Telegram Web Link
Forwarded from Sarhad.uz
📝Донолар бисотидан...

Эзгулик адолатсизлик қилмасликкина эмас, уни истамаслик ҳамдир (Демокрит).

Хавотирга тушган одам ўзини бошқара олиш қобилиятини йўқотади (Сенека).

Ақл ожизлик қилган ерда кўпинча вақт ёрдам беради (Сенека).

Инсон ўзидаги истеъдодни амалда қўллаш орқалигина англаб олиши мумкин (Сенека).

Чўққига кўтарилаётиб, йўлингдагиларни оёғинг билан тепма. Сен уларни тушаётганингда яна учратасан (Лао-Цзи).

Жисмоний машқларни бажармай қўйган киши ўзини ланж ҳис этади, унинг аъзолари кучи ҳаракатдан тўхташи оқибатида заифлашади (Ибн Сино).

Кучсиз душман зиён келтира олмайди, деб фикрлаш учқун ёнғин келтира олмайди, деб ўйлашдек гап (Саъдий Шерозий).

Ғалабани саркардаларнинг ҳарбий санъати ва жасурлиги, аскарларнинг эса довюраклиги ҳал қилади (Пётр I).

Фойдаланилмайдиган истеъдод сояда турган қуёш соатидек (Бенжамин Франклин).

Интизом – армиянинг қалбидир. У оз қўшинни улкан кучга айлантиради, кучсизларга омад ва барчага ҳурмат келтиради (Жорж Вашингтон).
Forwarded from Sarhad.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼Мамлакатимиз ёшлари орасида оммалашаётган қўшиқ: "Чегарангда мағрур турган арслонларинг бор"

www.tg-me.com/hamroh_HD
Кун нафаси!

Намангандаги "Учқўрғон" чегара божхона пости ўз фаолиятини бошлади!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Учқўрғон" чегара божхона пости орқали илк юк автотранспорт воситаси Қирғизистондан Ўзбекистонга кириб келди!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Учқўрғон" чегара божхона пости орқали Ўзбекистондан Қирғизистонга илк юк автотранспорт воситаси чиқиб кетди.
🏆⚽️ FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024: Эртага мамлакатимизда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олади!

🏟Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида дунёнинг энг кучли 24 та терма жамоаси Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Мухлисларни унутилмас лаҳзалар кутиб турибди.

🇺🇿Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги миллий жамоамиз эртага Нидерландия терма жамоасига қарши ўйин билан турнирдаги ўз иштирокини бошлайди. Мазкур учрашувда футзалчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилади. Учрашув 14 сентябрь куни соат 20:00да “Ҳумо Арена”да старт олади. Терма жамоамизга мазкур баҳсда омад ёр бўлишини тилаймиз!

www.tg-me.com/sarhad_uz
📚 Китобхонлик бўйича танлов

📕 Китоб — одамзоднинг энг буюк кашфиётларидан бири. Ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти китобхонлик даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Бинобарин, мутолаа сув ва ҳаводек зарур бўлган энг муҳим ҳаётий эҳтиёждир. У муваффақият ва саодат эшикларини очувчи имкониятлар калити ҳисобланади.

🔹Шахсий таркибнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини орттириш, билим даражасини бойитиш ва дунёқарашини кенгайтириш, маънавиятини ҳамда билим кўникмаларини юксалтириш мақсадида, Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.

📖 Танлов иштирокчилари “Ўзбек адабиёти”, “Жаҳон адабиёти билимдони” ҳамда “Мен севган адиб” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. Улар томонидан берилган жавоблар ҳакамлар томонидан одилона баҳоланиб борилди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар

www.tg-me.com/sarhad_uz
☑️ Фахрийлар билан учрашув

🔰 ДХХ Чегара қўшинларида ёш ҳарбий хизматчиларнинг етук ва малакали кадрлар бўлиб камол топишида фахрийлар тажрибасига суяниш, ўз навбатида уларни йўқлаб бориш, турли тадбирларга таклиф этиш яхши анъана тусини олган.

✳️ Жумладан, Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ташаббуси билан Чегара қўшинлари фахрийлари таклиф этилган ҳолда “Бир пиёла чой устида” номли учрашув ташкил этилди.

🎤Тадбирда сўз олган фахрийлар ёшларга юртга садоқатли фарзанд бўлиш ҳар бир ёшнинг энг олий мақсади бўлиши, келажакда Янги Ўзбекистонни равнақи йўлида хизмат қиладиган етук кадрлар бўлиб етишишлари зарурлигини тиладилар. Тадбир давомида ҳарбий қисм қошида ташкил этилган “Жайҳун” мусиқий ансамбли иштирокида концерт дастури ташкиллаштирилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Andijon va Namangan viloyatlarida O‘zbekiston-Qirg‘iziston chegara postlari qayta tiklandi

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/24 22:21:12
Back to Top
HTML Embed Code: