Telegram Web Link
🏆🇺🇿ҒАЛАБА: Поло бўйича Жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилатёган ДХХ Чегара қўшинлари терма жамоаси Туркия термасини мағлуб этди

🏇Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида поло бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Туркия терма жамоаси билан баҳс олиб борди.

💠Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган ўйин якунига кўра, вакилларимиз номдор рақибларига ҳеч қандай имкон қолдирмай, 1-0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

🔘Кейинги турларда терма жамоамиз аъзолари Қозоғистон, Қувайт ва Озарбайжон термалари билан баҳс олиб боришади. Мазкур ўйинларда ҳам вакилларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз
!

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Сўлим Шоҳимардон қишлоғига саёҳат

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Ўзбекистон 24" телеканали: ДХХ ходимлари томонидан прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

www.tg-me.com/sarhad_uz
📖 Тавсияномалар топширилди

🔰Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ёшлар марказида ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда юқори касбий тайёргарликка эга, ҳарбий интизоми билан ёшларга намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига квота асосида Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиёзли тавсияномалари тантанали тарзда топширилди. Тадбирда туман ҳокими Д. Мадиримов иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг фарзандларини муборакбод этди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏆🇺🇿 ИККИНЧИ ЎЙИНДА ҲАМ ҒАЛАБА: Чавгон (поло) бўйича Жаҳон чемпионатида Қозоғистон термаси ҳам мағлуб этилди

🏇Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида чавгон (поло) бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган Ўзбекистон терма жамоаси 2-турда Қозоғистон термаси билан куч синашди.

💠Қувонарлиси, маҳоратли чегарачиларни ўзида жамлаган терма жамоамиз навбатдаги ғалабага эришди. Ҳисоб 3-1.

🔘Терма жамоамиз аъзолари эртага Мальта терма жамоаси билан ўзаро баҳс олиб боришади.


www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹"Ватан манзумаси" номли адабий-маърифий тадбирдан лавҳа

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏆🇺🇿 Ғалаба муборак!

🏇Озарбайжонда давом этаётган чавгон бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабали юриши давом этмоқда.

Бугун чавандозларимиз Мальта терма жамоасига қарши ажойиб ўйин ўтказишди.

❇️Маҳорат бобида рақибларидан устунлигини ҳисобда акс эттирган терма жамоамиз вакиллари 2-1 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритишди. Мазкур ғалаба вакилларимизнинг турнирдаги учинчи ғалабаси бўлди. Ўғлонларимизга келгуси баҳсларда ҳам зафарлар тилаб қоламиз!

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Чавгон бўйича Жаҳон чемпионати: Терма жамоамиз ярим финалда!

🏇"А" гуруҳидан жой эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал ярим финалга йўл олди. Терма жамоамиз бу босқичда Марокаш ёки Нигерия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Чавандоз чегарачилардан таркиб топган терма жамоамизга кейинги ўйинларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Ўзбекистон - Мальта 2:1

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️“Бу қизиқ” – Футбол бўйича Европа чемпионати билан боғлиқ энг қизиқ фактлар

🏟Хабарингиз бор, бугун Германия яшил майдонларида Европа чемпионатига старт берилади. Очилиш учрашувида мезбонлар Шотландия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59 да старт олади.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/06/21 06:04:33
Back to Top
HTML Embed Code: