Telegram Web Link
🚛 Юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган мазкур автомобиллар сарҳадларимиз ҳимоячиларига чегара хизматини ўташда, чегара қўриқлаш бўлинмаларини узлуксиз ва барқарор равишда тоза ичимлик суви, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа кунлик зарурий эҳтиёж буюмлар билан таъминлашда ўзининг манёврчанлиги ва тежамкорлиги билан манзур бўлмоқда.

🚌 Айниқса, ихчам автобуслар олис чегара ҳудудларида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчилар учун қулайликлар яратиши турган гап. 30 та ўриндиқли ушбу автобуслар ҳарбий хизматчиларни манзилларига ўз вақтида ва бехавотир етказиш мақсадида қўшимча хавфсизлик камарлари билан ҳам жиҳозланган.

❇️ Бир сўз билан айтганда, Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари учун харид қилинган барча техника ва замонавий қуроллар иқтисодий жиҳатдан тежамкорлиги ҳамда афзаллиги билан чегарачиларимизнинг ўз вазифаларини қисқа вақт ичида ҳар қандай шароит ва ҳудудларда шараф билан адо этишлари учун хизмат қилмоқда.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🛣Пойтахтга саёҳат

🏞Тошкент вилояти Бекобод туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Аскарлар саёҳат давомида Қуролли Кучлар тарихи давлат музейи, Ғалаба боғи ва “Шон-шараф” давлат музейида бўлдилар.

⚔️Улардаги турли тарихий маълумотлар, экспонатлар, замонавий ва тарихий қурол-аслаҳалар ҳамда ҳарбий техникалар, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик жангчиларнинг кўрсатган мардлиги ва жасорати ҳақидаги материаллар ҳарбий хизматчиларда катта қизиқиш уйғотди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥋Париж-2024 иштирокчилари: Жаҳон чемпионати совриндори, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Шукуржон Аминова

Хоразм аёллар дзюдо мактаби Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига энг кўп спортчи етказиб бераётгани билан алоҳида эътироф этилади. Улар орасида -57 кг вазн тоифасида иштирок этадиган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Шукуржон Аминова қатор муваффақиятлари билан ажралиб туради. Париж-2024 Олимпиадасида Шукуржонга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

www.tg-me.com/sarhad_uz
Чегарадан ID-карта орқали ўтиш бўйича Қирғизистон билан келишувга эришилгани Фарғона учун имкониятлар эшигини очгани таъкидланди.

Қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига ўтган йили 400 мингга яқин турист борди.

Лекин, “Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақомга эга эмаслиги боис хорижий туристлар Шоҳимардон ва Ёрдонга Ўш орқали айланиб келишига тўғри келмоқда. Бу масала ҳал бўлса, тадбиркорлар ушбу 2 та қишлоққа 100 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр.

Бу борада қўшни мамлакат билан тегишли музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Мутасаддиларга Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари, Водил шаҳарчасининг мастер режасини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ёш ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари эътироф этилди

💠 Ёш кадрлар ўртасида намунали хулқи, ташаббускорлиги
ва тиришқоқлиги билан барчага ўрнак бўладиган, маънан ва жисмонан баркамол фарзанд вояга етказганлиги учун ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонининг “Ташаккурнома”сини тақдим этиш анъана тусини олган.

🔹 Шу мақсадда Тошкент, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидаги ҳарбий қисмларда хизмат фаолиятини олиб бораётган намунали ёш ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”ларни тантанали равишда топшириш тадбирлари ўтказилди. Ўз ўрнида ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари юксак мукофотдан мамнун эканликларини маълум қилдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🚦Йўл қоидаси – умр фойдаси

⛔️ Йўл транспорт қоидаларига амал қилмаслик жуда аянчли ҳолатларни келтириб чиқаради. Шу сабабли бу борадаги профилактик ишлар мунтазам олиб борилади. Жумладан, ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида профилактик машғулот ўтказилди ва шахсий автоуловлар кўрикдан ўтказилди.

🚓 Унда вилоят ИИБ ЙХХБ ходимлари иштирок этиб, тадбир қатначиларига йўл транспорт қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир бўладиган ҳодисалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан етарлича тушунчалар бердилар. Тадбир давомида яқин кунларда юртимизда содир этилган аянчли йўл транспорт ҳодисалари тўғрисидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Vatanparvar 28.pdf
9.8 MB
📖Мутолаа учун: “Vatanparvar” газетасининг 12 июль кунги 28-сони.

📝11-саҳифада ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги мақола

www.tg-me.com/gazetalar_sharhi
Ақл чархи

☘️ Маълумки, мамлакатимиз ёшларининг илмга интилиши ва интеллектуал салоҳияти инобатга олиниб, “Заковат” ўйинлари оммавий-маърифий ҳаракатга айлантирилди. Жумладан, ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги ҳарбий қисмларда аскарлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Мусобақалар қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
💠Аскарлар учун маданий ҳордиқ

🔹Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли харбий хизматни ўтаётган ёш аскарларнинг маданий ҳордиқ олишини таъминлаш, шу билан биргаликда мамлакатимизнинг тарихи ва маданияти билан яқиндан таништириш мақсадида улар учун саёҳат ташкиллаштирилди.

🏞“Мен хизмат қилаётган ўлка” шиори остида ташкиллаштирилган ушбу саёҳат давомида ёш аскарлар вилоятдаги қадимий Термиз ота зиёратгоҳи ва Фаёзтепа обидаларида бўлиб, ҳудуд тарихига оид кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Ушбу саёҳат аскарларда жуда катта таассурот қолдирди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/11/15 13:12:46
Back to Top
HTML Embed Code: