Telegram Web Link
Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида муваффақият қозонишда давом этмоқда”

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14 Вазирлар конференциясигача Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишини кўзда тутиб, “Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ўз мажбуриятларида собит бўлиб қолмоқда ва биз узоқ муддатли тараққиётга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз” — деди.

У ўз баёнотида делегатларни бирлашиш жараёнида “сармоя киритиш ва қўллаб-қувватлаш”га чақириб, уларнинг “ҳамкорлиги, тажриба ва ёрдами” музокараларнинг муваффақиятли якунланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?
Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

Тўлаш қачондан бошланади?
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

Қандай ҳужжатлар керак?
банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 июндан:

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органларининг хорижий консультант ва экспертлар билан тузган шартномалари қайта кўриб чиқилади

Президент Қарори (29.05.2024 й. ПҚ-198-сон) билан шундай тартиб ўрнатилмоқда:

Хорижий консультант ва экспертлар улар билан буюртмачи ташкилот ҳамда Стратегик ислоҳотлар агентлиги ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида жалб қилинади.

Бунда шартнома бир йилгача бўлган муддатга тузилади ва кейинчалик узайтирилиши мумкин.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан хорижий консультант ва экспертларни жалб этиш жараёни Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.

Шунингдек:

Хорижий консультант ва экспертлар томонидан амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳар ойда буюртмачи ташкилот томонидан ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва ўзининг расмий веб-сайтида ёритиб борилади.

❗️ Хорижий консультант ва экспертларни давлат фуқаролик хизмати лавозимларига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳар бир ташкилот раҳбари учун янги KPI жорий этилади

Истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра, энергия аудити фақат халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилади. Аудит асосида ташкилот ва корхоналар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларнинг ижроси назорат қилинади.

Бу борада шаффофликни таъминлаш учун энергия аудити хулосалари ва ундан кейин эришилган натижалар йиллик бизнес-режаларига киритилиб, кузатув кенгашида тасдиқланади.

Ҳар бир ташкилот раҳбарларига энергия самарадорлиги бўйича KPI жорий этилади.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганликлари учун амалдаги тарифга ўсувчи коэффициентни қўллаган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиш, истеъмолчилар томонидан мажбурий энергия аудити ўтказиш натижасида белгиланган чора-тадбирларни муддатида бажарилмаслиги, ушбу чора-тадбирлар бажарилишидан иқтисод қилиниши кутилган ёқилғи-энергетика ресурслари қиймати миқдорида жарима қўллаш тартибини жорий қилиш масаласи ўрганилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Бу тўғрисида Ҳукуматнинг тегишли қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

“112” ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
“112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:

2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида;

2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;

2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Абитуриентлар диққатига: Олий таълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 5 июнидан бошланади — Президент фармони

Telegram
| Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Президент матбуот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги металл қувур ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий “Enpipe” корхонаси фаолияти билан танишди.

Ушбу корхона Президентнинг вилоятга ташрифи арафасида ишга туширилди. Умумий қиймати 58 млн доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилди. Хитой, Туркия, Нидерландия ва Испаниядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиб, йилига 300 минг тонна металл қувурлар ишлаб чиқариш ташкил этилди.

Энди турли қалинликдаги металлар лист шаклида олиб келиниб, шу ерда тайёрланмоқда. Бунинг самарасида таннарх 25 фоиз арзонлашди.

Корхонада 400 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқоти Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, август ойида Қорақалпоғистонда халқаро бизнес форум ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2024 йил 1 июндан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун тўлов миқдорлари 20 фоизга оширилди.

Охирги маротаба боғчалар учун тўлов миқдорлари 2021 йил 29 апрелда оширилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига туризм салоҳияти юқори 20 та туманни танлаб олиб, Россия, Туркия, Хитойдан маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда ушбу туманлар мастер режасини ишлаб чиқиш ва ҳар бирига камида 50 миллион долларлик инвестиция жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди

Охирги йилларда пойтахтда “Тошкент сити”, “Тошкент молл”, “Мэджик сити” каби туризм масканлари барпо этилди. Бу мажмуаларга йилига 4 миллиондан зиёд одам ташриф буюряпти, уларнинг 35 фоизидан кўпи хорижий туристлар.

Лекин пойтахт ҳокимлиги ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмаётгани танқид қилинди.

Шу боис Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сайёҳлар маҳаллий рейсларга самолёт ва поезд учун икки ой уёқда турсин, ярим йил олдин чипта олишда қийинчиликларга дуч келаётгани таъкидланди.

Мутасаддиларга барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш топширилди. Бунда чипталарни табақалашган нархда камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электрон виза тизими такомиллаштириб, мобиль илова ишга туширилади

Жорий йилда Тошкент шаҳрида, кейинги йилда Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, 300 турдан зиёд таомларга эга миллий ошхонамизни бутун дунёга тарғиб қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга электрон виза тизимини янада такомиллаштириб, мобиль иловани ҳам ишга тушириш топширилди.

Умуман, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари жорий йилда 11 миллион хорижий сайёҳни олиб келиш ва туризм экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш учун масъул ва жавобгар бўлиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик йўлида муҳим фармонни имзолади

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, фармон қора ва рангли металларни қайта ишлаш, кимё саноати, телекоммуникация ва энергетика каби қатор соҳаларда янги даврни бошлаб беради.

“Ушбу ҳужжат эркин бозор яратиш учун амалга оширилаётган чораларнинг узвий давоми бўлди. У мамлакат Раҳбариятининг жиддий ва мураккаб ислоҳотлар йўлида шаҳдам қадам ташлаётганини кўрсатади”, - деди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, ҳужжат билан бир нечта компанияларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар босқичма-босқич бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинди:

а) 2025 йил 1 январдан бошлаб:

“Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;

“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;

“Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;

“Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё
ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;

б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб:

“UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;

“Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/29 12:35:34
Back to Top
HTML Embed Code: