Telegram Web Link
📹“Фарғона” телеканали: “Йиллар ва йўллар” кўрсатуви меҳмонлари ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлари. Ушбу кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин ⤵️

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Ўзбекистон 24" телеканали: ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлигида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир хусусида репортаж

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from Hamroh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚽️Евро-2024: Ярим финал

🇳🇱Нидерландия - 🇫🇴 Англия

www.tg-me.com/hamroh_HD
Болажонлар учун ватанпарварлик тадбири

🌞Болажонларнинг ёзги таътил вақтини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Вандоб” болалар ёзги оромгоҳида чегарачилар томонидан ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад болажонларда ҳарбий- ватанпарварлик туйғуларини ривожлантириш, уларнинг Ватанга муҳаббат, ҳарбий хизматга қизиқишини оширишдан иборат.

www.tg-me.com/sarhad_uz
💠Замон билан ҳамнафас

🔹Кейинги йилларда ДХХ Чегара қўшинларидаги автомобиль парклари тубдан янгиланиб, ҳарбий қисмлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги турдаги енгил ва юқори ўтувчанлик хусусиятларига эга бўлган юк ва махсус автомобиллар ҳамда бошқа замонавий, ихчам, тежамкор транспорт воситалари билан таъминланмоқда. Жумладан, жорий йилда “ISUZU FVR 34 Q” ва “ISUZU NPR 71L” юк автомобиллари ҳамда “ISUZU HD-50” русумли автобуслар харид қилинди. ⤵️
🚛 Юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган мазкур автомобиллар сарҳадларимиз ҳимоячиларига чегара хизматини ўташда, чегара қўриқлаш бўлинмаларини узлуксиз ва барқарор равишда тоза ичимлик суви, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа кунлик зарурий эҳтиёж буюмлар билан таъминлашда ўзининг манёврчанлиги ва тежамкорлиги билан манзур бўлмоқда.

🚌 Айниқса, ихчам автобуслар олис чегара ҳудудларида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчилар учун қулайликлар яратиши турган гап. 30 та ўриндиқли ушбу автобуслар ҳарбий хизматчиларни манзилларига ўз вақтида ва бехавотир етказиш мақсадида қўшимча хавфсизлик камарлари билан ҳам жиҳозланган.

❇️ Бир сўз билан айтганда, Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари учун харид қилинган барча техника ва замонавий қуроллар иқтисодий жиҳатдан тежамкорлиги ҳамда афзаллиги билан чегарачиларимизнинг ўз вазифаларини қисқа вақт ичида ҳар қандай шароит ва ҳудудларда шараф билан адо этишлари учун хизмат қилмоқда.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🛣Пойтахтга саёҳат

🏞Тошкент вилояти Бекобод туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Аскарлар саёҳат давомида Қуролли Кучлар тарихи давлат музейи, Ғалаба боғи ва “Шон-шараф” давлат музейида бўлдилар.

⚔️Улардаги турли тарихий маълумотлар, экспонатлар, замонавий ва тарихий қурол-аслаҳалар ҳамда ҳарбий техникалар, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик жангчиларнинг кўрсатган мардлиги ва жасорати ҳақидаги материаллар ҳарбий хизматчиларда катта қизиқиш уйғотди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/25 08:35:13
Back to Top
HTML Embed Code: