Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суббота🍁


Bugun, 28 sentabr
☀️ +26°...+12°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +12°, ⬇️ 4.1 m/s

Tong: ☀️ +17°
Kun: ☀️ +25°
Oqshom: ☁️ +23°
Namlik: 13%
Shamol: Shimoliy-shimoli-sharqiy, 10.2 m/s
Bosim: 764 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:34
Quyosh botishi: 18:29

Сегодня, 28 сентября
☀️ +26°...+12°, Ясно

Сейчас: ☀️ +12°, ⬇️ 4.1 м/с

Утром: ☀️ +17°
Днем: ☀️ +25°
Вечером: ☁️ +23°
Влажность: 13%
Ветер: ССВ, 10.2 м/с
Давление: 764 мм рт. ст.

Луна убывающая
Восход: 06:34
Закат: 18:29
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти божхона бошқармаси божхона постларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда божхона органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайликлар билан оммавий ахборот воситалари вакилларини яқиндан таништириш мақсадида “Олот” чегара божхона постида Пресс-тур ташкил этилди.

Даставвал, оммавий ахборот воситалари вакилларига чегара божхона пости ҳақида тушунтиришлар берилди. Шундан сўнг эса, пост инфратузилмаси, иш тартиби билан бир қаторда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига енгилликлар яратиш мақсадида амалиётга жорий этилаётган янгиликлар бирма-бир таништириб борилди.

Олот чегара божхона пости фаолиятига рақамлар таҳлилида назар ташлайдиган бўлсак, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида кириш ва чиқиш йўналишида жами 72 746 та юк автотранспорт воситаси ҳаракатланган бўлиб, бу кўрсаткичлар 2023 йилнинг мос даври билан 7 748 тага ошганини кўришимиз мумкин. Жорий йил бошидан бери божхона пости ходимлари томонидан 132 та божхона қонун бузарлик ҳолатлари бартараф этилиши натижасида, қарийб 50 млрд. сўмлик ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилишига эришилди.

Пресс-тур давомида, божхона соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, Янги Ўзбекистоннинг янги божхонасини барпо этишдек ислоҳотлар амалга оширилаётган бир вақтда “Олот”чегара божхона пости инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.

Эътиборлиси, Пресс-тур иштирокчилари божхона тизимида рақамлаштириш соҳасидаги ижобий янгиланишлар юзасидан халқаро юк ташувчилар ва фуқароларнинг фикрларини бевосита ўрганиб боришди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ “Олот” чегара божхона постининг йўл қопламасини темир-бетон қопламага алмаштириш ишлари муваффақиятли якунланди. Ушбу ободонлаштириш ишларига қарийб 27 млрд.сўм миқдорда маблағ ажратилган бўлиб, халқаро стандартларга тўла жавоб бера оладиган ва равон йўллар божхона постидан ҳаракатланувчилар фуқаролар ҳамда автотранспорт воситалари учун хизмат қилмоқда.

Шунингдек, Олот чегара божхона пости терминали Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ижроси юзасидан 28 гектар ер майдони ҳудудида барпо этилмоқда. Мазкур божхона терминали ўз ичига 1000 дан зиёд юк автомашиналар сиғимига эга автотураргоҳ, божхона омбори, марказий бино, меҳмонхона, савдо марказлари ҳамда ошхоналарни ўз ичига олади. Божхона терминали тўлиқ форматда ишга тушгандан сўнг жами 150 нафар фуқароларни доимий иш билан таъминлай олади.

Қисқа қилиб айтганда бундан 28 йил муқаддам тамал тоши қўйилган Олот чегара божхона пости бугунги кунга келиб, тубдан янгиланди ва халқаро мақомдаги божхона пости талабларига тўла жавоб берадиган ҳолатда фаолият юритмоқда. Кўхна ва боқий Бухоронинг нафаси уфуриб турган “ Олот” чегара божхона постида 24 соатлик иборат узлуксиз иш режими ташкил этилган бўлиб, унда 92 нафар божхона органи ходимлари тунни кунга улаб, давлатимиз иқтисодий хавфсизлиги, чегараларимиз ва фуқароларимиз дахлсизлиги йўлида хизмат олиб боришмоқда.


ТЕЗКОР МУХБИРИМИЗ УЧҚУН ТУРСУНОВ ШАРҲЛАДИ.

@potrebitel_bukhara
#обращениеграждан

Вот так мы бережём природу.
5-мкрайон А.Сомий возле 1 сектор штаба.

@potrebitel_bukhara
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар‼️‼️
🚫Фирибгарлар Сизга қўнғироқ қилиб, ўзини банк ходими сифатида таништириб, гўёки номингизга фирибгарлар кредит олинаётганлиги ва уни бекор қилишларини айтиб, турли иловаларни юклашни ва иловада рўйхатдан ўтишингизни сўраса, мазкур шахсларнинг кўрсатмаларига амал қилманг. Улар сизнинг номингизга онлайн кредит расмийлаштириб, пулларни ўзлаштириб олишади!
Фирибгарлар сизнинг маълумотларингиздан фойдаланиб, жиноят содир этишига йўл қўйманг!
✍️ Мамлакатимизда Рақобат (Монополия) қонунчилиги, Давлат харидлари ва истеъмолчилар соҳасида амалга оширилиб борилаётган ишлар билан боғлиқ бўлган охирги янгиликлардан хабардор бўлиш мақсадида, Рақобат қўмитасининг расмий саҳифаларига обуна бўлишингизни сўраймиз.

👉 Telegram (https://www.tg-me.com/Press_Secretary_CC) (https://www.tg-me.com/Press_Secretary_CC)

👉 Telegram (https://www.tg-me.com/RaqobatGovUz) (https://www.tg-me.com/RaqobatGovUz )

💬 Facebook (https://www.facebook.com/RaqobatGovUz) (https://www.facebook.com/RaqobatGovUz)
2024/09/28 07:25:01
Back to Top
HTML Embed Code: