Telegram Web Link
🏰Пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат...

⛪️ДХХ Чегара қўшинлари тасарруфидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларда сарҳадларимиз посбонлари билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар кенг кўламда ташкил этилмоқда.

🌆Эътиборлиси, бундай тадбирлар нафақат ҳарбий қисм ва муассасаларда балки музейлар, истироҳат боғлари ҳамда пойтахтнинг бошқа кўплаб диққатга сазовор жойларига саёҳат шаклида ҳам ўтказилмоқда.

🏢Бекобод шаҳридаги бўлинма ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари Тошкентдаги “Адиблар ҳиёбони”, “Темурийлар тарихи Давлат музейи” ва “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб, бу ерда ўтмиш ва бугунни боғловчи тарихий экспонатлар, қадимий қўлёзмалар ҳамда ашёлар орқали буюк Соҳибқирон Амир Темур ва унинг шажараси, юртимизда яшаб, ижод этган кўплаб адиблар ҳамда уларнинг қолдирган бебаҳо мероси, шунингдек юртдошларимизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган юксак матонати-ю, жасорати ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

📲 www.tg-me.com/sarhad_uz
Ҳарбий қисмларда “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан тадбирлар ўтказилди

📃2020 йил 23 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, 11 ноябрь мамлакатимизда “Касаба уюшмалари куни” сифатида нишонланиб келмоқда.

🔰Сана муносабати билан ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ҳам тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, Жиззах шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида ташкил этилган тадбирда ҳарбий қисм касаба уюшмаси раиси З.Асланова томонидан мазкур куннинг аҳамияти ва меҳнат қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар етказилиб, ишчи-хизматчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

❇️Шу каби тадбир Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ҳам ўтказилиб, унда ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлари ҳамда касаба уюшмаси ходимлари иштирок этдилар. Соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилгач, ишчи-хизматчиларга совғалар топширилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🚦Йўл қоидаси – умр фойдаси!

👮‍♂Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли бўлинмалардан бирида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида “Йўл қоидаси – умр фойдаси!” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

🚓Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва шаҳар ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир давомида дастлаб, ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ бўлган жавобгарликлар, шунингдек ушбу ҳолатларда белгиланадиган жазо ва жарималарнинг турлари бўйича маълумот бериб ўтилди. ⤵️
💠Жорий йилда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили ва уларнинг аянчли оқибатлари акс эттирилган видеолавҳалар намойиши ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар бўйича соҳа мутахассисларидан батафсил жавоб олдилар.

🔰Шу каби тадбир Оҳангарон туманидаги ҳарбий қисмда ҳам Тошкент ҳарбий прокуратураси ходими иштирокида ташкил этилиб, унда "Транспорт воситалари ҳаракати ва бунда хавфсизлик қоидаларига амал қилишни таъминлаш масалалари" мавзусида сўз юритилди. Тадбир давомида иштирокчилар мавзуга оид тегишли маълумотлар ва ҳуқуқий тушунчаларга эга бўлдилар.

📲 www.tg-me.com/sarhad_uz
💐Йилнинг энг ватанпарвар аёли

👩Мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзи фаолият юритаётган ташкилоти нуфузини оширишда фаол иштирок этиб келаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илғор касбий тажрибаларини кенг оммалаштириш мақсадида, ҳар йили анъанавий тарзда “Йил аёли” Республика танлови ўтказиб келинмоқда.

👩‍⚖Жиззах шаҳрида ташкил этилган тантанали тадбирда мазкур танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 35 ёшдан юқори бўлган 100 нафарга яқин энг зукко ва фаол хотин-қизлар 11 та номинация бўйича ўзаро беллашган ушбу миллий танлов якунида, ҳар бир номинациядан 1 нафардан, жами 11 нафар қатнашчи ғолиб деб топилди. ⤵️
🪪Ғолиблар вилоят ҳокимлигининг сертификати ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Аҳамиятлиси, Жиззах шаҳрида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси III даражали сержант Дилноза Аралова “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси соҳиби дея эътироф этилиб, эндиликда танловнинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Умирзоқ Ҳамдамов

📲 www.tg-me.com/sarhaf_uz
🫂Оила – жамият пойдевори!

Оила - ҳар бир инсон учун муқаддас даргоҳ саналади. Барча соҳа вакиллари қатори юрт ҳимоячиларининг ҳам жанговар-хизмат фаолиятини бекаму-кўст олиб боришларида оиланинг ўрни беқиёс. Чунки, оиласи тинч ва фаровон инсоннинг ишида ҳам унум бўлади.

❇️Ана шу фаровонликни таъминлаш мақсадида, Андижон вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинлари тасарруфидаги ҳарбий қисмларнинг бирида “Оила – жамият пойдевори!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўрғонтепа тумани раҳбари Гулбаҳор Қосимова иштирок этиб, оилаларда юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий-психологик ҳолатлар, турли инқирозлар ва маиший муаммаолар хусусида сўз юритиб, маънавиятли оила соҳиблари бундай вазиятлардан қай йўсинда чиқа олишлари мумкинлиги хусусида тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

📲 www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from Sarhad.uz
📽 Даҳшат кинога кўчганда ёхуд Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги ТОП-10 фильмлар:

Қуйидаги ҳаволалар орқали номлари келтирилган фильмларни томоша қилишингиз мумкин:

1. "Ватан совғаси" (1943) 📽
2. "Сен етим эмассан" (1962)📽
3. "26-отилмасин" (1966) 📽
4. "41-йил олмаси" (1969) 📽
5. "Муҳаббат можароси" (1971)
6. "Ватан" (2006) 📽
7. "Берлин-Оққўрғон" (2018) 📽
8. "101" (2020) 📽
9. "Илҳақ" (2020) 📽
10. "Ўзбек қизи" (2023) 📽

www.tg-me.com/sarhad_uz
Vatanparvar № 46_2024.pdf
9.6 MB
📖Мутолаа учун: “VATANPARVAR” газетасининг 15 ноябрь кунги 46-сони.

📝 18-саҳифада ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги мақола

www.tg-me.com/gazetalar_sharhi
2024/11/15 17:49:30
Back to Top
HTML Embed Code: