Telegram Web Link
🤝 Халқ ва армия - бир тану бир жон

🏢Сурхондарё вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни юртга садоқатли, эл тинчлигини асрашга қодир бўлган, чин маънодаги ватанпарварлар сифатида улғайишларини таъминлаш мақсадида, “Халқ ва армия - бир тану бир жон” шиори остидаги очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

🔹Тадбир давомида эртамиз эгаларининг соҳага бўлган қизиқишларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди.

🔸Шундан сўнг, ҳарбий қисмда сарҳадларимиз посбонлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишган ёшлар, бу ерда ташкил этилган музейда ҳам бўлиб, бўлинма тарихидан сўзловчи экспонатларга гувоҳ бўлдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼Аввал хабар қилганимиздек, таниқли хонанда Юлдуз Усмонова чегарачилар ҳақида қўшиқ куйлаш нияти борлигини айтиб, ушбу қўшиқ учун шеърлар танловини эълон қилган эди.

🇺🇿 Давлатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида “ZO‘R” TV телеканалининг “Uxlamaysizmi?” теледастури орқали ваъда қилинган қўшиқ премьераси бўлиб ўтди.

⚡️Ушбу қўшиқ орқали чегарачиларнинг сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли хизмат фаолиятини, уларнинг фидойилиги ва юксак ватанпарварлигини, шу билан бирга оила аъзоларининг ҳам чексиз сабр-бардоши ҳамда матонатини халқимизга намоён этиб бергани учун, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари шахсий таркиби номидан Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Тожикистон халқ артисти, Туркманистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист, “Буюк хизматлари учун” нишони, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали соҳибаси Усмонова Юлдуз Ибрагимовнага чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз!

www.tg-me.com/sarhad_uz
Фахрийлар ҳамиша эъзозда!

❇️ ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Бухоро вилоятида жойлашган бўлинмаларнинг бирида ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда иштирок этган фахрийлар ёшларга ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, Давлат чегараларини қўриқлашда эътибор қаратилиши зарур бўлган муҳим жиҳатлар ва соҳанинг ўзига хосликлари хусусида сўзлаб бердилар.

- Бугунги кундаги ҳарбий қисмларни кўриб, кўзларимиз қувнайди. Ҳарбий хизматчилар учун жуда қулай шароитлар яратилмоқда. Айниқса, уларнинг фарзандларига ҳам қатор имтиёзлар берилаётгани алоҳида эътиборга молик, - дейди ДХХ Чегара қўшинлари фахрийси, истеъфодаги подполковник Ғани Шаропов.

🔹Самимий ва кўтаринки руҳда кечган учрашув барчага бирдек манзур бўлиб, тадбир якунида ҳарбий қисм томонидан устоз фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🔰 Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли бўлинма ҳарбий хизматчилари томонидан ҳудуддаги ёшлар учун мунтазам равишда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги тадбир ҳам ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси билан бошланиб, шундан сўнг иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда спорт мусобақалари ва “Заковат” интеллектуал ўйинида беллашдилар. ⤵️
☘️ Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашган қаратилган шу каби тадбирлардан яна бири Тошкент туманида жойлашган ҳарбий қисмда ташкил этилиб, унда “Кўксарой” ва “Олтинтепа” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ёшлар “Мен ҳам ҳарбий бўламан” шиори остидаги давра суҳбатида жам бўлдилар.

💠 Суҳбат аввалида бугунги кунда ҳар жиҳатдан профессионал миллий армиямизни янада такомиллаштириш борасида Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳарбийларга қаратилаётган юксак эътибор намуналари ҳақида кўплаб маълумотга эга бўлган ёшлар, ҳарбий қисм ҳаёти билан яқиндан танишиш давомида, юрт ҳимоячиларининг хизмат фаолияти, улар учун яратилган шарт-шароитлар, Давлат чегарасини қўриқлашда фойдаланиладиган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларга ҳам гувоҳ бўлдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Vatanparvar № 35_2024.pdf
7.5 MB
📖Мутолаа учун: “Vatanparvar” газетасининг 30 август кунги 35-сони.

📝7-саҳифада ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги мақола

www.tg-me.com/gazetalar_sharhi
Forwarded from Sarhad.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Ўзбекистон тарихи” телеканали: Давлат чегараси муқаддас ва дахлсиздир!

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
🥇Asila Mirzayorova – Paralimpiya o‘yinlari g‘olibi!

Hozirgina para yengil atletika bo‘yicha ayollar o‘rtasida T11 klassida uzunlikka sakrash bellashuvlari yakunlandi. Unda ishtirok etgan hamyurtimiz Asila Mirzayorova 5.24 metr natija qayd etgan holda Paralimpiya o‘yinlari rekordini yangiladi va oltin medalga sazovor bo‘ldi.

Ma’lumot uchun: Asila Mirzayorova bundan avval Tokio-2020 yozgi Paralimpiya o‘yinlarida ushbu yo‘nalishda kumush medalni qo‘lga kiritgan edi.

Kanalga ulanish: 
@uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
2024/11/15 13:55:47
Back to Top
HTML Embed Code: