❗️Абитуриентлар диққатига: Олий таълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 5 июнидан бошланади — Президент фармони
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради.
Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Президент матбуот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги металл қувур ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий “Enpipe” корхонаси фаолияти билан танишди.
Ушбу корхона Президентнинг вилоятга ташрифи арафасида ишга туширилди. Умумий қиймати 58 млн доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилди. Хитой, Туркия, Нидерландия ва Испаниядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиб, йилига 300 минг тонна металл қувурлар ишлаб чиқариш ташкил этилди.
Энди турли қалинликдаги металлар лист шаклида олиб келиниб, шу ерда тайёрланмоқда. Бунинг самарасида таннарх 25 фоиз арзонлашди.
Корхонада 400 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқоти Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтади.
Шунингдек, август ойида Қорақалпоғистонда халқаро бизнес форум ўтказилиши режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Шунингдек, август ойида Қорақалпоғистонда халқаро бизнес форум ўтказилиши режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Унда мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига туризм салоҳияти юқори 20 та туманни танлаб олиб, Россия, Туркия, Хитойдан маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда ушбу туманлар мастер режасини ишлаб чиқиш ва ҳар бирига камида 50 миллион долларлик инвестиция жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди
Охирги йилларда пойтахтда “Тошкент сити”, “Тошкент молл”, “Мэджик сити” каби туризм масканлари барпо этилди. Бу мажмуаларга йилига 4 миллиондан зиёд одам ташриф буюряпти, уларнинг 35 фоизидан кўпи хорижий туристлар.
Лекин пойтахт ҳокимлиги ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмаётгани танқид қилинди.
Шу боис Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

Сайёҳлар маҳаллий рейсларга самолёт ва поезд учун икки ой уёқда турсин, ярим йил олдин чипта олишда қийинчиликларга дуч келаётгани таъкидланди.
Мутасаддиларга барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш топширилди. Бунда чипталарни табақалашган нархда камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
Мутасаддиларга барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш топширилди. Бунда чипталарни табақалашган нархда камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электрон виза тизими такомиллаштириб, мобиль илова ишга туширилади
Жорий йилда Тошкент шаҳрида, кейинги йилда Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, 300 турдан зиёд таомларга эга миллий ошхонамизни бутун дунёга тарғиб қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Мутасадди вазирлик ва идораларга электрон виза тизимини янада такомиллаштириб, мобиль иловани ҳам ишга тушириш топширилди.
Умуман, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари жорий йилда 11 миллион хорижий сайёҳни олиб келиш ва туризм экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш учун масъул ва жавобгар бўлиши белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик йўлида муҳим фармонни имзолади
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, фармон қора ва рангли металларни қайта ишлаш, кимё саноати, телекоммуникация ва энергетика каби қатор соҳаларда янги даврни бошлаб беради.
“Ушбу ҳужжат эркин бозор яратиш учун амалга оширилаётган чораларнинг узвий давоми бўлди. У мамлакат Раҳбариятининг жиддий ва мураккаб ислоҳотлар йўлида шаҳдам қадам ташлаётганини кўрсатади”, - деди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, ҳужжат билан бир нечта компанияларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар босқичма-босқич бекор қилинади.

❗️Президент фармонига кўра, қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинди:
а) 2025 йил 1 январдан бошлаб:
➖ “Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;
➖ “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;
➖ “Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;
➖ “Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё
ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;
б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
➖ “UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;
➖ “Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.

“Ўзбектелеком”нинг ташқи интернет канали бўйича монополияси бекор қилинади
Президент фармонига кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 октябрга қадар ахборот ва миллий хавфсизликнинг тўлиқ таъминланишини назарда тутган ҳолда телекоммуникация операторларининг синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиши ва босқичма-босқич бошқа операторларга халқаро Интернет каналларини ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Маълумот учун, бугунги кунда мамлакатдаги деярли барча провайдерлар “Ўзбектелеком” компаниясининг Халқаро пакетли коммутация маркази орқали интернет тармоғига уланган. Президент фармони билан эндиликда телекоммуникация операторларига “Ўзбектелеком”ни четлаб ўтиб, халқаро интернет тармоғига уланишга рухсат берилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан Туркияда бўлади.
Ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Энг яхши маҳаллаларни аниқлашга қаратилган танлов эълон қилинади
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан 33 та лойиҳа танловини эълон қилади.
Танловда ишсизлик, миграция, ажрим ва жиноятчиликдан ҳоли бўлган, энг кўп олим, спортчи, талабаси бор бўлган маҳаллалар, маҳаллани мадҳ этган энг яхши шеър, қўшиқ, ОАВда эълон қилинган материал ва видеороликлар, томорқачилик, туризм, китобхонлик, IT соҳасини ривожлантирган энг намунали маҳаллалар аниқланади.
Танлов ғолиблари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг махсус мукофотлари билан тақдирланади.
❗️Танловга жорий йилнинг 15 июнь кунидан старт берилади.

❗️Абитуриентлар диққатига!
Бугун, 5 июндан олий таълим муассасаларига қабул бошланади — Президент фармони
Аризани онлайн юборишингиз ҳам мумкин.

Ҳужжат топширишда танланаётган ОТМ фақат имтиҳон топширадиган бино сифатида танланади
2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.
Рўйхатга олиш 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Маълумот учун, бу йил 15 минг 130 нафар фуқаро Ҳаж ибодатига муяссар бўлади.
Яна бир янгилик – Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори доктор Нгози Оконжо-Ивеалани қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши борасида кўрилаётган амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Қисқа муддат ичида Ишчи гуруҳнинг иккита йиғилиши ўтказилгани, аъзо мамлакатлар билан фаол музокаралар олиб борилаётгани, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш шартлари муҳокама қилина бошлангани ва миллий қонунчиликни ташкилотнинг меъёр ва қоидаларига мувофиқлаштириш ишлари давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Шунингдек, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, электрон савдо ва рақамли хизматлар экспортини ошириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Президент ЖСТ бош директорини давра суҳбатида иштирок этгани ва Ўзбекистоннинг етакчи университетлари талабалари билан учрашгани учун миннатдорлик билдириб, унга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фахрий доктори унвони берилгани билан табриклади.

❗️Президент томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун имзоланди
Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.
Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди.
Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:
➖ давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;
➖ давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;
➖ давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.
➖ Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.