Telegram Web Link
Forwarded from Hamroh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆Евро-2024: 1/8 финал

🇦🇹 Австрия - 🇹🇷 Туркия

www.tg-me.com/hamroh_HD
Forwarded from Hamroh.uz
⚽️Евро-2024: Чорак финал жуфтликлари маълум

5 июль
🇪🇸 Испания - 🇩🇪 Германия
🇵🇹 Португалия - 🇫🇷 Франция

6 июль
🇳🇱Нидерландия - 🇹🇷 Туркия
🇨🇭Швейцария - 🇫🇴 Англия

www.tg-me.com/hamroh_HD
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида ноқонуний ерости йўли (туннел) аниқланди ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 1 млрд. сўмлик дори воситалари қўлга олинди

www.tg-me.com/sarhad_uz
🔹Ғалаба боғига саёҳат

❇️Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинлари тасарруфидаги ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши ва маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида, улар учун пойтахтимиздаги Ғалаба боғига саёҳат уюштирилди.

🔸Саёҳат давомида аскарлар боғдаги “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги, “Шон-шараф” музейи, “Мангу жасорат” монументи, кенг кўламли тарихий-бадиий экспозициялар, ноёб экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

🔰Ғалаба боғи навқирон авлодни бугунги тинч ва осуда ҳаётни ардоқлаш, доимо огоҳ ва ҳушёр яшаш, Ватан ҳимоясига ҳамиша тайёр туриш руҳида тарбиялашга ҳисса қўшади. Шу боис у қисқа вақтда юртдошларимиз келиб зиёрат қиладиган, озодлик, тинчлик йўлида жон фидо этган қаҳрамонлар хотираси ёд этилиб, бугунги дориламон кунлар учун яна бир бор шукроналик ҳиссини туядиган қутлуғ гўшага айланди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Юксак эътироф

☘️ Ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида намунали хулқи, ташаббускорлиги ва тиришқоқлиги билан барчага ўрнак бўлаётган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарини ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонининг “Ташаккурнома”си билан тақдирлаш яхши анъанага айланиб улгурди.

✳️Жумладан, Тошкент вилояти Пискент туманида туғилиб, айни дамда юртимиз сарҳадлари дахлсизлигини ишончли қўриқлаб келаётган, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”лар тақдим этилди. Тақдирлаш жараёнида юқори қўмондонликнинг махсус табриги ўқиб эшиттирилди.

💠Ўз ўрнида ота-оналар фарзандларига қаратилаётган бундай юксак эътибордан жуда хурсанд эканликларини ўз дил изҳорлари билан ифода этдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎖"Ўзбекистон 24" телеканали: "Интервью" кўрсатуви меҳмони "Мард ўғлон" давлат мукофоти совриндори, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Содиржон Маҳмудов

www.tg-me.com/sarhad_uz
🔰 Билим ва тафаккур синови

❇️ Соҳибқирон Амир Темурда ватанпарварлик, эркинлик ва миллий ифтихор туйғуси ниҳоятда юқори бўлганлиги сабабли ҳам Моварауннаҳрни мўғуллар асоратидан халос этиб, марказлашган қудратли давлатни тузди ва бу ўлкани дунёнинг иқтисоди, маданияти энг юксалган минтақасига айлантирди. У тузган қўшин ўзининг стратегик ва тактик маҳорати билан ўша даврнинг энг мукаммал ва кучли армияларидан ҳисобланади, унинг ташкилотчиси ва етакчиси эса тажрибали моҳир саркарда сифатида шуҳрат топди. “Темур тузуклари”да ўша қўшиннинг тузилиши, қуролланиши, ҳарбий санъати ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган. ⤵️
🔹Жиззах шаҳрида жойлашган Ахборот-кутубхона марказида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўртасида “Темур тузуклари” билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Жиззах Давлат педагогика университети ўқитувчилари ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳолаб борилган танлов давомида ҳарбийлар “Темур тузуклари” бўйича олган билимларини синовдан ўтказдилар.

🔸Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни оддий аскар М. Сирожиддинов қўлга киритди. Оддий аскар Б. Латифбоев 2-ўринни эгаллаган бўлса, 3-ўрин кичик сержант Ҳ. Эшдавлатовга насиб этди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар ҳарбий қисм қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

У. Ҳамдамов

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Бухоро" телеканали: Қоракўл туманида ўтказилган тадбир тафсилоти

www.tg-me.com/sarhad_uz
💠Ақл чархи

✳️Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом ва етук, баркамол инсон сифатида тарбиялаш борасида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юртимиз бўйлаб ёшлар саводхонлигини ошириш мақсадида турли китобхонлик кўрик-танловлари ва интеллектуал ўйинлар ўтказиб келинмоқда. Айниқса, кейинги пайтларда билимдон ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

☑️Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида “Брейн-ринг” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда чегарачилардан таркиб топган “Сарҳад” жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2024/09/25 20:21:29
Back to Top
HTML Embed Code: