Telegram Web Link
🇺🇿 Навбатдаги хушхабар: Тош кўтариш бўйича жаҳон чемпионатида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари битта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритдилар👍

🏋Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида тош кўтариш бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар медаллар шодасини қўлга киритдилар.

🥇🥈🥈Жумладан, терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларидан Ҳамидулла Саидназаров 65 кг вазн тоифасида олтин медалга эгалик қилган бўлса, Жавоҳир Худойқулов ( 95 кг) ва Баҳриддин Тошқувватовлар (95+ кг) кумуш медаль билан тақдирландилар. Ғалабалар муборак, чегарачи ўғлонлар!

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Янги лойиҳа: “Аскар ўйлари...”. Муддатли ҳарбий хизмат оддий аскари Бобур Ҳасанов...

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿⚽️ Италия А сериясида "Рома" - "Эмполи" баҳсининг 77-дақиқасида захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов уч дақиқа ичида гол уриб, "Рома"нинг ушбу мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
📚Китоб - маънавият кўзгуси

📕Китоб мутолааси инсон тафаккурини бойитиши, унга меҳр қўйган шахс эса, ўз иш фаолиятида яхши натижаларга эришиши табиий ҳол. Бадиий асарлардаги қаҳрамонларнинг ижобий хатти-ҳаракатлари китобхонни эзгу мақсадлар сари етаклаши сабабли, китобсеварлар ўзининг ўткир зеҳни
ва иқтидори билан кўпчиликдан ажралиб туради.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳам ёш аскарлар ва ҳарбий хизматчилар учун ташкил этилган китоб ярмаркаси давомида иштирокчиларга китоб ўқишнинг аҳамияти, мутолаа инсоннинг дунёқарашини кенгайтириб, онгини юксалтириши, ўз фикрларини эркин ифодалай олишга ўргатиши ва нутқини равон бўлишига кўмаклашиши хусусида тушунтириб берилди. ⤵️
📖 Шу каби тадбир Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги ҳарбий қисмда ҳам ўтказилиб, ярмарка давомида китобсеварлар мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг энг сара намуналарини харид қилиш орқали, ўз кутубхоналарини кўплаб янги адабиётлар билан бойитиш имконига эга бўлдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🎼 Концерт дастури

🇺🇿Давлатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан, мамлакатимиз бўйлаб кўплаб маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан Андижон вилоятининг Марҳамат, Хўжаобод ва Булоқбоши туманларида “Мустақиллик шукуҳи” шиори остида ўтказилган концерт дастурлари ҳам байрамона руҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтди.

🎷Ҳарбий хизматчилар, уларнинг турмуш ўртоқлари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этган ушбу концерт дастурлари давомида янграган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚽️🏆 ДХХ кубоги ғолиблари аниқланди

www.tg-me.com/sarhad_uz
🔰 Мустақиллик байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹31 август (шанба) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔹1 сентябрь
(якшанба) – Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни;
🔹2 сентябрь (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни;
🔹3 сентябрь (сешанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар).

www.tg-me.com/huquqiyaxborot
🔸Жамиятда аёлнинг роли

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида юрт ҳимоячиларининг турмуш ўртоқлари иштирокида “Жамиятда аёлнинг роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

🔰Унда “Бешбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Аҳмедова қатнашиб, бугун мамлакатимизда ҳарбийларнинг оила аъзоларига қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган шароитлар хусусида тўхталиб, улардан унумли фойдаланиш зарурлиги, соғлом оила - тараққиёт гарови экани, оилада эркак ва аёл ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлса, унда вояга етадиган авлод ҳам билимли, бақувват, бир сўз билан айтганда, юрт равнақи учун фидойи фарзанд бўлиб камол етиши таъкидланди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from Hamroh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Россия чемпионатида яна бир ўзбек порламоқда: Шерзод Эсанов

🇺🇿⚽️"Акрон" сафида тўп сураётган ҳамюртимиз "Зенит"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракатлари ва пенальтидан урган голи билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.


Manba: uzbekistan_legionaries

www.tg-me.com/hamroh_HD
2024/09/23 16:30:20
Back to Top
HTML Embed Code: