Telegram Web Link
Париж-2024 Паралимпия ўйинлари: 13-ўринда якунладик!

🇺🇿 Олимпиада ўйинларида бўлгани сингари Ўзбекистон делегацияси Паралимпия ўйинларида ҳам дунёнинг етакчи мамлакатлари орасида 13-ўринни эгаллади! Спортчиларимиз мусобақаларда муносиб иштирок этишди. Буни қўлга киритилган медаллар сони ҳам кўрсатиб турибди:

🥇10 та олтин;
🥈9 та кумуш;
🥉7 та бронза.
Жами: 26 та медаль.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Uzreport" telekanali: “SHARQ-AKSILTERROR — 2024” mashg‘ulotlari o‘tkazildi

www.tg-me.com/sarhad_uz
🔰 Нажот – таълимда

❇️ Сурхондарё вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар ва курсантлар шахсий таркиби учун “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” шиори остида маънавий тадбир ташкиллаштирилди.

📚Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимига қарашли “Жайҳун” адабий клуби аъзоси, журналист Т. Қобилов иштирок этиб, мамлакатимизда таълим ва тарбия жараёни ҳамда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Ҳарбий хизматчилар ақл чархида ўзаро беллашдилар

🔹Бугунги кунда мамлакатимизда ақл чархи бўлмиш шахмат спорт турига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, шахмат инсоннинг тафаккурини оширишга хизмат қилади.

💠ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Фарғона вилояти Сўх туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш ҳамда тафаккур доирасини кенгайтириш мақсадида, шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.

🔸Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган мусобақа давомида ҳарбий хизматчилар тафаккур ўйинида ҳам етарли тажрибага эга эканликларини амалда намоён этишди. Айниқса, капитан Ғ. Зиядуллаев барча рақибларини мағлуб этган ҳолда 1-ўринни эгаллади. Ғолиблар ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹АНОНС. “Аскар ўйлари...”нинг янги сони. 10 сентябрь куни соат 18:00 да телеграм каналимизда томоша қилинг!

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from Sarhad.uz
🎬 Чегарачилар ҳақидаги фильмлар

🎥 Қуйидаги ҳаволалар орқали чегарачиларнинг машаққатли фаолиятига бағишланган фильмларни томоша қилишингиз мумкин:

1. “Остона” сериали: 🎞1-қисм, 🎞2-қисм, 🎞3-қисм, 🎞4-қисм

2. “Ватан остонаси”: 📼1-қисм, 📼2-қисм, 📼3-қисм, 📼4-қисм

3. “Жасур” бадиий фильми

4. “Бадал” бадиий фильми

5. “Ҳаёт” бадиий фильми

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Аскар ўйлари...”. 3-сон: Муддатли ҳарбий хизмат оддий аскари Салоҳиддин Исроилов...

📹 1-сони
📹 2-сони

www.tg-me.com/sarhad_uz
🇺🇿👍 Ғалаба муборак!

🏆ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси 🇰🇬 - Ўзбекистон 🇺🇿 2:3

⚽️ Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги иккинчи учрашувини ўтказди ва кескин курашларга бой тарзда кечган ўйинда ғалаба қозонди. Қирғизлар икки бор ҳисобда олдинга чиқишди, лекин тажриба барибир ўз сўзини айтди. Барчага ғалаба муборак бўлсин!

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси 🇰🇬 - Ўзбекистон 🇺🇿 2:3

📹 Ўйиннинг батафсил шарҳи

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏆ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда

"А" гуруҳи, 2-тур

КХДР - Қатар 2:2 
БАА – Эрон 0:1

www.tg-me.com/sarhad_uz
Қирғизистонлик боксчининг Париж-2024 Олимпиадасида совриндор бўлишига қўшган ҳиссаси учун ўзбекистонлик мураббий Қирғиз Республикаси президенти томонидан тақдирланди

🇺🇿🇰🇬Бугун Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашди. Мамлакат раҳбари қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлининг Париж-2024 Олимпиадада совриндор бўлишига қўшган ҳиссаси учун Акмал Ҳасановга “Chevrolet Tracker” автомобилини совға қилди. С. Жапаров ўзбек мураббийининг бу ҳаракати Қирғизистон ва Ўзбекистон халқларининг дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини кўрсатиб берганини алоҳида таъкидлаган.

“Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бирдамлик ва дўстона муносабатларни намоён этаётганини бутун дунё кўрди”, – дея унинг сўзларини келтирмоқда ушбу мамлакат президенти матбуот хизмати. Садир Жапаров Париждаги олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар юқори натижа қайд этганини ҳам таъкидлаган. ⤵️
2024/09/23 10:28:16
Back to Top
HTML Embed Code: