилган ходим эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги белгиланган шаклдаги декларацияни тўлдириши ва тақдим этиши керакҚонун

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Абитуриентлар диққатига!

2024-2025 ўқув йили учун my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди холос;

агар кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда айнан ўзи кирмоқчи бўлган ОТМда ижодий имтиҳон топшириш шарт эмас. Масалан, кимдир Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университетига кирмоқчи бўлса, унда ижодий имтиҳонни исталган ҳудудда, айтайлик Бухоро ёки Андижонда топширса ҳам бўлади;

тест топшириш ҳудуди қисмида Сўх ва Денов тумани ҳам бор. Яъни Сўх туманидагилар Фарғона шаҳрига, Денов ҳамда унинг атрофидаги туманлар Термиз шаҳрига келиши шарт эмас;

аввалги йилларда битирганлар тестга кириш учун 170 минг сўм миқдорида тўлов қилиши лозим. Тўловни 25 июнгача бўлиб тўлаш ҳам мумкин, ундан кечикса, тестга киритилмайди;

фикри ўзгариб қолган абитуриент 25 июнгача қайта ариза топширса ҳам бўлади. 25 июндан кейин аризани ўзгартиришга рухсат берилмайди;

Имтиҳонлар июль–август ойларида ўтказилади.

❗️ОТМларда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан @mandat_javobbot орқали танишиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар берган шахсларга жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича Президент қарори (ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Бош вазир раҳбарлигида Республика идоралараро комиссияси тузилди.

Республика комиссияси:

1 июлга қадар Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантиради;

Қонун кучга киргунга қадар иш гуруҳлар тузган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларида ўрганишлар ташкил этади;

Қонун кучга киргандан кейин ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотларда қонунбузилиш ҳолатларини таҳлил қилиб боради;

ҳар ярим йилда давлат органларининг биринчи раҳбарлари иштирокида Қонун ижросини танқидий муҳокама қилиб боради.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол иштирок этган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

Қарорга кўра, 1 октябрга қадар манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакллари тасдиқланади.

Қонун билан ўрнатилган тартибларни самарали жорий этиш давлат органларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Давлат ташкилотлари ходимларининг манфаатлар тўқнашуви бўйича билимлари тест синовидан ўтказилади Президент қарори

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича Президент қарори (ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.)га кўра:

1 ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш учун онлайн тест синовлари ўтказилади;

3 ой муддатда давлат органларида манфаатлар тўқнашувини ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда олдини олиш юзасидан ходимлар учун ўқув тренинг машғулотлари ташкил этилади.

Масъул ташкилотлар — Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Аксилкоррупция агентлиги.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланади Президент қарори

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича Президент қарорига кўра:

давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланади.

Бу бўйича 2024 йил 1 июлга қадар Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?
Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

Тўлаш қачондан бошланади?
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

Қандай ҳужжатлар керак?
банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
🍇🍇🍇🍇 Uzum Marketda қайноқ чегирмалар 🤩

Bir kunda yetkazib berish va 40% gacha chegirma bilan foydali narxlarda elektronikaga buyurtma bering.

Nasiya esa yanada arzonlashdi – hozir xarid qiling, keyinroq to‘lang ⚡️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 июлдан бошлаб Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимларнинг лавозим маоши оширилади

Президент фармонига мувофиқ:

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари оширилган миқдорда;

2025 йилдан бошлаб кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ойлик устамалар қўлланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида саноат кооперациясини кучайтириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва биргаликда учинчи давлатлар бозорларига чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида божхона тарифларини пасайтириш, Истанбул шаҳрида Ўзбекистон савдо ваколатхонасини очиш зарурлиги қайд этилди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва тиббиёт кластерларини ташкил этиш соҳаларида Туркиянинг илғор тажрибаси ва давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишга талаб борлигига эътибор қаратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Бугун Пекин шаҳрида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбир иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. Битимнинг имзоланиш маросими муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпин ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам ўз мурожаатларини йўллади.

— Мазкур темир йўл Хитойни минтақамиз билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади. Келгусида ушбу йўл бизнинг мамлакатларимизга истиқболли Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг кенг бозорларига чиқиш имконини беради, – деди Ш.Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 июндан:

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/01 19:34:45
Back to Top
HTML Embed Code: