Telegram Web Link
Янги Фарғона.pdf
10.9 MB
📖Мутолаа учун: “Янги Фарғона” газетасининг 21 август кунги 65-сони.

📝4-саҳифада ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги мақола

www.tg-me.com/gazetalar_sharhi
🇺🇿 ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Осиё-Океания чемпионатида ғалаба қозонди

🥋18-20 август кунлари Самарқанд шаҳрида ITKF каратэ-до бўйича 4-Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатга 15 дан ортиқ мамлакатдан вакиллар ташриф буюрди. Ўсмирлар-ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилган ушбу мусобақа қизғин ва кечкин курашларга бой тарзда ўтди.

🥇🥉Иштирокчилар ката, жамоавий ката, кумите, кихон ва Эн-Бу йўналишларида ғолиблик учун баҳс юритдилар. ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Ш. Далавоев кумите баҳсларида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионлик шоҳсупасидан жой эгаллаган бўлса, ката машқини бажаришда бронза медалини қўлга киритди.

🏆 Жамоавий кумите беллашувлари жуда қизиқарли тарзда кечди. Муросасиз жанглардан кейин Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари финалга чиқди. Якунда ажойиб ҳаракатлар эвазига вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалабага эришди ва чемпионга айланишди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🎭Ҳарбий қисмда театр томошаси

❇️ Ҳарбий хизматчилар ва курсантларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавиятини янада юксалтириш мақсадида, ДХХ Чегара қўшинларига қарашли “Шўрсув” ўқув марказида Фарғона драма театри жамоаси томонидан таниқли ёзувчи Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи асосидаги спектакль намойиши бўлиб ўтди.

- Мазкур спектаклдаги воқеалар II Жаҳон уруши даврида кечади. Унда Ватанга хиёнат кечирилмаслиги, ҳар бир йигит ўз она юрти учун зарур бўлса жонини ҳам фидо қилишга тайёр бўлиши, акс ҳолда унинг тақдири аянчли якун топиши театр жамоасининг маҳоратли актёрлари томонидан ёрқин ифода этилди, - дейди майор Ж. Туляганов.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🚌 Болажонлар учун байрам совғаси

🏢Олис чегара ҳудудларида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига қатнашларига қулайлик яратиш мақсадида, ДХХ Чегара қўшинлари томонидан махсус автобуслар харид қилинмоқда.

🔹Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ана шундай автобусни фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Байрамона тарзда ўтказилган тадбирда сўз олганлар замонавий кўринишга эга, шинам ўриндиқли ушбу автобус эртамиз эгалари учун жуда қулай эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Албатта, янги автобусни кўрган болажонларнинг қувончи ҳам чексиз бўлди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пограничник Содружества.pdf
3.7 MB
📖Мутолаа учун: Россия Федерациясида нашр қилинадиган “Пограничник Содружества” журналининг жорий йилдаги 2-сонида ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги "Карабаир – крылья пограничника" сарлавҳали мақола чоп қилинди

www.tg-me.com/KSSKPWSNG
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼 ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандаси Сарвиноз Камолова: “Жасур ўғлонлар”.

www.tg-me.com/sarhad_uz
☑️ Кулолчилик марказига саёҳат

❇️ Кулолчилик бир қараганда оддий ишдек кўринади, лекин у катта қунт ва сабрни талаб этади. Ҳар бир маҳсулот тайёр ҳолга келгунига қадар кўплаб моҳир усталарнинг меҳнатлари сингади. Шу боис, усталар меҳри билан ўзига хос жилва ва кўриниш касб этган маҳсулотлар қадрли ҳисобланади.

🔸Халқимизда “Бир йигитга қирқ ҳунар оз” деган нақл бор. Бу ҳикмат нақадар ҳақиқатга яқин эканини кўҳна тарих манбалари билан бир қаторда, бугунги шиддатли замонда ҳам англашимиз мумкин. Фарғона вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли бўлинмаларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўғлонлар учун Риштон кулолчилик марказига саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида аскарлар моҳир кулоллар томонидан тайёрланган санъат асарлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/23 20:22:31
Back to Top
HTML Embed Code: