Telegram Web Link
Президент қарори билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида улгуржи ва чакана савдо учун тўлов сифатида АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 гача фақатгина 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилади.

2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

турли ресторан, кафелар ва хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли пул маблағларини йиғиш;

битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этади, маданият ва санъат соҳасидаги янги маскан ва лойиҳалар билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди

Telegram | Instagram | Facebook
“Тирик тарих” номли туркум фильмлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройини бориб кўрди.

Мулоқотда Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Тирик тарих” туркумидаги фильмлар лойиҳаси тақдимот қилинди.

Бу — 2024-2030-йилларга мўлжалланган стратегик дастур бўлиб, энг қадимги ўтмишимиздан тортиб, яқин тарихимизгача бўлган жуда катта даврни қамраб олади.

Жумладан, милоддан аввалги VI асрда яшаган миллий қаҳрамонимиз Широқ ҳақида, миллий давлатчилигимиз тарихида ўчмас из қолдирган Алп Эр Тўнга, Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар ҳақида, шу пайтгача етарли ўрганилмаган шайбонийлар ҳақида, қорақалпоқ шоири Ажиниёз ва бошқа машҳур адиблар ҳақида, буюк алломаларимиз ва миллий истиқлол курашчилари ҳақида ҳикоя қилиниши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Истамов Махмуд Шухратович
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаб турибди

IQAir порталига кўра, соат 8:15 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 160 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.

Telegram
| Instagram | Facebook
Ҳудудларда IT-шаҳарчалар фаолиятини ташкил этиш бўйича Президент қарори (15.05.2024 й. ПҚ-178-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида 13 та ҳудудда IT-шаҳарчалар фойдаланишга топширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
«Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Олий Мажлис Сенатининг эллик иккинчи ялпи мажлисида бир қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди:

Солиқ кодексининг 227-1-моддасига асосан фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори 100 фоизидан 2 фоизигача қисқартирилмоқда;

эндиликда давлат ёрдами берилишига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Рақобат қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилади;

спорт соҳасидаги коррупциявий қилмишлар учун жазо муқаррарлиги таъминланади;

пневматик ва шунга ўхшаш бошқа қуролларни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод этилади;

маҳкумларнинг омбудсманга, болалар омбудсманига ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда. Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётганларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи кафолатланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/11/20 05:33:33
Back to Top
HTML Embed Code: