Telegram Web Link
“Аввал тест, сўнг танлов” тамойили жорий этиладиПрезидент фармони

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказиади.

Бунда:

▪️абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади;

▪️давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ягона касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади;

иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди;

▪️2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади;

барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Абитуриентлар диққатига: Олий таълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 5 июнидан бошланади — Президент фармони

Telegram
| Instagram | Facebook
Ўз аҳамиятини йўқотиб борадиган касб ва лавозимлар рўйхати шакллантирилади Президент фармони

2024 йил якунига қадар меҳнат бозорида кутилаётган ўзгаришларни илмий тадқиқ қилган ҳолда, ўз аҳамиятини йўқотиб борадиган ҳамда янги пайдо бўладиган касблар (лавозимлар) рўйхати, уларга қўйиладиган малака талаблари ва компетенциялар шакллантирилади.

2025 йил 1 майга қадар жамланган маълумотлар асосида “Ўзбекистон янги касблар атласи” электрон платформаси яратилади ҳамда ҳар йили янгилаб борилади.

Масъуллар — Бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида иккита янги ташкилот тузилади

Бу ҳақида Президент Фармони (ПФ-79-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳайдовчиларга заруратсиз Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинади

26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинади.

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 27 май куни бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тадбиркорларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар ва преференсияларни тақдим этиш тартиби тасдиқланди.

Бу ҳақида Президентнинг тегишли Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:

1️⃣ қўллаб-қувватлаш чоралари “В” ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

▫️“ААА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;
▫️“АА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
▫️“А” тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;
▫️“ВВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
▫️“ВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;
▫️“В” тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;

2️⃣ қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади;

3️⃣ тадбиркорларнинг рейтинг даражаси:

▪️пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади;

▪️юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.

2025 йил 1 январдан subsidiya.mf.uz платформасида тадбиркорларга тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия президентлари Қўшма баёнот имзоладилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Жумладан:

Аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида “Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети” федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида меморандум;

транспорт машинасозлиги, фуқаролик авиацияси тизимлари саноатини ривожлантириш, туризм алмашинувини ошириш, Тошкентда гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, агрологистика марказлари ва замонавий кимё қувватларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2024 йил 1 июндан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун тўлов миқдорлари 20 фоизга оширилди.

Охирги маротаба боғчалар учун тўлов миқдорлари 2021 йил 29 апрелда оширилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
1 июндан боғча опаларнинг ойлик иш ҳақи оширилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) билан 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 июндан 1 августгача бир куб метр «метан» газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда

2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинди.

Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.

Яъни 1 июндан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида айрим ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 2024 йил 1 апрелгача 3250 сўм, 2024 йил 1 июнгача эса 3350 сўм эди).

Telegram | Instagram | Facebook
Россия Ўзбекистонда АЭС қуради

Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Telegram | Instagram | Facebook
1 июлдан бошлаб Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимларнинг лавозим маоши оширилади

Президент фармонига мувофиқ:

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари оширилган миқдорда;

2025 йилдан бошлаб кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ойлик устамалар қўлланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Таълим кредитини ажратиш тартиби ўзгаради

2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

Таълим кредити:

олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

▪️Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди (ВМҚ-246-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.);

▪️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.);

▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.).

Telegram | Instagram | Facebook
Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет хабарига кўра, бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38° гача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19°, кундуз кунлари 28-33°, баъзи жойларда 35° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37° гача бўлади.

6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19°, кундуз кунлари 28-33°, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37° гача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20°, кундуз кунлари 33-38°, жанубда ва чўл ҳудудларда 40° гача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.

Telegram | Instagram | Facebook
Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида муваффақият қозонишда давом этмоқда”

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14 Вазирлар конференциясигача Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишини кўзда тутиб, “Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ўз мажбуриятларида собит бўлиб қолмоқда ва биз узоқ муддатли тараққиётга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз” — деди.

У ўз баёнотида делегатларни бирлашиш жараёнида “сармоя киритиш ва қўллаб-қувватлаш”га чақириб, уларнинг “ҳамкорлиги, тажриба ва ёрдами” музокараларнинг муваффақиятли якунланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?
Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

Тўлаш қачондан бошланади?
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

Қандай ҳужжатлар керак?
банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/11/19 23:08:09
Back to Top
HTML Embed Code: