Telegram Web Link
📖 Шу каби тадбир Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги ҳарбий қисмда ҳам ўтказилиб, ярмарка давомида китобсеварлар мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг энг сара намуналарини харид қилиш орқали, ўз кутубхоналарини кўплаб янги адабиётлар билан бойитиш имконига эга бўлдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🎼 Концерт дастури

🇺🇿Давлатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан, мамлакатимиз бўйлаб кўплаб маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан Андижон вилоятининг Марҳамат, Хўжаобод ва Булоқбоши туманларида “Мустақиллик шукуҳи” шиори остида ўтказилган концерт дастурлари ҳам байрамона руҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтди.

🎷Ҳарбий хизматчилар, уларнинг турмуш ўртоқлари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этган ушбу концерт дастурлари давомида янграган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚽️🏆 ДХХ кубоги ғолиблари аниқланди

www.tg-me.com/sarhad_uz
🔰 Мустақиллик байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹31 август (шанба) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔹1 сентябрь
(якшанба) – Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни;
🔹2 сентябрь (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни;
🔹3 сентябрь (сешанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар).

www.tg-me.com/huquqiyaxborot
🔸Жамиятда аёлнинг роли

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида юрт ҳимоячиларининг турмуш ўртоқлари иштирокида “Жамиятда аёлнинг роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

🔰Унда “Бешбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Аҳмедова қатнашиб, бугун мамлакатимизда ҳарбийларнинг оила аъзоларига қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган шароитлар хусусида тўхталиб, улардан унумли фойдаланиш зарурлиги, соғлом оила - тараққиёт гарови экани, оилада эркак ва аёл ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлса, унда вояга етадиган авлод ҳам билимли, бақувват, бир сўз билан айтганда, юрт равнақи учун фидойи фарзанд бўлиб камол етиши таъкидланди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from Hamroh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Россия чемпионатида яна бир ўзбек порламоқда: Шерзод Эсанов

🇺🇿⚽️"Акрон" сафида тўп сураётган ҳамюртимиз "Зенит"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракатлари ва пенальтидан урган голи билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.


Manba: uzbekistan_legionaries

www.tg-me.com/hamroh_HD
🇺🇿 Ватан ҳимоячиси бўлиш - шарафли бурчдир!

📜Аждодларимиз азалдан ёш авлодни Ватан тупроғини асраш, унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш руҳида тарбиялаб, юрт ҳимоячиси бўлиш шарафли бурч эканини уқтириб келишади.

💠 Ўз тақдирини ҳарбийлик билан боғлаган инсонлар эса, азал-азалдан мардлиги, фидойилиги ва ватанпарварлиги билан бошқалардан ажралиб туради. ДХХ Чегара қўшинларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган ўғлонлар ҳам бугун ҳар жиҳатдан тенгқурларига ўрнак бўлишга ҳаракат қилиб келишмоқда.
🔰Ана шундай аскарлардан бири Озодбек Қодиралиевдир.

- “Ватанга қасамёд” қилганимдан сўнг шижоатим янада ортиб, қалбимда она юртни ҳимоя қилиш истаги жўш урди. Чунки ҳарбий хизмат бу - ҳар бир йигит учун катта шараф. Қуролли Кучларимиз сафида туриб, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва юртдошларимнинг тинч ҳаётини асрашга ўз ҳиссамни қўшаётганимдан фахрланаман. Фарзанд учун ота-онанинг юзини ёруғ қилишдан ҳам олий бахт борми? - дейди қаҳрамонимизнинг ўзи.

Қалбида шижоати жўш урган, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишга интилаётган Озодбек ва унинг сафдошларига танлаган йўлларида ҳамиша зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Ҳамире Кдирбаева, журналист

www.tg-me.com/sarhad_uz
🤝 Халқ ва армия - бир тану бир жон

🏢Сурхондарё вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни юртга садоқатли, эл тинчлигини асрашга қодир бўлган, чин маънодаги ватанпарварлар сифатида улғайишларини таъминлаш мақсадида, “Халқ ва армия - бир тану бир жон” шиори остидаги очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

🔹Тадбир давомида эртамиз эгаларининг соҳага бўлган қизиқишларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди.

🔸Шундан сўнг, ҳарбий қисмда сарҳадларимиз посбонлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишган ёшлар, бу ерда ташкил этилган музейда ҳам бўлиб, бўлинма тарихидан сўзловчи экспонатларга гувоҳ бўлдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/24 22:17:26
Back to Top
HTML Embed Code: