Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿👍 Эътироф!

Қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига чорак финалда секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановга миннатдорчилик билдиришмоқда.

🥊Мунарбек Сейитбек ўғлининг мураббийи аккредитация ва виза билан боғлиқ муаммолар туфайли Парижга боролмай қолган.

❇️ Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фикрича, Акмал Ҳасанов қардош давлатлар биродарлиги  намунаси бўла олди. Уни ҳатто Қирғизистонга таклиф қилишмоқда. Эътиборли жиҳати, ўзбекистонлик мураббийнинг кўрсатмалари ёрдамида ярим финалга йўл олган М. Сейитбек ўғли Қирғиз Республикаси тарихида Олимпиада медалини қўлга киритадиган илк боксчига айланди.

1. Ўша саҳифалардан ҳавола 📹
2. Шу ҳақдаги яна бир ролик 📹

www.tg-me.com/sarhad_uz
❗️ЭЪЛОН!

🏢 ДХХ Чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси вакант лавозимига танлов эълон қилади. Номзодларнинг 3 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлишлари, шунингдек ўз касбий салоҳияти, илмий ва маънавий-маърифий соҳаларда эришган ютуқлари талаб этилади.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
☑️ шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
☑️ олий маълумот тўғрисидаги диплом;
☑️ ўтказилган аттестация натижалари бўйича берилган сертификат нусхаси;
☑️ меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
☑️ 3,5х4,5 см ўлчамдаги 4 дона фотосурат.


Хоҳловчилар шу йилнинг 6 август кунидан 15 август кунига қадар “Ёш чегарачилар” ҳарбий академик лицейига мурожаат қилишлари мумкин.

🔹Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, "Истиқлол" кўчаси 35-уй.
☎️ Алоқа учун телефон: 55-452-44-56, 93-075-83-90.

www.tg-me.com/sarhad_uz
❇️ Ҳарбий қисмда маънавий-маърифий тадбир

Сурхондарё вилояти Музработ туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида маънавият фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими масъуллари, шоир ва ёзувчилар, шунингдек санъаткорлар иштирок этишди.

🎭 Тадбир давомида бугунги кунда кино ва театр оламида рўй бераётган янгиликлар, суратга олинаётган фильмлар ва саҳналаштирилаётган спектакллар хусусида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. Қизиқарли суҳбат давомида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. Санъаткорлар томонидан ижро этилган бадиий саҳна кўринишлари ва қўшиқлар ҳам барчага кўтаринки кайфият улашди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🌞 Болажонлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири

🏢 Жиззах вилоят Зомин туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида “Юлдузча” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болажонлар иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

💠 Мазкур тадбир давомида эртамиз эгалари учун замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ҳарбий қисмда шахсий таркиб учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар. Ҳарбий хизматчилар ва болажонлар ўртасида ўтказилган давра суҳбатида эса, она юртга садоқат, ватанпарварлик ҳисси, Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз борди.

- Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган бу каби ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари келажагимиз давомчилари учун ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатиб, уларнинг касб танлаш борасидаги тушунчаларини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, - дейди катта сержант М. Шакиров.

www.tg-me.com/sarhad_uz
📕 Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси

📚 Китоб - фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун халқимиз уни жуда эъзозлайди. Шу боисдан, китобга бўлган муҳаббат, уни қадрлаш ва ўқишга иштиёқ бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган.

🔹Андижон вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда ҳам ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлик маданиятини янада ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида, “Китоб – илм пойдевори” шиори остида китоблар ярмаркаси ташкил этилди.

📖 Ярмарка давомида китобсеварлар эътиборига тарихий, бадиий, детектив, илмий-оммабоп ва психологик жанрдаги адабиётлар, турли тиллардаги луғатлар ҳавола қилиниб, қатнашчилар ўзларини қизиқтирган турли мавзу ва жанрлардаги китобларни харид қилдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼“Овоз” телешоусида ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандаси Сарвиноз Камолова ғолиблик сари дадил одимламоқда.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Noqonuniy yer savdosi bilan bog'liq holatlarga chek qo'yildi

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹"Ўзбекистон" телеканалида намойиш этилган "Ватанпарвар" кўрсатувидан лавҳа

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from Hamroh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Париж-2024 нинг дастлабки қаҳрамонлари...

www.tg-me.com/hamroh_HD
🇺🇿 Uchinchi bokschimiz ham finalda. Amerikalik raqibini mag’lub etgan Asadxo’ja Mo’ydinxo’jayev finalga yo’llanma oldi

🥊Bokschilarimizning Parij-2024 yozgi Olimpiya o’yinlaridagi muvaffaqiyatli yurishi davom etadi. Jahon chempioni Asadxo’ja Mo’ydinxo’jayev ham o’z nomini finalchilar qatoriga qo’shib qo’ydi. -71 kg vazn toifasining yarim finalida ringga ko’tarilgan yurtdoshimiz amerikalik Omar Jonsni mag’lub etib, 9-avgust kuni chempionlik uchun ringga ko’tariladigan bo’ldi.

www.tg-me.com/sarhad_uz
💠 Аскарлар ўзаро беллашдилар

❇️ Аскарларни жисмонан чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган тадбирлар доирасида, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида стол тенниси мусобақаси ташкил этилди.

🏓 Албатта, бу каби мусобақалар ёш ҳарбий хизматчиларда катта қизиқиш уйғотиши билан бирга, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш
ва жисмонан тобланишларига ҳам имкон яратмоқда.


www.tg-me.com/sarhad_uz
📚Маънавият енгилмас куч

📖 Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирининг муддатли ҳарбий хизматчилари учун вилоят марказида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли ахборот – кутбхонасида китобхонлик тадбири ташкил этилди.

🔸Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёш аскарлар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини кенгайтириш, китобхонлик маданиятини оширишдан иборатдир.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🇺🇿 Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадаси финалига чиқди!

🥊 Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олипиада финалчилари қаторидан жой олди. Энг оғир ваз тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди. Баҳодирнинг финалдаги рақиби испаниялик Айюб Эл Эссауи Гадфа бўлди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/24 20:30:57
Back to Top
HTML Embed Code: