Telegram Web Link
❗️Президент фармони билан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.

Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Ҳар бир ҳудуднинг 1 тадан туманида синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади ҳамда бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2024 йил 1 майдан
ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар edo.ijro.uz — ижро интизоми назоратини таъминловчи электрон ҳужжат айланиш тизимига тўлиқ ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 1 майдан аҳоли учун электр ва газ нархи оширилади.

Шунингдек, ижтимоий норма электр энергияси учун 200 кВт соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда айтилишича, ўтган йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошган, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлган.

Бугунги кунда тўқимачилик тармоғидаги 6 мингдан зиёд корхона 570 минг аҳолини доимий иш билан таъминлаяпти.

Шунингдек, мутасаддиларга қуйидагилар бўйича асослантирилган таклифлар киритиш топширилди:

“А” рейтинги бор тадбиркорларга ҳам икки йил давомида ҚҚСни қайтариш бўйича бир кунда хулоса бериш тизимини йўлга қўйиш;

хориждаги “эркин зоналар”нинг омборларини ижарага олиш, бўялган мато экспорт қилган корхоналарга хорижий валютада кредит ажратиш тизимини жорий қилиш;

тадбиркорлар рейтингида “А” тоифадаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олиш ва уни 70 фоизи миқдорида айланма маблағ учун кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

тўқимачилик корхоналарига объектларни ўз кучи билан қуришга рухсат бериш ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактаб ўқувчиларининг хорижга вақтинча чиқиш тартиби ўзгариши мумкин

Муҳокамалар порталига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, ота-оналар фарзанди билан бирга қайси хорижий давлатга кетиш сабабларини ва хорижда қолиш муддатини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан (ўқув йили давомида) мурожаат этади.

Мактаб директори ҳар йили 25 майга қадар ўқув йили давомида мактабни хабардор қилмасдан хорижий давлатга чиқиб кетиб камида уч ойдан ортиқ муддатда узлуксиз дарс машғулотларига қатнашмаган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни болалар масалалари бўйича туман комиссиясига киритади.

Мазкур ўқувчилар болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси розилиги билан ўқувчилар сафидан чиқарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Санэпидқўмита овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатномаларни бекор қилди. Республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардан сиропни қайтариб олиш топшириғи берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентга хусусийлаштириш дастури бўйича ахборот берилди

Давлат активлари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизигача босқичма-босқич пасайтирилади. 2024 йил 1 январгача аукцион орқали ижарага олганига камида 5 йил бўлган ва мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга давлат мулкини баҳоланган қийматда сотиб олиш таклиф этилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) бошланғич қиймати 30 фоизигача, 6 ойда сотилмаганда 10 фоизигача пасайтирилади. Тўловларнинг 15 фоизини 3 ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Мастер-режа асосида халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйида жойлашган ер участкалари замонавий сервис ва савдо-маиший объектларни қуриш учун аукционга чиқарилади. Сотилган ер участкалари харидорга чекловларсиз расмийлаштириб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тожикистонга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига борган Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди ва икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ўзбекистон президентини кутиб олишда Тожикистон ёшлари ва ижодий жамоалари вакиллари ҳам қатнашди.

Сўнг Шавкат Мирзиёев “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида давлат ташрифи билан Тожикистонга борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди.

Шундан сўнг, президентлар тор доирада учрашув ўтказдилар. Унда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш экани таъкидланди.

Шу маънода, иттифоқчилик муносабатларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш барча даражалардаги мулоқотлар натижадорлигини оширишни тақозо этиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Инфратузилманинг эскирганлиги энергетик барқарорликка тўсиқ бўлмоқда

Ўзбекистонда электр ускуналарининг қарийб 40 фоизи эскирган. Хусусан, 10 киловольт кучланишга эга электр узатиш тармоқларининг:

40 фоизи 40 йилдан ортиқ;
31,5 фоизи 25 йилдан 40 йилгача;
13,5 фоизи 10 йилдан 25 йилгача муддатдан буён фойдаланиб келинмоқда.

Шунингдек, 6 киловольт кучланишга эга электр узатиш тармоқларининг:

41 фоизи 40 йилдан ортиқ;
30 фоизи 25 йилдан 40 йилгача;
15,5 фоизи 10-25 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатдаги мавжуд 94 мингта трансформаторнинг 33 мингтаси (35,5 фоизи) таъмирталаб аҳволда.

Электр узатиш тармоқларининг эскиргани оқибатида 2023 йилда ишлаб чиқарилган 78 миллиард киловатт.соат электр энергиясининг 15,3 фоизи истеъмолчиларга етиб бормай йўқотилган.

Магистраль газ қувурларининг эса 63 фоизи 30 йилдан ортиқ, 29 фоизи 13-30 йил давомида узлуксиз фойдаланиб келинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
II жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан пул берилади

Президент 2024 йил 16 апрел куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-65-сонли фармонни имзолади.

Бунда барча харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчиларига 18 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/11/20 11:30:35
Back to Top
HTML Embed Code: