Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Нурафшон" телеканали: Чегарачиларга янги хонадонлар топширилди

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Ўзбекистон 24" телеканали: Ҳарбий хизматчилар учун янги объектлар фойдаланишга топширилди

www.tg-me.com/sarhad_uz
🔰Паралимпия кундалиги

🚴‍♀️ Париж шаҳрида ўтказилаётган ёзги Паралимпия ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Бугун мусобақанинг навбатдаги куни доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси медаллар учун баҳсларга киришади. Матонатли спортчиларимиз велоспорт, ўқ отиш, сузиш ва енгил атлетика баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

www.tg-me.com/sarhad_uz
👨‍👩‍👧‍👦 Фаровон оила - жамият равнақининг асосидир

☑️ Оила - бу жамиятнинг кичик бўлаги. “Соғлом оила – жамият гарови” экани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Оилада эркак ва аёл ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлса, унда туғилиб вояга етадиган фарзандлар чинакам билимли, бақувват, бир сўз билан айтганда, Ватан равнақи учун ўз ҳиссасисни қўша оладиган фидойи авлодлар бўлиб вояга етишлари, шубҳасиз.

🏢 Шу каби фикрлар Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида “Фаровон оила - жамият равнақининг асоси” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати давомида ҳам таъкидланди. ⤵️
🔹Унда сўз олган хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар - Х. Ибраимова ва Т. Юлдашевалар оила психологияси, бола тарбияси, оилада эр-хотин муносабатлари, шунингдек бугунги кунда мамлакатимиз аёлларига яратилаётган шарт-шароитлар ва берилаётган имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

🎹 Тадбир давомида Ўзбекистон Давлат Филармониясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ижодий жамоаси томонидан мусиқий дастур ҳам намойиш этилди.

Ҳамире Кдирбаева

www.tg-me.com/sarhad_uz
👩🏻‍⚕️Саломатлик муҳофазаси йўлидаги муҳим тадбир

🚑Дунёда инсон учун саломатликдан муҳим, соғликдан зиёда бойлик бўлмаса керак. Шундай экан, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олишга ҳаракат қилиш самаралироқ саналади. Юзага келиши мумкин бўлган касалликларни эрта аниқлаш ва даво чораларини кўриш мақсадида, Самарқанд вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм бўлинмаларида юрт ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. ⤵️
🩺Булунғур туман тиббиёт бирлашмасининг терапевт, педиатар, лор, стоматолог ва гинеколог сингари малакали мутахассислари жалб этилган мазкур саломатлик тадбирида, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари мутахассислар томонидан замонавий диагностика ва даволаш ускуналари ёрдамида тиббий текширувлардан ўтказилиб, таҳлил натижаларига кўра, соғлигида ўзгариш аниқланган ва шикояти бўлган беморлар рўйхатга олинди ва улар билан амбулатор даволаш бўйича муолажалар олиб борилди.

💉Кўрик давомида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш ҳамда турли юқумли, ирсий ва туғма касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Бундан ташқари, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига турли витамин ва дори воситалари ҳам тарқатилди.

У. Ҳамдамов

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Сурхондарё" телеканали: Чегарачилар учун муносиб совға

www.tg-me.com/sarhad_uz
🥈Паралимпия ўйинлари: делегациямизда яна бир медаль!

💠 Париж шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида 50 метрга тўппончадан отиш баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақада финалгача етиб борган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 215,3 очко жамғарган ҳолда иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа, медалларимиз сони 15 тага етди: 6 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/24 16:40:47
Back to Top
HTML Embed Code: