Telegram Web Link
“Шарқ-Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машқлари бўлиб ўтди

💠Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий полигонида МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида Ҳамдўстлик ваколатли органларининг “Шарқ-Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди.

🌐 Ундан кўзланган асосий мақсад террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, чегара хавфсизлигига раҳна солувчи террорчилик таҳдидларини зарарсизлантириш ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирларни ўтказишда МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. ⤵️

Батафсил

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Шарқ-Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машқлари бўлиб ўтди

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Впервые в Узбекистане проведены совместные учения «Восток – Антитеррор-2024»

www.tg-me.com/sarhad_uz
🇺🇿🥇Толиббой Йўлдошев – Паралимпия ўйинлари чемпиони!

❇️ Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F37 классида диск улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди. Қувонарлиси, ушбу йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз Толиббой Йўлдошев 57.28 метр натижа қайд этган ҳолда делегациямизга тўққизинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади: 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза! Медаллар жамғармаси бўйича 11-ўриндамиз! Матонатли спортчиларимиздан янги ғалабалар кутиб қоламиз.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇

9- oltin medal shukuhi🥳🥳


🌏 Parij 2024 Paralimpiya yangiliklari
👉https://www.tg-me.com/+3M9beDLYTUE5NWVi
👉https://www.tg-me.com/+3M9beDLYTUE5NWVi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Европани лол қолдираётган ўзбек мухлислари 👍

📹Батафсил

www.tg-me.com/sarhad_uz
🇺🇿15 yoshli Shaxinaxon Yigitaliyeva Paralimpiya oʻyinlarining kumush medalini qoʻlga kiritdi

🥈“Stad de Frans” yana bir bor oʻzbek paralimpiyachilarining yorqin ishtirokiga guvoh boʻldi. Kelasi oy 16 yoshni qarshi oladigan hamyurtimiz Shaxinaxon Yigitaliyeva para yengil atletikaning F46 klassida nayza uloqtirish bahslarida kumush medal sohibiga aylandi. Yosh para atletimiz murosasiz bahslarda 43.12 metr natija qayd etishga erishdi.

www.tg-me.com/sarhad_uz
👨‍👩‍👧‍👦Оила – жамият пойдевори

🔰Меҳр-муҳаббат, ўзаро ишонч, ҳурмат ва садоқат ришталари билан барпо этилган оиланинг пойдевори мустаҳкам бўлади. Оилада ота-она китобга меҳр қўйган ва фарзандлар келажаги ҳақида қайғурадиган бўлса, бундай оилалар чинакам бахтга эришади.

💠 Фарғона вилоятининг Сўх туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Оила – жамият пойдевори” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари М. Сафарова ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Ф. Аминовлар иштирок этишди.

☑️ Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқотда ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб беришди ҳамда фарзанд тарбиясида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар хусусида батафсил маълумот бердилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏘Чегарачиларга янги хизмат хонадонлари топширилди

🏢Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида чегарачилар ва уларнинг оила аъзоларига янги хизмат хонадонларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги вакиллари, ДХХ Чегара қўшинлари офицерлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

❇️ Қайд этиш лозимки, мазкур хонадонлар замон талаблари асосида қурилган бўлиб, уларда барча шарт-шароитлар ва қулайликлар яратилган. Тантанали маросимда сўз олганлар мамлакатимизда Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишдек шарафли ишга бел боғлаган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланганини эътироф этишди.

Ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган бу каби шароитлар уларни ўз бурчларини янада ғайрат ва шижоат билан адо этишларига ундаб, халқимиз осойишталиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/24 16:31:09
Back to Top
HTML Embed Code: