Telegram Web Link
Ҳашар азалий қадриятимиздир

🇺🇿 Яна бир неча кундан сўнг мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамини кенг нишонлаймиз. Шу муносабат билан бугун эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча гўшаларида умумхалқ ҳашари тадбирлари бошланиб кетди. Халқимизга хос бўлган дўстлик, бирдамлик, меҳр-мурувват, озодалик каби эзгу фазилатлар ҳашар кунларида айниқса ёрқин намоён бўлади.

💠“Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида бошланган мазкур умумхалқ хайрия ҳашари энг улуғ ва энг азиз айёмни кўтаринкиликда кутиб олиш учун ўзига хос тайёргарликдир. Ушбу тадбирда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳам фаол иштирок этишмоқда. ⤵️
❇️ Жумладан, ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлигида ҳашар тадбири уюшқоқлик билан ўтказилди. Хотира хиёбони ободонлаштирилди, ариқлар тозаланди. Хиёбонга гуллар экилди, дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.

Ҳарбий хизматчиларимиз бугун эрта тонгдан бошланган ҳашарда фаол иштирок этишмоқда. Бинолар атрофи тозаланиб, дарахтларнинг қуриган шохлари олиб ташланди ва танаси оқланди. Ҳашар бу халқимизнинг умрбоқий қадриятларидан бири бўлиб, у барчани ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишга ўргатиши билан аҳамиятлидир, - дейди подполковник Жамолиддин Шакиров.

🔹Ушбу тадбирлар ДХХ Чегара қўшинларининг барча ҳарбий қисмларида давом этмоқда.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🇺🇿 Навбатдаги хушхабар: Тош кўтариш бўйича жаҳон чемпионатида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари битта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритдилар👍

🏋Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида тош кўтариш бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар медаллар шодасини қўлга киритдилар.

🥇🥈🥈Жумладан, терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларидан Ҳамидулла Саидназаров 65 кг вазн тоифасида олтин медалга эгалик қилган бўлса, Жавоҳир Худойқулов ( 95 кг) ва Баҳриддин Тошқувватовлар (95+ кг) кумуш медаль билан тақдирландилар. Ғалабалар муборак, чегарачи ўғлонлар!

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/25 12:23:12
Back to Top
HTML Embed Code: