Telegram Web Link
💠 Ёш кадрлар учун ўқув машғулотлари

🔰Бугун ҳарбий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида - маънан етук, интеллектуал салоҳиятли, стратегик тафаккурга эга, профессионал ҳарбий кадрларни, хусусан, жанговар ҳаракатларни тўғри режалаштириш, ҳарбий жамоаларда соғлом маънавий-руҳий муҳитни мунтазам сақлаб боришга қодир бўлган малакали офицерларни тайёрлаш ҳисобланади. Ушбу вазифаларни самарали ҳал этишда эса, Олий ҳарбий таълим муассасалари алоҳида ўрин тутади.

🔹Жорий йилда ана шундай илм масканларини тамомлаган ёш офицерлар, Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Ўқув марказида чегара хизматига тайёрлаш ва ўргатиш бўйича бир ойлик ўқув йиғинларида иштирок этишмоқда.

☑️ Уларнинг мазкур йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, Чегара қўшинларининг тажрибали офицерлари томонидан назарий ва амалий ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда. Куни кеча иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарликлари ҳам синовдан ўтказилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🪡Аёллар бандлиги таъминланди

👕Ҳарбий хизматчилар турмуш ўртоқларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ДХХ Чегара қўшинларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

🧥Жумладан, Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ҳарбий шаҳарчада тикувчилик цехлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда юрт ҳимоячилари учун сифатли кийим-кечакларни тикиш ишлари олиб борилмоқда.

- Мазкур цехнинг ташкил қилингани бизни ўзимиз севган иш билан машғул бўлишимизга имкон яратди. Бу ерда ҳозирда 10 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган, - дейди тикув цехи раҳбари Феруза Алиқулова.

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Сурхондарё" телеканали: Муддатли ҳарбий хизматчилар учун саёҳат ташкил этилди

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 O‘zbekiston “Shveysariyasi” – Shohimardon sayyohlar uchun yangi lokatsiyaga aylandi

www.tg-me.com/sarhad_uz
6 август куни Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)

Эртага, 6 август куни қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади:  

14:30. Юнон-рум кураши. Арам Варданян (77 кг, нимчорак финал)

14:30. Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов (97 кг, нимчорак финал)

14:30. Аёллар кураши.  Актенге Кеунимжаева (50 кг, нимчорак финал)

00:30. Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Омари Жонес (АҚШ) (71 кг, ярим финал)

www.tg-me.com/olamsportcom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿👍 Эътироф!

Қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига чорак финалда секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановга миннатдорчилик билдиришмоқда.

🥊Мунарбек Сейитбек ўғлининг мураббийи аккредитация ва виза билан боғлиқ муаммолар туфайли Парижга боролмай қолган.

❇️ Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фикрича, Акмал Ҳасанов қардош давлатлар биродарлиги  намунаси бўла олди. Уни ҳатто Қирғизистонга таклиф қилишмоқда. Эътиборли жиҳати, ўзбекистонлик мураббийнинг кўрсатмалари ёрдамида ярим финалга йўл олган М. Сейитбек ўғли Қирғиз Республикаси тарихида Олимпиада медалини қўлга киритадиган илк боксчига айланди.

1. Ўша саҳифалардан ҳавола 📹
2. Шу ҳақдаги яна бир ролик 📹

www.tg-me.com/sarhad_uz
❗️ЭЪЛОН!

🏢 ДХХ Чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси вакант лавозимига танлов эълон қилади. Номзодларнинг 3 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлишлари, шунингдек ўз касбий салоҳияти, илмий ва маънавий-маърифий соҳаларда эришган ютуқлари талаб этилади.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
☑️ шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
☑️ олий маълумот тўғрисидаги диплом;
☑️ ўтказилган аттестация натижалари бўйича берилган сертификат нусхаси;
☑️ меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
☑️ 3,5х4,5 см ўлчамдаги 4 дона фотосурат.


Хоҳловчилар шу йилнинг 6 август кунидан 15 август кунига қадар “Ёш чегарачилар” ҳарбий академик лицейига мурожаат қилишлари мумкин.

🔹Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, "Истиқлол" кўчаси 35-уй.
☎️ Алоқа учун телефон: 55-452-44-56, 93-075-83-90.

www.tg-me.com/sarhad_uz
❇️ Ҳарбий қисмда маънавий-маърифий тадбир

Сурхондарё вилояти Музработ туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида маънавият фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими масъуллари, шоир ва ёзувчилар, шунингдек санъаткорлар иштирок этишди.

🎭 Тадбир давомида бугунги кунда кино ва театр оламида рўй бераётган янгиликлар, суратга олинаётган фильмлар ва саҳналаштирилаётган спектакллар хусусида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. Қизиқарли суҳбат давомида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. Санъаткорлар томонидан ижро этилган бадиий саҳна кўринишлари ва қўшиқлар ҳам барчага кўтаринки кайфият улашди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🌞 Болажонлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири

🏢 Жиззах вилоят Зомин туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида “Юлдузча” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болажонлар иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

💠 Мазкур тадбир давомида эртамиз эгалари учун замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ҳарбий қисмда шахсий таркиб учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар. Ҳарбий хизматчилар ва болажонлар ўртасида ўтказилган давра суҳбатида эса, она юртга садоқат, ватанпарварлик ҳисси, Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз борди.

- Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган бу каби ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари келажагимиз давомчилари учун ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатиб, уларнинг касб танлаш борасидаги тушунчаларини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, - дейди катта сержант М. Шакиров.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/25 20:26:28
Back to Top
HTML Embed Code: