Telegram Web Link
❗️Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси талаблари асосидаги 17-18 %ли ипотека кредитларини қайта молиялаштириш амалиётлари давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

▪️Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди (ВМҚ-246-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.);

▪️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.);

▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.).

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

Халқаро облигациялардан тушган маблағлар буджет дефицитини қоплаш ва барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштиришга йўналтирилади.

21 май куни Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб $1,5 млрдга тенг навбатдаги суверен облигациялари биринчи маротаба 3 та валютада халқаро молия бозорларида жойлаштирилди.

Хусусан, 3 та валюта – АҚШ долларида 7 йиллик, еврода “Барқарор ривожланиш мақсадлари"ни молиялаштиришга 3 йиллик ва миллий валютада суверен облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди.

Кун давомида Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами $5,5 млрд миқдоридаги буюртмалар келиб тушди.

Шундан АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга — $3 млрд, евродаги (3 йиллик) облигацияларга — 2 млрд евро ҳамда сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга 4 трлн сўм таклиф этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2024 йил 1 июндан бошлаб “Ёш тадбиркор” танловлари республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади Президент фармони

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

Бунда:

субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 августдан қуйидагилар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибига ўтказилади:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;

имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари.

Telegram | Instagram | Facebook
1 июндан боғча опаларнинг ойлик иш ҳақи оширилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) билан 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик курсини битирган кадрлар орасидан танлаб олинади

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланган.

Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ:

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳap ойлик қўшимча устамалар тўланади:

мактаб директорларига — 50 фоиз;
мактаб директори ўринбосарларига — 30 фоиз.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади

Президентга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича ахборот берилди.

FIFA қарори билан футзал бўйича бу йилги жаҳон чемпионати 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари юртимизда ўтказилиши белгиланган.

Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилинади. Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ҳамда Мутахассислар малакасини ошириш институти ушбу Академия ҳузурига ўтказилади. Академия тизимида Спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Ахборот кутубхона маркази, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази очилади.

Академияга 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, 3 та бакалавр йўналиши ва 6 та магистратура мутахассислиги бўйича қабул бошланади. Битирувчи талабаларга тўғридан-тўғри 6 йиллик тренерлик малака сертификати берилади. Олимпия ва паралимпия коллежларидан селекция қилинган битирувчилар тўғридан-тўғри иккинчи курсга қабул қилинади.

Ҳар бир вилоят марказида Кураш маҳорат мактаблари ташкил этилади. Уларда 140 нафар ўқувчи бўлади, улар 5-11-синф болалар орасидан танлаб олинади.

Футбол, сувга сакраш, камондан ўқ отиш, аёллар ўртасида эркин кураш бўйича илк бор Париж олимпиадасига йўлланма олингани эътироф этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2024 йил 1 июндан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун тўлов миқдорлари 20 фоизга оширилди.

Охирги маротаба боғчалар учун тўлов миқдорлари 2021 йил 29 апрелда оширилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт — матонатли юришлардан иборат!

Қаҳрамонимиз — Акмал Эргашев, вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ танлов ғолиби.

Акмал танлов асосида "Асакабанк" АЖ Дастурий таъминотларни жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутахассиси лавозимига ишга қабул қилинди. У 22 ёшда. Шунга қарамай, ҳаёт уни жиддий синовлар билан юзлаштирган. Лекин у — тўхтамади.

Сизнинг ҳам имкониятингиз чекланган эмас, чексиздир!

Маълумот учун, айни вақтда vacancy.argos.uz порталида ногиронлиги бўлган шахслар учун 2 500 дан ортиқ бўш иш ўрнига аризаларни қабул қилиш давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

▪️Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди (ВМҚ-246-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.);

▪️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.);

▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.).

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этадилар.

Telegram | Instagram | Facebook
"Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда.

Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, иштиёқингиз ва кучингиз нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг.

Ҳар бирингиз устозларингиз ва ота-онангиз қалбингизга сингдирган қадриятларга ҳамиша содиқ бўлиб, халқимизнинг бебаҳо меросини янада бойитишга, юртимизнинг ёруғ келажагига ҳисса қўшишга интилинг".

Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига табригидан.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йили қабулидан бошлаб:

давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади;

давлат гранти квоталарининг олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/11/05 18:46:21
Back to Top
HTML Embed Code: