Telegram Web Link
🏢Ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни”

☑️ Жиззах шаҳрида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази курсантлари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

🔹Тадбир давомида Чегара қўшинлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан ҳарбийларнинг хизмат олиб боришлари учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди. ⤵️
❇️ Шундан сўнг, бўлғуси Ватан посбонларига сарҳадларимизни қўриқлашда чегарачилар томонидан фойдаланиладиган қурол-аслаҳалар, алоқа ва техник жиҳозлар кўргазмаси намойиш этилди.

🦮Айниқса, хизмат итлари билан бажарилган жанговар саҳна чиқишлари, замонавий ҳарбий техникалар намойиши қатнашчиларда катта таассуротлар қолдирди. Улар ҳарбий акалари кўмаги билан қурол-яроғлардан фойдаланиш ва ҳарбий техникаларни бошқариш ҳақида амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

У. Ҳамдамов

www.tg-me.com/sarhad_uz
🎼 Концерт дастури

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда концерт дастури ташкиллаштирилди. Мазкур концерт дастурида таниқли хонандалар томонидан турли мавзудаги қўшиқлар ижро этилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, барчага кўтаринки кайфият улашди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿👍 ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Шукуржон Аминова ғалаба билан бошлади

❇️ У Кот д’Ивуар вакиласи Зулейха Дабоннени мағлуб этди. Кейинги босқичда Шукуржон грузиялик Этери Липартелиани билан баҳс олиб боради. Бу жангда ҳам Шукуржон Аминовага ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз...

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿👍 Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Шукуржон Аминова ва Кот д’Ивуар вакиласи Зулейха Дабонне ўртасидаги жанг видеолавҳасининг ТВда эфирга узатилган варианти

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from OlympicUz
Mazkur Olimpiya o’yinlari dzyudochilarimiz Shukurjon Aminova hamda Murodjon Yo’ldoshev uchun katta tajriba bo’ldi. Hamyurtlarimizning kelgusi faoliyatlarida omad tilaymiz.

Нынешняя Олимпиада послужит хорошим опытом для Шукуржон Аминовой и Муроджона Юлдошева. Желаем им успеха в следующих соревнованиях.
2024/09/26 23:26:41
Back to Top
HTML Embed Code: