Telegram Web Link
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш жараёни вақтинча тўхтатилади

“Очиқ бюджет” портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда. Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.

Айни вақтда мутахассислар томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Отабек Қазоқов Бухоро вилоятининг Когон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида фаолият юритган.

Туманнинг аввалги ҳокими Муҳиддин Эсанов соғлиги ёмонлашганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

Telegram
| Instagram | Facebook
2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.

Бу нимани англатади?

1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.

ҚҚС олдиндан тўловга таъсир қиладими?

Таъсир қилади, фақат 2024 йил 1 апрелдан эътиборан. Бунда тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш 16 мартдан давом эттирилади

“Очиқ бюджет” портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда. Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тадбиркорлар учун сўровнома

Фаолиятингиз давомида ҳал қилиниши мушкул бўлган муаммо пайдо бўлса, қонуний ҳал этиш учун биринчи навбатда қайси давлат органи ёки ташкилотга мурожаат қиласиз?
Anonymous Poll
42%
Савдо-саноат палатасига
58%
Бизнес-омбудсманга
Президентнинг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳмда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилади;

самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича “йўл хариталари” ҳокимлар томонидан тасдиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Бунда, смарадорлик кўрсаткичлари Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг samaradorlik.uz платформасига киритилади.

▪️Платформада раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари қуйидагича баҳоланади:

▪️ ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши:

70 фоиздан кам бўлганда — “қониқарсиз”;
70 дан 85 фоизгача — “қониқарли”;
85 дан 100 фоизгача — “яхши”;
100 фоиз ва ундан юқорига — “аъло” деб баҳоланади.

▪️Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот платформага ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Самарадорлик кўрсаткичи "қониқарсиз" бўлган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Президент фармонига кўра:

Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилишида раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш мақсадида:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш тўловлари миқдори уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб белгиланади;

чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси уч ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади, бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно;

йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Энди самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши ҳисоботи Олий Мажлисда эшитилиб борилади

Президент фармони билан:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳар бир ташкилот бўйича ҳисоботларни ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги:

икки ой муддатда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида платформа орқали баҳолаш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ишларини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради, самарадорлик кўрсаткичлари натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни Президент Администрациясига киритиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюради.

Тумандаги маҳаллалардан бирида давлатимиз раҳбари раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон автомобиль бозоридаги вазият қандай ўзгарди?

Февраль ойида автомобиль бозорида фаолликнинг сезиларли пасайишига қарамай, янги енгил автомобиллар сегментида йил давомида сотувлар 8,4%га ошди. Электромобиллар бозори бир йилда уч баробар кўпайди.

Бирламчи енгил автомобиллар бозоридаги вазият таҳлилларига кўра, бир ой давомида сотувлар сезиларли даражада камайди ва 26 мингдан сал кўпроқ автомобилни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан енгил автомобилларнинг бирламчи автомобил бозори 8,4%га ўсди.

Шу билан бирга, ой давомида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 23,5 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 7,7%га кўпдир.

Йил давомида хорижда ишлаб чиқарилган автомобил бозори 15,6%га ўсди. Февраль ойи охирига келиб, хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 2,7 мингтани ташкил этди.

Йил бошида бошланган электромобилларга қизиқиш бироз пасайганига қарамай, йил давомида янги электромобиллар савдоси 3 баробар ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Сирдарё вилоятига поездда йўл олди

Сафар асносида давлат раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан самимий суҳбатлашди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сайхунободда тадбиркорлик ўсмаяпти, Янги Ўзбекистон нафаси сезилмаяптиПрезидент

Шу боис, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ўрнига замонавий раҳбарлар қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Сайхунободдаги 19 та маҳалладан 16 тасида юқори қўшилган қиймат яратадиган бирорта ишлаб чиқариш йўқ.

Маҳаллий саноатга масъул 13 та уюшма Сайхунободга 2023 йилда бирор марта келмаган. Бу йил учун ҳам режа қилмаган.

“Туманни энг катта захираси ҳам, имконияти ҳам – ер. Масалан, Сайхунобод – аҳоли томорқаси 20 сотихдан ортиқ бўлган 26 та тумандан бири. Лекин бунинг 10 фоизи ишлатиляпти, асосий экин – беда билан макка бўлиб қолган” — деди давлат раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
Бекзот Мавлонов Ўзбекистон президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Б.Мавлонов Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

▪️ 21 март — пайшанба (Наврўз байрами);

▪️ 22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

▪️ 23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

▪️ 24 март — якшанба (одатий дам олиш куни).

❗️Қўшимча дам олиш кунлари Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли фармони асосида белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Муроджон Абдураҳимов Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада фаолият юритиб келаётган эди.

Шаҳарнинг аввалги ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 20:33:33
Back to Top
HTML Embed Code: