Telegram Web Link
❇️Аскарлар учун маданий тадбирлар

🏢Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларда йигитлик бурчини ўтаётган ўғлонлар учун Термиз шаҳридаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларга саёҳат ташкил этилди.

🕌Саёҳат ислом оламининг буюк алломаси Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳидан бошланди. Манбаларда Ҳаким ат-Термизийнинг 400 дан ортиқ асар ёзгани, бу асарлар дунёвий ва диний илмларнинг турли соҳаларига бағишланганлиги хусусида маълумотлар берилган. Шу асарларнинг 50 дан ортиғи бугунги кунгача етиб келган. Саёҳат давомида мутахассислар буюк олим тўғрисида аскарларга ана шундай маълумотларни бердилар.

⛪️Термиз археология музейи ва ҳайвонот боғига амалга оширилган ташрифлар ҳам аскарларнинг бир умр эсларида қоладиган бўлди. Бир сўз билан айтганда, саёҳат мароқли ўтди. Ёш ҳарбий хизматчилар тарих билан юзлашди. ⤵️
🔹Худди шундай тадбир Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги ҳарбий қисм ташаббуси билан ҳам ўтказилди. Ёш аскарлар Фарғона шаҳридаги диққатга сазовор жойларда бўлиб, тарихий обидалар ва музейлар билан яқиндан танишдилар.

🔸Айниқса, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига амалга оширилган ташриф уларда жуда катта таассурот қолдирди. Саёҳат давомида музей мутахассислари томонидан тарихий ёдгорликлар таништирилиб, мавжуд экспонатлар юзасидан тушунчалар берилди.

💠Бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчилар онггида миллий тарихимизни чуқурроқ ўрганишга бўлган қизиқишни орттириб, уларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Фарғона" телеканали: Ёш ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари эътироф этилди

www.tg-me.com/sarhad_uz
🚧 Давлатлар ўртасидаги чегаралар доим ҳам устун ёки тўсиқлар билан ажратилавермайди. Баъзида чегараларни тротуар бўйлаб тушган рамзий чизиқлар ёки кичик йўл белгилари билан фарқлаб олиш мумкин. Ушбу суратларда дунё давлатлари чегараларидаги антиқа манзараларни кўришингиз мумкин.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️📹 "Ўзбекистон 24" телеканали: ЭЪЛОН! ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ “ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР” ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИГА ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏃🏻‍♂️Спорт – саломатлик гарови

⛹🏻Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида “Отам, онам ва мен - спортчилар оиласи” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

🥇Мусобақа иштирокчилари 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Қизғин руҳда кечган баҳслар якунига кўра, барча шартларда фаол қатнашган Рўзматовлар оиласи 1-ўринни эгаллаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари оилалари ўртасида вилоят миқёсида ўтказиладиган мусобақага йўлланмани қўлга киритдилар. 2-ўрин Хуррамовлар оиласига ва фахрли 3-ўрин Тўйлиевлар оиласига насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/27 09:35:40
Back to Top
HTML Embed Code: