Telegram Web Link
🏘Чегарачиларга янги хизмат хонадонлари топширилди

🏢Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида чегарачилар ва уларнинг оила аъзоларига янги хизмат хонадонларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги вакиллари, ДХХ Чегара қўшинлари офицерлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

❇️ Қайд этиш лозимки, мазкур хонадонлар замон талаблари асосида қурилган бўлиб, уларда барча шарт-шароитлар ва қулайликлар яратилган. Тантанали маросимда сўз олганлар мамлакатимизда Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишдек шарафли ишга бел боғлаган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланганини эътироф этишди.

Ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган бу каби шароитлар уларни ўз бурчларини янада ғайрат ва шижоат билан адо этишларига ундаб, халқимиз осойишталиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейида янги ўқув йили бошланди

www.tg-me.com/sarhad_uz
🇺🇿🥇Oʻnlik dovon zabt etildi: Nurxon Qurbonova – Paralimpiya oʻyinlari chempioni!

Parij-2024 yozgi Paralimpiya oʻyinlarining bugungi bahslarini ajoyib yangilik bilan boshlaymiz. Para yengil atletikachimiz Nurxon Qurbonova F54 klassida nayza uloqtirish bahslarida oltin medalni qoʻlga kiritdi. Yanada ahamiyatlisi, yurtdoshimiz musobaqada 21.12 metr natija qayd etib, yangi jahon rekordini ham oʻrnatishga erishdi. Ofarin, Nurxon!

Shu tariqa, delegatsiyamiz hisobidagi medallar hozircha 10 ta oltin, 8 ta kumush va 6 ta bronzaga yetdi.

www.tg-me.com/OlympicUz
🔰 Фахрийлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди

🏢 Жиззах вилояти Бахмал туманидаги ҳарбий қисмларда ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Унда истеъфодаги подполковниклар Б. Муродов ва Р. Қодиров ҳамда катта сержант Ш. Носировлар иштирок этишди.

❇️Тадбирда сўз олган фахрийлар мамлакатимизнинг янги ривожланиш даврида ҳарбий куч-қудрати ва салоҳиятини ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ёш авлоднинг порлоқ келжагини яратиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ўз мулоҳазаларини баён қилдилар. ⤵️
🔹Шунингдек, фахрийлар ўзларининг бой ҳаётий ва касбий тажрибалари билан ўртоқлашиб, хизматдаги ва ундан кейинги ҳаётида эришган муваффақиятларини издошлари билан бўлишишди.

🔸ДХХ Чегара қўшинларининг жанговар шайлиги ва салоҳиятини ошириш мақсадида тизимни замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳам мулоқотнинг асосини ташкил этди.

У. Ҳамдамов


www.tg-me.com/sarhad_uz
🎼Маданий ҳордиқ тадбири

❇️ ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандалари Фарғона вилоятининг олис Сўх туманида бўлиб, маҳаллий аҳоли учун концерт дастури ташкиллаштиришди. “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз” шиори остида ўтказилган ушбу мусиқий дастур байрамона тарзда ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

🎻Унда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари фаол иштирок этишди. Турли мавзуларда янграган куй ва қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди. Концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Париж-2024 Паралимпия ўйинлари: 13-ўринда якунладик!

🇺🇿 Олимпиада ўйинларида бўлгани сингари Ўзбекистон делегацияси Паралимпия ўйинларида ҳам дунёнинг етакчи мамлакатлари орасида 13-ўринни эгаллади! Спортчиларимиз мусобақаларда муносиб иштирок этишди. Буни қўлга киритилган медаллар сони ҳам кўрсатиб турибди:

🥇10 та олтин;
🥈9 та кумуш;
🥉7 та бронза.
Жами: 26 та медаль.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Uzreport" telekanali: “SHARQ-AKSILTERROR — 2024” mashg‘ulotlari o‘tkazildi

www.tg-me.com/sarhad_uz
🔰 Нажот – таълимда

❇️ Сурхондарё вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар ва курсантлар шахсий таркиби учун “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” шиори остида маънавий тадбир ташкиллаштирилди.

📚Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимига қарашли “Жайҳун” адабий клуби аъзоси, журналист Т. Қобилов иштирок этиб, мамлакатимизда таълим ва тарбия жараёни ҳамда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/11/15 08:02:48
Back to Top
HTML Embed Code: