Telegram Web Link
🚌 Болажонлар учун байрам совғаси

🏢Олис чегара ҳудудларида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига қатнашларига қулайлик яратиш мақсадида, ДХХ Чегара қўшинлари томонидан махсус автобуслар харид қилинмоқда.

🔹Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ана шундай автобусни фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Байрамона тарзда ўтказилган тадбирда сўз олганлар замонавий кўринишга эга, шинам ўриндиқли ушбу автобус эртамиз эгалари учун жуда қулай эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Албатта, янги автобусни кўрган болажонларнинг қувончи ҳам чексиз бўлди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пограничник Содружества.pdf
3.7 MB
📖Мутолаа учун: Россия Федерациясида нашр қилинадиган “Пограничник Содружества” журналининг жорий йилдаги 2-сонида ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги "Карабаир – крылья пограничника" сарлавҳали мақола чоп қилинди

www.tg-me.com/KSSKPWSNG
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼 ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандаси Сарвиноз Камолова: “Жасур ўғлонлар”.

www.tg-me.com/sarhad_uz
☑️ Кулолчилик марказига саёҳат

❇️ Кулолчилик бир қараганда оддий ишдек кўринади, лекин у катта қунт ва сабрни талаб этади. Ҳар бир маҳсулот тайёр ҳолга келгунига қадар кўплаб моҳир усталарнинг меҳнатлари сингади. Шу боис, усталар меҳри билан ўзига хос жилва ва кўриниш касб этган маҳсулотлар қадрли ҳисобланади.

🔸Халқимизда “Бир йигитга қирқ ҳунар оз” деган нақл бор. Бу ҳикмат нақадар ҳақиқатга яқин эканини кўҳна тарих манбалари билан бир қаторда, бугунги шиддатли замонда ҳам англашимиз мумкин. Фарғона вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли бўлинмаларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўғлонлар учун Риштон кулолчилик марказига саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида аскарлар моҳир кулоллар томонидан тайёрланган санъат асарлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
👨‍👩‍👦“Отам, онам ва мен - спортчилар оиласи” мусобақасида чегарачилар оиласи ғолиб бўлди!

🏃🏽‍♀️Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда спортнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

⛹🏻Жумладан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият олиб бораётган юрт ҳимоячилари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида “Отам, онам ва мен - спортчилар оиласи” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.

🥇Муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни ДХХ Чегара қўшинлари номидан иштирок этган “Жайҳун” оилавий жамоаси қўлга киритган бўлса, 2-ўрин вилоят Ички ишлар бошқармасининг “Арслонлар” ва 3-ўрин Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг “Ватанпарвар” оилавий жамоасига насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томондан эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🚦Йўл ҳаракати қоидаси – умр фойдаси!

🚓ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Фарғона вилояти Сўх туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида “Йўл транспорт ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

👮🏼‍♂️Унда туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғининг ўринбосари майор Ф. Абдуллаев иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларга йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, ўтган давр мобайнида фуқаролар ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган ҳолатлар, йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартиришлар бўйича батафсил маълумот бериб ўтди. Тадбир давомида, мавзуга оид “Юзда юрма - юзга кир” фильми ҳам намойиш этилди.

майор Субхон Жамилов

www.tg-me.com/sarhad_uz
Vatanparvar № 34_2024.pdf
7.1 MB
📖Мутолаа учун: “Vatanparvar” газетасининг 23 август кунги 34-сони.

📝16-саҳифада ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги мақола

www.tg-me.com/gazetalar_sharhi
2024/11/15 15:21:26
Back to Top
HTML Embed Code: