Telegram Web Link
⚽️ЖЧ-2026 саралаши. Ғалаба муборак!

🇺🇿Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади.


5 сентябрь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони.

"А" гуруҳи. 1-тур

🇺🇿Ўзбекистон – 🇰🇵КХДР 1:0
Гол: 1:0 — 20, Жалолиддин Машарипов (Шерзод Насруллаев)

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ЖЧ-2026 саралаши.

"А" гуруҳи. 1-тур

🇺🇿Ўзбекистон – 🇰🇵КХДР 1:0
(ўйиннинг тўлиқ шарҳи)


www.tg-me.com/sarhad_uz
🇺🇿Tarixiy natija: Husniddin Norbekov Paralimpiya oʻyinlarida uchinchi oltin medalini qoʻlga kiritdi!

Nomdor para atletimiz Husniddin Norbekov Oʻzbekiston delegatsiyasiga sakkizinchi oltin medalni taqdim qildi.

F35 klassida yadro uloqtirish bahslarida qatnashgan yurtdoshimiz 16.82 metr natija qayd etib, Paralimpiya rekordini yangilashga erishdi. Shu tariqa, Norbekov hisobidagi Paralimpiya medallari 3 ta oltin va 1 ta bronzaga yetdi.

Oʻzbekiston delegatsiyasi hisobidagi medallar esa hozircha 8 ta oltin, 5 ta kumush va 4 ta bronzani tashkil etmoqda.
⚽️Кеча Жаҳон чемпионати саралашида қайд этилган барча натижалар

www.tg-me.com/sarhad_uz
🔰Янги ўқув йили бошланди

🏢Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда ДХХ Чегара қўшинлари офицерлари, фахрийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. Унда сўзга чиққанлар ўқувчиларни янги ўқув йили билан муборакбод этиб, ўқишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тиладилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
📚Ҳарбийлар китобхонликда ўзаро беллашишди

📕Китоб - инсонга энг яқин маслакдош. Инсон камолотида, маънавий юксалишида китобнинг ўрни беқиёс. У ақл чироғи, ҳаётимизни ёритувчи машъаладир. Ҳаётда улуғ мақсади бор одам борки, ҳамиша мутолаага эҳтиёж сезади. Айтиш жоиз, кейинги йилларда мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бунинг амалий ифодасини ўтказилаётган турли танловларда ҳам кузатиш мумкин.

☑️Жумладан, Жиззах шаҳрида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг минтақавий босқичини ўтказилгани фикримиз исботи. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловда Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги ҳарбий қисмларда хизмат фаолиятини олиб бораётган 10 нафар ҳарбий хизматчи 3 та шарт бўйича ўзаро беллашишди. ⤵️
🔸Дастлабки шартда ҳарбий хизматчилар ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти, ижоди ҳамда уларнинг сара асарлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказган бўлса, 2-шартда қатнашчилар жаҳон адабиёти бўйича ўзаро беллашишди. “Эркин мавзу” шартида эса шеърий парчалар ва монологлардан ўқиб беришди.

🔹Якуний натижаларга кўра, танловда 3-ўринни подполковник А. Қиличов эгаллаган бўлса, 2-ўрин лейтенант Б. Умиджоновга насиб этди. Фахрли 1-ўринни кичик сержант Босим Ботиров қўлга киритди ва танловнинг Республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

У. Ҳамдамов

www.tg-me.com/sarhad_uz
Vatanparvar № 36_2024.pdf
7.6 MB
📖Мутолаа учун: “Vatanparvar” газетасининг 6 сентябрь кунги 36-сони.

📝10-саҳифада ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги мақола

www.tg-me.com/gazetalar_sharhi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:

аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;

турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;

Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
2024/11/15 07:17:57
Back to Top
HTML Embed Code: